O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Министерство по делам культуры и спорта

Информация по обращениям физических и юридических лиц,

поступивших в виртуальную приёмную Премьер-министра Республики Узбекистан

(на 20 октября 2016 года)

 

Содержание обращений

Поступило

На рассмотрении

Рассмотрено

Нарушены сроки рассмотрения

Направлены

на повторное рассмотрение *

Новые **

шт.

в том числе, повторно

1.

О деятельности спортивных клубов и спортивных федераций

50

 

9

41

1

 

 

2.

Вопросы занятости и трудовых отношений

32

1

16

16

2

2

 

3.

О поступлении или восстановлении на учебе

20

 

10

10

3

2

 

4.

О развитии вида спорта, проведении соревнования, выделении средств на соревнования

15

 

8

7

 

 

 

5.

Невыплата зарплаты

11

 

9

2

1

 

 

6.

Прочее

101

1

38

63

3

1

 

 

Всего

229

2

90

139

10

5

 

Yulduzlarga savolingiz bormi?

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

    Bo'lim: Vazirlik yangiliklari, Slider main. Sanasi: 3-02-2017, 21:20

    Бугун Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов "Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси биносида ўн нафарга яқин фуқарони қабул қилди. Бўлиб ўтган очиқ мулоқот давлат ҳокимияти идораларининг халқ билан яқинлиги, ислоҳотларнинг самарадорлиги ва  фуқароларнинг ҳукуматимизга  бўлган ишончи ортиб бораётганини ўзида ифода этди.

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

    Фуқаро, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри педагок-репетитори Гули ҲАМРОЕВА театрдаги ёшлар ижодий фаолиятларни такомиллаштириш, профессионал санъатни янада ривожлантириш, жумладан, истеъдодли балет артисти Улуғбек Алимовнинг шарт-шароитини яхшилаш, унинг уй-жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш масалалари билан мурожаат этди. Б.Аҳмедов масалага ижобий ёндошиб, қобилиятли ва билимли ёшларни эътиборсиз қолдирмаслик мақсадида У.Алимовнинг уй-жой масаласида вазирлик томонидан шу йилнинг тўртинчи чорагида муаммоларни ҳал этиш бўйича вазирлик марказий аппаратининг тегишли бошқармаларига топшириқлар берди. Шунингдек, Гули Ҳамроеванинг ёшларга янада кўпроқ касбий таълим-тарбия бериш йўлида ўзининг ярим ставкадаги иш ўрнини бутунлаш борасидаги илтимоси ҳам кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

    Музаффар НУРУДДИНОВ 2000 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик факулътетини тугатган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар” телеканалида, ЖАР мажмуасида концерт дастури бўйича бадиий раҳбар бўлиб ишлаган, ойнаи жаҳонда қатор кўнгилли-хажвий кўрсатувларда роллар ижро этган. Икки йилдирки ҳеч қаерда ишламайди. Вазир билан учрашувдан кўзланган мақсад ўз йўналишида – ижодий соҳада фаолиятини  давом эттириш борасида ишга жойлашни илтимос қилмоқда. Б.Аҳмедов унинг мурожаатини таҳлил қилиб, вазирлик тизимидаги Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасида ишлашни тавсия этди. Шунингдек, ўз мутахассислиги бўйича театрларда ҳам фаолиятини давом эттириш юзасидан таклифини баён этди.  
     

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

        Турғун БЕКНАЗАРОВ, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри. Кино ва театрдаги кўплаб роллари орқали мухлислар олқишини қозониб келаётган артист унвон ва уй-жой муаммоси билан мурожаат этди. Унга жавобан, вазир ҳар иккала масала бўйича шу йилнинг тўртинчи чорагида муаммоларни бартараф этиш борасида бошқарма бошлиқларига топшириқлар берди. Гарчи Т.Бекназаров томонидан баён этилмаган бўлса-да, Б.Аҳмедов шу йилнинг кузида унинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча ташкил қилиш борасида ҳам тегишли бошқармаларга кўрсатма берди.

     

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

     

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик рус драма театри директори Олег ВАСИЛЬЕВ ва театр бош режиссёри Бахтиёр ҲАМИДОВ  театрдаги ижодий ходимлар классификаторини кўриб чиқиб, тасдиқлаш таклифини илгари суришди. Вазир томонидан ушбу меъёрий ҳужжатлар тайёр эканлиги, мазкур классификаторни театр ходимлари иштирокида "Ўзбектеатр” бирлашмасида бирга кўриб чиқиб, хулоса қилиш лозимлиги тавсия этилди.  Ўз ўрнида вазир театр раҳбарияти томонидан йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам тўхталди. Жумладан, театрда намойиш этиладиган ҳар қандай янги асар вазирлик бадиий кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнгина саҳнага олиб чиқилиши лозим. Театр раҳбарияти томонидан эса бадиий кенгашга тавсия этилмасдан намойиш муддатини белгилаш нотўғрилиги, бунга масъул бўлган ижодий раҳбарият эса интизомий жазоланиши уқтирилди.

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

    Навбатдаги фуқаро Шуҳрат КОМИЛОВ  фарзанди, шу йилнинг ёзида Санкт-Петербургда анъанавий ижрочилик бўйича ўтган халқаро танлов совриндори, 2016 йилда Гулистон давлат педагогика институтининг мусиқа факультетида таълим олаётган    Шоҳруҳбек Тоҳиржоновни Ўзбекистон давлат концерваториясига ўтказиш бўйича мурожаат этди. Бунга жавобан, Шоҳруҳбекнинг истеъдоди ва иқтидори инобатга олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори 3-иловасига мувофиқ, талабанинг бир олийгоҳдан иккинчисига биринчи ўқув йилининг сўнгида – ёзги таътил пайтида кўчирилиши мумкинлиги тушунтирилди. 

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

    Фуқаро Норхўжа НУРИДДИНОВ 2013 йили Тошкент маданият коллежини тамомлаган. Шу йили бир йиллик шартнома асосида Аброр Хидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида саҳна устаси бўлиб ишлади. Шартномаси тугагач, иш сўраб Тошкент шаҳридаги бир қатор театрларга борди. Мутахассислиги бўйича иш топилавермагач, охир-оқибат вазирга мурожаат этди. Суҳбат давомида Норхўжанинг ўз келажагидан умиди катталиги, бор иқтидори ва билимини соҳа ривожи учун сарфлаш хоҳиши улканлигини пайқаган Б.Аҳмедов унга мутахассислиги бўйича Тошкент шаҳридаги театрлардан бирига жойлаштириш масаласи ҳамда актёрлик соҳасига қизиқишини инобатга олиб, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг "Маҳорат мактаби”га тавсия этиш бўйича вазирликнинг Театрлар ва томоша муассасалари ишлари бошқармаси бошлиғи М.Йўлдошевга топшириқ берди.

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

    Султон ҲАЛИМОВ, Андижон вилояти мусиқали драма театрининг собиқ бош ҳисобчиси. Вазифасидан нотўғри бўшатилганлиги борасида мурожаат қилди. Вазир томонидан мазкур масалани жойида – Андижон вилоятига сафари чоғида ўрганилиши ва шундан кейин хулоса чиқарилиши маълум қилинди.

    ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЧИЛАР ЖАВОБЛАРДАН ҚОНИҚМОҚДА

     

     Муқаддас МАМАДАЛИЕВА ҳам санъаткор – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси. Бу соҳада 20 йиллик тажрибаси бор. Унинг мурожаати – Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга ўтиш ва ижодий гуруҳи билан театр студияси очишида кўмак сўраш. Унинг доимий рўйхатга олиниши масаласи вазирлик комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиши тавсия этилди. Шунингдек, турмуш маданиятни яхшилашга қаратилган ижтимоий масаладаги кичик спектакллар барпо этиш бўйича унга шарт-шароитлар яратилиб берилиши маълум қилинди. 
     
    Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотлар давомида  вазир фуқаролар томонидан берилган яна кўплаб саволларга жавоб қайтарди. Савол ва таклифлар бўйича тизим ташкилотлари раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берди. Бунга жавобан кўпдан буён қийнаётган муаммо ва таклифлар ҳал этилишига ишонч билдирган фуқаролар ҳам ўз миннатдорлигини билдиришди.
    Manba: Vazirlik matbuot xizmati

    3-02-2017, 21:20 | Batafsil o'qiganlar soni: 1399

    НУКУСДА РЕСПУБЛИКА ИЖОДИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГИ ЎТКАЗИЛАДИ

      23-26 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрида "Театр ва драматургия тараққиётида ёш ижодкорларнинг ўрни” мавзусида республика ижодий...

    ЭРКИН КОМИЛОВ, ТЕША МЎМИНОВ ВА БОШҚАЛАР ВАЗИР ҚАБУЛИДА БЎЛДИ

      Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун манфаатдор шахсларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини такомиллаштиришга қаратилганлиги билан аҳамият касб...

    ВАЗИР ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

      2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилиниши халқимиз тарихий анъаналарини муносиб давом эттирилаётганинг, юртимиз ҳаётида янги тараққиёт босқичи бошланаётганининг амалий исботидир....

    "Имон" спектакли тақдимоти ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжумани доирасида Ўзбек Миллий драма театри томонидан янги саҳналаштирилган "Имон” спектакли мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ҳамда "Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедов номидаги маҳорат мактаби” театр студиясининг...

    Матбуот анжумани

    Матбуот анжумани "МИЛЛИЙ ТЕАТРИМИЗНИНГ ИСТИҚБОЛИ”...

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni