O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Министерство по делам культуры и спорта

Информация по обращениям физических и юридических лиц,

поступивших в виртуальную приёмную Премьер-министра Республики Узбекистан

(на 20 октября 2016 года)

 

Содержание обращений

Поступило

На рассмотрении

Рассмотрено

Нарушены сроки рассмотрения

Направлены

на повторное рассмотрение *

Новые **

шт.

в том числе, повторно

1.

О деятельности спортивных клубов и спортивных федераций

50

 

9

41

1

 

 

2.

Вопросы занятости и трудовых отношений

32

1

16

16

2

2

 

3.

О поступлении или восстановлении на учебе

20

 

10

10

3

2

 

4.

О развитии вида спорта, проведении соревнования, выделении средств на соревнования

15

 

8

7

 

 

 

5.

Невыплата зарплаты

11

 

9

2

1

 

 

6.

Прочее

101

1

38

63

3

1

 

 

Всего

229

2

90

139

10

5

 

Yulduzlarga savolingiz bormi?

    “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ШАРҲ

    Bo'lim: Vazirlik yangiliklari, Slider main, Buxoro sport yangiliklari. Sanasi: 17-02-2017, 08:55
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
    "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини 
    янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
    тўғрисида”ги фармонига

    ШАРҲ

    Ўзбекистон халқига меҳнатсевар ва маърифатпарвар аждодларимиздан бадиий ижодкорлик, меъморчилик ва ҳунармандчиликнинг қадимий мактаблари ва анъаналарига эга ноёб ва ўзига хос маданий мерос қолган. Бизгача етиб келган ва нафақат миллий, балки жаҳон маданий меросининг ажралмас қисми бўлган бебаҳо бадиий, тасвирий, амалий, меъморий санъат асарлари ва ёдгорликлари, халқ қўшиқлари, рақслари, спорт ўйинлари ва турлари бунинг ёрқин тасдиғидир.

    Мустақиллик йилларида эркин демократик ривожланиш йўлини танлаган мамлакатимиз олдида миллий маданият ва санъатимизни тиклаш, асраб-авайлаш ва янада ривожлантириш, уни замонавий жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳисобидан бойитиш, ўсиб келаётган авлодни кўп асрлик анъана ва маънавий-ахлоқий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш бўйича масъулиятли ва мураккаб вазифалар турган эди.

    Маданият ва спорт соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсати халқимизнинг улкан интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, барқарор ривожланган, жисмонан бақувват ва маънан етук шахслар жамиятини барпо этиш, аҳолининг ўсиб бораётган маънавий ва эстетик эҳтиёжларини таъминлаш, маданият ва спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратди.

    Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 39 театр, 175 музей, мингдан зиёд аҳоли дам олиш ва маданият марказлари, истироҳат боғлари, 301 болалар мусиқа ва санъат мактаби, 296 болалар ва ўсмирлар ҳамда республика даражасидаги спорт мактаби, 51 мингга яқин спорт мажмуаси, стадионлар ва иншоотлар фаолият кўрсатмоқда, 2,7 миллиондан ортиқ бола спорт, мусиқа ва санъат билан мунтазам шуғулланмоқда. Маданият ва санъат, спорт ва жисмоний тарбия соҳасида 69 минг ходим меҳнат қилмоқда.

    Шу билан бирга, маданият ва спорт соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигининг танқидий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мутасадди орган сифатида ўз олдига қўйилган кенг кўламли масалаларнинг тўлиқ ижроси таъминланмаган, айниқса, давлат бошқаруви ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мазкур соҳада мувофиқлаштириш, маданий-маърифат ва спорт-соғломлаштириш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаган.

    Бундан ташқари, ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, битта вазирликда маданият ва спорт каби иккита кўпқиррали ва мураккаб соҳаларнинг бирлаштирилиши оммавий жисмоний тарбияни ривожлантириш, истиқболли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда театр, мумтоз мусиқа ва бошқа санъат турларини кенг оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини юксалтириш имконини бермаяпти.

    Натижада Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўз иш фаолиятида кўп ҳолларда барча мавжуд ресурс ва имкониятларини байрамлар маданий тадбирларини ўтказишга ва муҳим халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришга йўналтириш билан чегараланиб қолган. Юзага келган салбий ҳолатларни бартараф этиш учун вазирлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди.

    Ўзбекистон Републикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини кескин ошириш, Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос маданияти, санъати ва ижодини янада ривожлантиришни таъминлаш, аҳолининг кенг қатлам ўртасида маънан ва ахлоқан комил инсон бўлишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга интилишни рағбатлантиришга йўналтирилган.

    Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, фармонга кўра, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг ушбу соҳаларда давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича барча жабҳаларини қамраб олувчи қуйидаги асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланган:

    миллий маданий ва маънавий меросимизни асраб-авайлаш ва бойитиш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада оширишни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

    аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар онги ва қалбида мустақиллик ғоясига, юқори маънавият ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғулари янада чуқур илдиз отиши, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг ўсиб келаётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлашга йўналтирилган маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;

    бадиий ижоднинг ривожланишини янада рағбатлантириш, ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг имкониятларидан маънан етук, интеллектуал ривожланган ва юқори маданиятли шахсларни тарбиялаш ишларида янада тўлароқ фойдаланиш; 

    аҳолининг кенг қатламлари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш, спорт ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз корхоналарида спорт жиҳозлари ва инвентарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

    болалар, айниқса, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, болалар спорт таълими сифатини ошириш орқали барча ҳудудларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, шу асосда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг барқарор жисмоний ривожланишини таъминлаш;

    иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоаларининг асосий таркиби ва сифатли спорт захирасини шакллантириш;

    замонавий технология ва илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, маданият ва спорт соҳасида муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, давлатлараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

    Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия тузилди. Комиссияга бир ой муддатда Маданият ва спорт ишлари вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича барча масалаларни ҳал этиш, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппаратига малакали мутахассисларни ҳар томонлама саралаш ва кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш топшириғи берилган.

    Таъкидлаш жоизки, фармонга биноан "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва "Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида Маданият вазирлиги ҳузурида "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилган. Ушбу муассаса ўзида 2,5 минг ижодий жамоа ва ижрочиларни бирлаштиради ҳамда мусиқа, хореография ва эстрада санъатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш, Ўзбекистон халқининг маънавияти, ёрқин ва ўзига хос маданиятини ёритувчи юксак бадиий ва сифатли асарлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш имконини беради.

    Фармонга биноан "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни жиҳозлаш ва таъмирлаш, маданият ва санъат арбобларининг халқаро фестиваллар ва конкурсларда иштирок этишини таъминлаш, Маданият вазирлиги муассасалари кадрлари малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш учун бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини тузиш назарда тутилган.

    Мусиқий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлигига қарашли Р.Глиэр ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган академик мусиқа лицейлари, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, 301 болалар мусиқа ва санъат мактаби Маданият вазирлиги тизимига ўтказилди. 

    Маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида "Истиқлол” ва "Туркистон” санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёридан Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилди, уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланди.

    Болалар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан кучайтириш, болалар спорти объектларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, спорт таълими ва спорт захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт йўналиши бўйича 256 спорт мактаби ва спорт йўналишидаги мактаб-интернатлари Халқ таълими вазирлиги ихтиёридан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

    Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлигига бошқа тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 июлига қадар маданият ходимларига иш ҳақини тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиш топшириғи берилди.

    Фармонни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган, ушбу қарорларда уларнинг ташкилий тузилмалари, марказий аппарати тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий бошқармалари тузилмалари тасдиқланган.

    Маданият вазирлиги тизимида маданий-оммавий тадбирларни ташкиллаштириш, маданий-маърифий муассасалар ва номоддий меросни ривожлантириш, соҳадаги таълим муассасаларини методик таъминлаш, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимида эса спорт ва спорт таълими муассасаларини илмий-методик таъминлаш, спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тайёрлаш бўйича янги бўлинмалар ва штат бирликлари назарда тутилган, икки давлат бошқаруви органи тузилмасига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассислар лавозими киритилган.

    Спорт ташкилотлари, таълим ва спорт таълими муассасаларини юқори малакали мураббийлар ва спорт мутахассислари билан таъминлашни кенгайтириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини қайта ташкил этиш ва унинг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига қўшилиши назарда тутилган.

    Маданият вазирлигига тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда ўзбек рақсининг бой тарихий анъаналарини қайта тиклаш ва асраб-авайлашга йўналтирилган Ўзбекистон миллий рақсини янада ривожлантириш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар дастурини, шунингдек, маданият муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, барча маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кутубхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан берилган топшириқ миллий маданиятимизнинг келгуси ривожи учун муҳим аҳамиятга эга.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилиши маданият ва спорт соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини янги сифат даражасига кўтариш, жамиятда юқори маънавий ва ахлоқий муҳитни таъминлаш, халқимизнинг жисмоний ва ижодий фаоллигини ошириш, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш учун зарур шароитлар яратиш, Ўзбекистонни санъат ва спорт дунёсида юксак натижаларга эришишга қодир истеъдодли аҳоли яшайдиган ва юқори даражада ривожланган маданиятга эга мамлакат сифатида нуфузини мустаҳкамлаш учун имконият яратади.
    Manba: Vazirlik matbuot xizmati

    17-02-2017, 08:55 | Batafsil o'qiganlar soni: 477

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

     Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида...

    ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов  "Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси биносида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш чоғида пойтахтимизда бўлиб турган Қирғизистон...

    ВАЗИРЛИКДА ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ

      Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда навбатдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши...

    ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ, ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

       22 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди....

    ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди....

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni