O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Министерство по делам культуры и спорта

Информация по обращениям физических и юридических лиц,

поступивших в виртуальную приёмную Премьер-министра Республики Узбекистан

(на 20 октября 2016 года)

 

Содержание обращений

Поступило

На рассмотрении

Рассмотрено

Нарушены сроки рассмотрения

Направлены

на повторное рассмотрение *

Новые **

шт.

в том числе, повторно

1.

О деятельности спортивных клубов и спортивных федераций

50

 

9

41

1

 

 

2.

Вопросы занятости и трудовых отношений

32

1

16

16

2

2

 

3.

О поступлении или восстановлении на учебе

20

 

10

10

3

2

 

4.

О развитии вида спорта, проведении соревнования, выделении средств на соревнования

15

 

8

7

 

 

 

5.

Невыплата зарплаты

11

 

9

2

1

 

 

6.

Прочее

101

1

38

63

3

1

 

 

Всего

229

2

90

139

10

5

 

Yulduzlarga savolingiz bormi?

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    Bo'lim: Sport yangiliklari, Slider main. Sanasi: 14-02-2017, 16:35

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    Яқинда ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси, Ўзбекистон ва Россия халқ артисти, Меҳнат қаҳрамони, Тошкенбоевлар – ўзбек дорбозлар сулоласи, ўзбек циркининг шаклланиши ва миллий дорбозлик санъатининг ривожига улкан ҳисса қўшган цирк санъаткори  Тошканбой Эгамбердиев таваллудига 150 йил тўлди.
    Тошканбой Эгамбердиев 1966 йилнинг март ойида Фарғона водийсининг Асака қишлоғида таваллуд топди.  Унинг отаси – Эгамберда XIX асрнинг 50-йилларида Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига хаж сафарига бориб, айнан ўша ерда дорбозлик санъатини ўрганди. Юртига қайтгач, дор тикиб, бу санъатни оммалашишига, ривожлантиришга тамал тошини қўйди, халқ орасида Хожи-дорбоз номи билан танилди.  

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    Турган гапки, у ёнига 7 ёшли ўғлини ҳам жалб қилди. Шу кўйи, Тошканбой фаолиятини 7 ёшидан бошлаб, отаси Эгамберди ҳожи билан халқ байрам ва сайилларида, шаҳар майдон-ларида дорбозлик ўйинларини намойиш этишган. 80-йилларга келиб эса мустақил ишлаган, дорбозлик ва симбозлик санъатини мукаммал эгаллаган. 5-6 метр баландликдаги симдор устида 20 дан ортиқ машқлар ижро этган, жумладан, баландга ёки узунасига сакраш, оёғига пичоқ, лаган, мис қозон, ёғочоёқ боғлаб ёки баланд пошнали пойабзал кийиб сим устида юриш, бошда қайнаётган самовар олиб ўтиш каби ўз дарининг мураккаб машқларини бажарган. Шунингдек, 25-30 метр баландликда тортилган қия дор устида томошабинларни ҳаяжонга солувчи  машқларни ижро этган, чиғириқда гимнастика унсурларини бажарган. 

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    1908 йили  Тошкентда уюштирилган Туркистон саноат ва ҳунармандчилик
    кўргазмасида қатнашган Тошканбой Туркистон ўлкасининг энг моҳир дорбози сифатида тан олиниб, фахрли ёрлиқ, қимматбаҳо тўн ҳамда олтин медаль билан мукофотланган. Орадан бир йил ўтиб эса Бухоро амири саройида томоша кўрсатиб, амирнинг олтин медали билан тақдирланган.
    Тошканбой 1920-1930 йилларда Ўрта Осиё давлат ва ҳусусий циркларда ишлаган. 1935 йилди Санкт-Петербург циркида унинг раҳбарлиги ва иштирокида «Дорбозлар» миллий дастури яратилиб, дор ўйинлари илк бор очиқ майдондан цирк гумбази остига кўчирилади. Бу муҳим воқеа ўзбек дорбозлик санъатида янги даврни бошлаб берди. Якка ижрочи бажарадиган машқлар билан бир қаторда, икки, уч ҳатто тўрт киши ижро этадиган машқлар илк бор намойиш этилди.
    1942 йилда Тошкентда, уруш даврининг оғир шароитига қарамай, Тошканбой Эгамбердиев раҳбарлигида Ўзбек цирк жамоаси ташкил этилди. Эътиборли жиҳати, мазкур гуруҳ собиқ Иттифоқда биринчи миллий цирк жамоаси сифтида тан олинди.

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    1947 йили, 81 ёшида сўнгги марта дорга чиқди ва ўз касбини фарзандларига топширганлигини эълон қилди. Бу вақтга келиб унинг фарзандлари – Қодиржон, Шокиржон, Обиджон ҳам падари бузрукворлари "этагини” ушлаб, анча маҳоратларини тоблаб олишганди.  Шундай қилиб, у қадимий дорбозлик санъатини бир неча поғонага кўтариб, уни замонавий циркнинг бадиий ифода воситалари ва мураккаб ўйинлари билан бойитиб келаётган ва ўзбек дорбозлик санъатини жаҳон цирки майдонларига олиб чиқаётган Тошкенбоевлар сулоласига асос солди. 

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    Қодиржон миллий цирк санъатининг турли жанрларини — бесуяк, муаллақчилик, чиғириқ ўйини, дорбозлик, симбозлик, масхарабозлик, ёғочоёқ ва бошқаларни эгаллаб, 1920—30 йилларда отаси билан биргаликда давлат ва ҳусусий циркларда ишлаган. 1935 йилдан
    эса «Дорбозлар» дастурида қатнашган.  
    Шокиржон раҳбарлигида 1950 йили Тошкентдаги «Сахнадаги цирк» бирлашмаси қошида «Ўзбек дорбозлари» гуруҳи ташкил этилди ва бу гуруҳ қадимий дорбозлик санъатини янги поғонага кўтарди. Илк бор дорда муҳофаза воситаси — «лонжа»ни ишлата
    бошлади ва натижада анъанавий репертуар бир қатор янги мураккаб машқлар билан бойиди. Хусусан, очиқ ҳаводаги дор устида «кўприкча» шаклида туриш,елка билан дорга тиралиб, оёқларни тепага чўзиш каби трюкларни биринчи маротаба Шокиржон ижро этди. Унинг рафиқаси Марьям ҳам эса Ўзбекистондаги биринчи дорбоз аёл сифатида тарихга айланди. 
    Обиджон 1949 йилдан «Дорбозлар» дастурига раҳбарлик қилди, 1960-1969 йиллари эса ўзбек цирки жамоасининг бадиий раҳбари бўлди. 3-7 киши томонидан ижро этиладиган бир қатор мураккаб дор ўйинларининг муаллифи ва иштирокчиси.
    Тошканбой Эгамбердиев 1950-1956 йилларда Тошкент Давлат цирки бадиий раҳбари лавозимида фаолият кўрсатди. 90 ёшга киргандагина нафақага чиқди. Ҳозирги кунда Ўзбек Давлат циркида сулоланинг бешинчи ва олтинчи авлод вакиллари фаолият юритиб келмоқда, улар жаҳон цирк ареналарини ларзага солиб, турли халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгалламоқда.
    Дорбозлар ҳақида гап кетганда, 1995 йили Тошкентда Марказий Осиё миқёсида илк бор ўтказилган 1Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида спорт тарихида биринчи марта олимпия машъалини дор устидан олиб ўтилганлигини ёдингизга солмоқчимиз. "Пахтакор” Марказий стадионининг майдонидан то стадион таблоси устига ўрнатилган махсус ўт олдириш ускунасигача бўлган масофани қўлида машъала билан кўтарилган дорбоз ҳам айнан Тошкенбоевлар сулоласидан – Тошканбой Эгамбердиевнинг чевараси Тоҳиржон эди.
    Бир сўз билан айтганда, Тошканбоевлар сулоласи вакиллари ўз санъатларини Европа, Осиё, Америка ва Африканинг 30 дан ортиқ мамлакатларида намойиш этишди. Тошкент давлат цирки, унинг туғилиб ўсган макони Асакадаги маданият ва истироҳат боғига Тошканбой Эгамбердиев номи берилди. Миллий цирк санъатини ривожлантириш ва уни жаҳон майдонига олиб чиқиш мақсадида 1995 йили Тошканбой Эгамбердиев номидаги Халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди. Тошканбоевлар ҳақида «Саҳнада — ўзбек цирки» (Германия), «Майдонда — миллий цирк» (Россия), «Дорбоз Тошканбоевлар», «Ўзбек цирки», «Томоша давом этади» ҳужжатли фильмлари ишланган. Айни пайтда Тошканбоевлар сулоласининг бешинчи ва олтинчи авлоди фаолият кўрсатиб келмоқда.

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     

    Куни кеча пойтахтимиздаги Тошкент давлат циркида Тошканбой Эгамбердиев таваллудининг 150 йиллигига бағишланган томоша намойиш этилди. Унда цирк артистларининг чиқишлари билан бирга  турли даврларда  Тошканбоевлар сулоласининг вакиллари билан яқин муносабатда бўлган Фарруҳ Зокиров, Козим Қаюмов, Зариповлар сулоласидан, Республика эстрада-цирк коллежи директори Карима Зарипова ва бошқалар Тошканбоевлар сулоласининг ҳозирги давр етакчиси Олимжон Тошканбоев устозлигидаги Тошканбоевлар оиласи вакилларини ушбу юбилей сана билан самимий мурокбод этишди.  Тошканбой Эгамбердиевнинг ўзбек цирки ривожига қўшган хиссаси, унинг давомчиларининг санъати ҳақида ҳикоя қилиб берувчи ҳужжатли фильм, уларнинг фаолиятини ёритувчи суратлар кўргазмаси намойиш этилди.

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

    ТОШКЕНБОЕВЛАР СУЛОЛАСИГА 150 ЙИЛ

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


     

     


    Manba: Vazirlik matbuot xizmati

    14-02-2017, 16:35 | Batafsil o'qiganlar soni: 215

    “ОЛТИН КУЗ” БАРЧАНИ МАМНУН ЭТДИ

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги 122-сонли мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан жорий йил 28 октябрь – 3 декабрь кунлари Тошкент...

    ШАРҚНИНГ БИРИНЧИ АЁЛ ДИРИЖЁРИ 80 ЁШДА

       Шарқнинг биринчи аёл дирижёри, ўзбек мусиқасининг етук намоёндаси, Ўзбекистон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори, "Меҳнат шуҳрати” ҳамда "Фидокорона меҳнатлари учун” орденлари соҳиби, профессор Дилбар...

    Миллий ўйинлар завқи

    "Майдон томошалари санъати” республика фестивали ўтказилди. ...

    "Имон" спектакли тақдимоти ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжумани доирасида Ўзбек Миллий драма театри томонидан янги саҳналаштирилган "Имон” спектакли мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ҳамда "Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедов номидаги маҳорат мактаби” театр студиясининг...

    ТОШКЕНТДА - МОСКВА ЦИРКИ

    Юрий Никулин номидаги афсонавий цирк томошалари жорий йилнинг 19 апрелдан 24 майгача ҳар куни 12. 00 ва 18. 00да бўлиб ўтади.  ...

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni