-->
Yangiliklar
        2018 йилнинг  30 декабрь куни вилоят қўғирчоқ театри саҳнасида  вилоят газ ҳамда вилоят кимё корхоналари ходимлари ва фарзандлари учун саргузаштларга бой "Эмемденсларнинг янги йил саргуштлари" мусиқий концерт дастурлари намойиш этилди.

       2018 йил 2 март куни театр ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ҳамда Узун туман маданият бўлими билан ҳамкорликда Узун туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳамда "Истиқбол" маданият ва аҳоли дам олиш марказида тумандаги мактаб ўқувчиларига А.Қодиров сценарийси асосида саҳналаштирилган "Қувноқ томоша", "Театр, бу-ҳаёт!" шоу дастурлари намойиш этилди.