O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Министерство по делам культуры и спорта

Информация по обращениям физических и юридических лиц,

поступивших в виртуальную приёмную Премьер-министра Республики Узбекистан

(на 20 октября 2016 года)

 

Содержание обращений

Поступило

На рассмотрении

Рассмотрено

Нарушены сроки рассмотрения

Направлены

на повторное рассмотрение *

Новые **

шт.

в том числе, повторно

1.

О деятельности спортивных клубов и спортивных федераций

50

 

9

41

1

 

 

2.

Вопросы занятости и трудовых отношений

32

1

16

16

2

2

 

3.

О поступлении или восстановлении на учебе

20

 

10

10

3

2

 

4.

О развитии вида спорта, проведении соревнования, выделении средств на соревнования

15

 

8

7

 

 

 

5.

Невыплата зарплаты

11

 

9

2

1

 

 

6.

Прочее

101

1

38

63

3

1

 

 

Всего

229

2

90

139

10

5

 

Yulduzlarga savolingiz bormi?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

    Bo'lim: Vazirlik yangiliklari, Slider main, Buxoro slider, Buxoro vb yangiliklari. Sanasi: 17-02-2017, 08:54

    Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

    Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, юксак маънавият, миллий ўзига хослик ва халқ анъаналарининг мавжуд кўп асрлик сарчашмаларини бутун чоралар билан ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама баркамол шахслар жамиятини барпо этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

    Аҳолининг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўла қондиришга, театр, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда бошқа санъат турларини ривожлантиришга, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Нуфузли халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва юксак марраларни забт этишга қодир маҳоратли спортчилар тайёрлашнинг самарали тизими яратилди.

    Шу билан бирга, мавжуд давлат бошқаруви тизими маданият ва спортни ривожлантириш муаммоларини комплекс ҳал этиш, шунингдек, мазкур соҳаларда давлат сиёсатини самарали амалга оширишни тўлиқ даражада таъминлаш имконини бермайди. Зиммасидаги вазифалар кўлами кенглиги ва аҳамияти катталигига қарамай, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан фаол ҳамкорлик таъминланмаяпти, унинг фаолияти эса кўпинча маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш билангина чекланиб қолмоқда.

    Маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, объектлари ва иншоотларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳамон ўз ечимини топган эмас. Маданият ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди.

    Маданият ва спорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, мазкур соҳада Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос маданияти, санъати ва ижодиётини янада ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини тубдан юксалтириш, аҳоли кенг қатламлари орасида маънавий-ахлоқий камолот ва соғлом турмуш тарзига интилишни кучайтириш мақсадида:

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилсин ва унинг негизида:

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинсин.

    2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:

    маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

    аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;

    бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

    маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;

    давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифа ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

    маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

    давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.

    3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:

    жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларидаги ютуқларини тарғиб қилиш ва унинг кенг эътироф этилишига қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

    маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш, шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, миллий спорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш;

    болалар, айниқса, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этган ҳолда, болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, жумладан, қишлоқ ва олис туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ўтказилишини ташкил қилиш, бунинг асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг жисмонан баркамол ривожланишини таъминлаш;

    Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар билан биргаликда истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш учун сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибларини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    мамлакатимизда профессионал спортни ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий этилиши, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш;

    жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланишни таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

    жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали мураббийлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;

    спорт соҳасида давлатлараро ва халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётлар чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.

    4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида:

    "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва "Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси;

    Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинсин.

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи ажратмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларидан ажратмалар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси даромадларининг манбалари этиб белгилансин, Жамғарма маблағлари "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин.

    5. Фаолиятни ўрганиб чиқиш натижаларини ҳисобга олиб, "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Артмадад” махсус жамғармаси ва "Ўзбекмузей” жамғармаси тугатилсин ҳамда мазкур ташкилотларнинг функциялари ва мол-мулки Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига топширилсин.

    6. Қуйидагилар:

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек, "Истиқлол” ва "Туркистон” санъат саройлари – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимига;

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт мактаблари ҳамда спорт йўналишидаги мактаб-интернатлар, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимига топширилсин.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сонли фармони билан унга тақдим этилган асосий вазифалар, ҳуқуқлар, имтиёзлар ва молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида сақлаб қолинсин.

    7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

    Комиссия (А.Н.Арипов) белгиланган тартибда бир ой муддатда:

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини қайта ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишга доир барча масалалар ҳал этилишини;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратига малакали мутахассислар ҳар томонлама танлаб олиниши ва кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.

    8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг барча мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномаларнинг ўзига тегишли қисми бўйича унинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

    9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорларини қабул қилсин.

    10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 июлига қадар маданият ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тақдим этсин.

    11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

    12. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.


    Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш.Мирзиёев


    Тошкент шаҳри, 2017 йил 15 февраль




    Manba: Vazirlik matbuot xizmati

    17-02-2017, 08:54 | Batafsil o'qiganlar soni: 472

    ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов  "Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси биносида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш чоғида пойтахтимизда бўлиб турган Қирғизистон...

    ВАЗИРЛИКДА ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ

      Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда навбатдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши...

    ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛ ...

     Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат...

    ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди....

    Madaniyat va sport ishlari vazirligining nodavlat notijorat tashkilotlar bi ...

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ННТлар рўйхати асосида...

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni