Информация
Республика Узбекистан
  • Moziydan sado
  • 18 may - Xalqaro Muzeylar kuni 35 yilligi
  • 2014 YIL - SOG'LOM BOLA YILI
Архивы
Сентябрь 2014 (18)
Август 2014 (7)
Июль 2014 (13)
Июнь 2014 (8)
Май 2014 (5)
Апрель 2014 (25)
Календарь
«    Сентябрь 2014    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
 
???
Премия "Нихол", Новости культуры, Постановления Кабинета Министров

ПКМ-295, 3.11.2011. О СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ ПО ОРГАНИЗАЦИИ РАБОТ КОНКУРСА ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПРЕМИИ «НИХОЛ» ДЛЯ ОДАРЕННОЙ МОЛОДЕЖИ

PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)

Мамлакатимизда ғоявий-бадиий юксак савиядаги янги қўшиқлар ва мусиқий асарлар яратиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ижодий салоҳиятига ва истеъдодига эга бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, кашф этиш, санъат оламига кириб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, шу асосда «Ниҳол» мукофотининг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти танловини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашининг янги таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2011 йил 3 ноябрь,
295-сон


Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамаси «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорида:
а) 1-банд иккинчи хатбошисидаги «ҳар йили» сўзлари «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «ҳар йили» сўзлари «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика Кенгашининг таркиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорида:
а) 1-бандда:
иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндорлари танловда иштирок этмайдилар»;
3-банддаги «ва вилоятларда» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳрида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи бўлимдаги «1-босқич (апрель), «2-босқич (июнь)» ва «3-босқич (июль-август)» сўзлари тегишинча «1-босқич (апрель-май)», «2-босқич (октябрь-ноябрь)» ва «3-босқич (июнь — август)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги 71-банд қўшилсин:
«71. Ишчи гуруҳ таркиби туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади»;
10-банддаги «ҳамда вилоят» сўзлари «вилоят ҳамда Тошкент шаҳри» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги 111-банд қўшилсин:
«111. 1-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади»;
12-бандда:
«ва вилоят» ҳамда «ҳамда вилоят» сўзлари тегишлигича «вилоят ва Тошкент шаҳар» ҳамда «вилоят ҳамда Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади»;
13-банддаги «ва вилоят» сўзлари «вилоят ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашига тақдим этади (кейинги ўринларда — Республика кенгаши деб юритилади)»;
қуйидаги таҳрирдаги 161-банд қўшилсин:
«161. 2-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади»;
18-банддаги «мувофиқлаштириб бориш» сўзи «ташкиллаштириш» сўзи билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. 3-босқич танловнинг иккинчи йилида ўтказилади.
Ҳар бир босқич ғолиблари навбатдаги босқичда ўзларининг янги репертуарлари (янги қўшиқ ва куй ва ҳ.к) билан иштирок этишлари шарт»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида, август ойининг охирги ўн кунлигида тантанали вазиятда топширилади»;
26-банддаги «қабул қилинади» сўзларидан кейин «(ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.
21-01-2012, 16:31 | Просмотров: 1087 Распечатать
Другие новости по теме:
{related-news}