O`zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Министерство по делам культуры и спорта

Информация по обращениям физических и юридических лиц,

поступивших в виртуальную приёмную Премьер-министра Республики Узбекистан

(на 20 октября 2016 года)

 

Содержание обращений

Поступило

На рассмотрении

Рассмотрено

Нарушены сроки рассмотрения

Направлены

на повторное рассмотрение *

Новые **

шт.

в том числе, повторно

1.

О деятельности спортивных клубов и спортивных федераций

50

 

9

41

1

 

 

2.

Вопросы занятости и трудовых отношений

32

1

16

16

2

2

 

3.

О поступлении или восстановлении на учебе

20

 

10

10

3

2

 

4.

О развитии вида спорта, проведении соревнования, выделении средств на соревнования

15

 

8

7

 

 

 

5.

Невыплата зарплаты

11

 

9

2

1

 

 

6.

Прочее

101

1

38

63

3

1

 

 

Всего

229

2

90

139

10

5

 

Yulduzlarga savolingiz bormi?

    “Yoshlar klubi” haqida

    Bo'lim: Vazirlik yangiliklari, Yoshlar klubi. Sanasi: 27-04-2015, 12:43
    O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligining 2015-yil 19-martdagi "O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi va Qoraqalpog‘iston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar madaniyat va sport ishlari boshqarmalari qoshida "Yoshlar klubi” tashkil etish to‘g‘risida”gi 347-sonli buyrug‘iga asosan 2015-yil 1-aprel kuni "Yoshlar klubi” tashkil etildi.

    “Yoshlar klubi” haqida

     

    Klub Nizomi vazirlikning 2015-yil 30-yanvardagi 107-sonli buyrug‘iga asosan tasdiqlangan.
    Klubning asosiy maqsadi - mamlakatimizda o‘sib, voyaga yetayotgan yosh kelajak avlodni har taraflama mukammal tarbiyalash, iqtidorli yoshlarni izlab topish, iste’dod va mahoratlarini namoyish etishlariga ko‘maklashish, yoshlarning ma’naviy va madaniy-sport olamini boyitish, yoshlarga ijod va bilim cho‘qqilarini egallashi uchun ko‘mak berish, ularni madaniyat va sport sohasidagi erishayotgan yutuqlarini qo‘llab-quvvatlash, iste’dod va salohiyatlarini ro‘yobga chiqarishlari uchun keng imkoniyatlar yaratish, yoshlar tomonidan yaratilgan istiqbolli g‘oya va loyihalarni hayotga tadbiq etilishiga ko‘maklashish, madaniyat va sport sohasida yuqori malakali kadrlar zahirasini tayyorlash, yoshlarning qiziqishlari bo‘yicha hamkorlikda faoliyat yuritish imkoniyatini yaratish.
    "Yoshlar klubi”ga 18 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan madaniyat va sport sohasida faoliyat yuritayotgan yoshlar a’zolikka qabul qilinadi.
    Klub faoliyati O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi Boshqaruv kengashi tomonidan nazorat etiladi va muvofiqlashtiriladi hamda vazirlikning hududiy boshqarmalari va mahalliy bo‘limlari va tizim tashkilotlarida (madaniyat va sport muassasalari va tashkilotlarida) o‘z faoliyatini yuritadi.
     

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида ташкил этилган "Ёшлар клуби” НИЗОМИ

    I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

    1.Мазкур Низом "Ёшлар Клуби”ни (бундан буён "Клуб” деб номланади) ташкил этиш ва фаолиятини якунлаш, клубнинг мақсад ва вазифалари ҳамда иш фаолияти тартибини белгилайди.
    2.Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида жамоатчилик асосида юритади.
    3.Мазкур Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунларига ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур Низомга асосан олиб боради.
    4.Клубнинг фаолияти ихтиёрийлик, демократик, ошкоралик ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш тамойилларига асосланади, шунингдек, ўз ишини давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этади.
    5.Клуб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларига (бундан буён "ҳудудий бошқармалар” деб номланади) бўйсинади.
    6.Клуб Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда ҳар бир ҳудудий бошқармада ташкил этилади.

    II. КЛУБНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

    7.Клубнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
    мамлакатимизда ўсиб вояга етаётган ёш авлодни ҳар тарафлама мукаммал тарбиялаш, иқтидорли ёшларни излаб топиш;
    истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш;
    ёшларнинг маънавий ва маданий-спорт оламини бойитиш;
    ёшларга ижод ва билим чўққиларини эгаллаши учун кўмак бериш;
    уларни маданият ва спорт соҳасидаги эришаётган ютуқларини қўллаб-қувватлаш;
    истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиш;
    ёшлар тамонидан яратилган истиқболли ғоя ва лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш;
    маданият ва спорт соҳасида юқори малакали кадрлар заҳирасини тайёрлаш;
    ёшларнинг қизиқишлари бўйича ҳамкорликда фаолият юритиш имкониятини яратиш.
    8.Клубнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
    энг истеъдодли ҳамда иқтидорли ижодкор ёшларни излаш ва танлаш;
    иқтидорли ва истеъдодли ёшлар тўғрисида ахборот базасини яратиш;
    уларнинг қобилиятларини очишга, онгини ривожлантиришга кўмаклашиш, ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
    ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш;
    соғлом турмуш тарзи учун керакли шароитларни яратувчи ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
    оммавий ёшлар акциялари, байрамлар, фестиваллар, танловлар, форумлар олимпиадалар, спорт мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш дастурлари ҳамда лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда яқиндан иштирок этиш;
    юртимизнинг маданият ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этган ёшларни кузатиб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш, бу ўринда кадрлар тайёрлаш мактаби вазифасини ўташ;
    ёшлар томонидан замонавий технологияларни пухта ўзлаштириши орқали маданият ва спорт соҳаси ривожланишини замонавий тараққиёт чўққисига кўтаришга ёрдамлашиш;
    клубда фаолият юритаётган иқтидорли, шижоатли ва қатъиятли ёшларни маданият, санъат ва спорт соҳалари бўйича иш билан таъминлаш.

    III. КЛУБ ФАОЛИЯТИ

    9.Клуб Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар назорати асосида фаолиятини юритади, иш режаси ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш учун киритади ва вазирликка ҳар чоракда ҳисобот беради.
    10.Клуб вазирлик буйруғи асосида ташкил этилади ва фаолиятини якунлайди.
    11.Клуб ва унинг ҳудудий тузилмалари ўз фаолиятини вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармаларда амалга оширади.
    12.Клуб қуйидаги фаолиятни амалга ошириши мумкин:
    Клуб учрашувлари;
    семинар-тренинг, турли мавзуларга бағишланган кечалар;
    оммавий-маданий ва спорт тадбирлари;
    ҳудудий бошқармалар ва клубнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар ойда бир марта ёшлар акцияларини ташкил этиш;
    Клубнинг мақсад ва вазифасига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари.

    IV. КЛУБ АЪЗОЛАРИ

    13.Мазкур Клубга Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари, маданият, санъат ва спорт йўналишларидаги таълим муассасалари ўқувчи-талабалари, эркин ижодкорлар, жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгаракларидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар вазирлик буйруғи асосида аъзоликка қабул қилинади ва чиқарилади.
    14.Ҳар бир ташкил этилган Клубда 5 нафар масъул аъзолар доимий фаолият юритади, шунингдек маданият, санъат ва спорт соҳасида илғор ҳамда ташабусскор бўлган ёшлар ҳам Клуб аъзолигига қабул қилиниши мумкин.
    V. КЛУБ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
    15.Клуб аъзолари ўз мақсадларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    Клуб фаолиятида иштирок этиш;
    Клуб фаолиятига оид ўз зиммасига юклатилаган вазифаларни ижро этиш;
    аниқ масалалар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини киритиш;
    маданият ва спорт соҳасидаги иқтидорли ёшлар билан турли семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда фаол иштирок этиш.
    16.Клуб аъзоларининг мажбуриятлари:
    Клуб Низоми ҳамда Бошқарув кенгаши қарорига риоя қилиш;
    Клуб фаолиятида фаол иштирок этиш;
    Клуб фаолияти ва номига зарар келтирадиган ҳаракатларни қилмаслик;
    Клубнинг бошқа аъзоларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
    Клуб фаолиятига оид мажбуриятларни бажариш.

    VI. КЛУБНИНГ БОШҚАРУВ КЕНГАШИ


    17.Клуб фаолиятига Бошқарув Кенгаши раҳбар ҳисобланади.
    18.Бошқарув Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида юритади ва ўз фаолиятини вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармалар буйруғи асосида расмийлаштиради.
    19.Бошқарув Кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:
    Клуб Низомини тасдиқлаш ва унга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш;
    Клуб раҳбарини сайлаш;
    Клуб иш режасини тасдиқлаш ва назорат қилиш;
    Клубга аъзо қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш;
    Клуб фаолиятига оид бошқа масалалар.
    20.Бошқарув Кенгаши бир йилда икки марта чақирилади.
    21.Бошқарув Кенгаши аъзоларининг 70 фоизи иштирокида Бошқарув Кенгаши қарор қилиш ҳуқуқига эга.
    22. Бошқарув Кенгаши йиғилишларида Клуб Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Клубга аъзоларни қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш ва бошқа масалалар юзасидан таклифларни йиғилиш баёни асосида вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармаларга тавсия этади.
    23.Бошқарув Кенгаши раиси ва аъзолари вазирлик буйруғи билан тасдиқланади ва вазифасидан озод этилади.
    24.Бошқарув Кенгаши раиси вазифалари қуйидагилардан иборат:
    Клуб иш режасини аъзолар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва тасдиқга киритиш;
    Клубнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
    ташкилий масалаларни ҳал этиш;
    Клуб томонидан режалаштирилган барча тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни назорат этиш;
    Клуб аъзоларини навбатдаги ва навбатдан ташқари йиғилишларга чақириш;
    Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
    Клуб фаолияти ҳисобини юритиш ва ўрнатилган тартибда юқори ташкилотларга тақдим этиш;
    Клубнинг умумий йиғилишларини ўтказиш.

    VII. КЛУБНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

    25.Клуб иши кўнгилли ёшлардан жамоатчилик асосида ташкил этилади.
    26.Клуб томонидан ташкил этилган барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва ҳудудий бошқармаларнинг йиллик харажатлар режасида тадбирлар учун ажратилган маблағлари доирасида, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийлар маблағлари томонидан амалга оширилади.


    Manba: Yoshlar klubi

    27-04-2015, 12:43 | Batafsil o'qiganlar soni: 5810

    Otabek_Muzafarov 27 апреля 2015 13:41

    QANDAY QILIB A'ZO BO'LISH MUMKIN ?
    QAERGA UCHRASHISH KERAK ?
    QANDAY HUJJATLAR LOZIM ?

    QANDAY QILIB A'ZO BO'LISH MUMKIN ?
    QAYERGA UCHRASHISH KERAK ?
    QANDAY HUJJATLAR LOZIM ?
    Цитировать

    Yosh menejerlarga sertifikat topshirildi.

    "Yoshlar o‘rtasida ommaviy tadbirlarni tashkil etish va o‘tkazishni takomillashtirish usullari” mavzusidagi seminar-trening ishtirokchilariga sertifikat topshirildi...

    “Ommaviy tadbirlar menejerlari”ni tayyorlash boshlandi

     10-12 aprel kunlari "Yoshlar o‘rtasida ommaviy tadbirlarni tashkil etish va o‘tkazishni takomillashtirish usullari” mavzusida seminar-trening tashkil etiladi....

    “Yoshlar klubi” tashkil etildi

    Madaniyat va sport ishlari vazirligi hamda hududiy boshqarmalar qoshida "Yoshlar klubi” faoliyat boshladi. Mazkur Klubga Madaniyat va sport ishlari vazirligining hududiy boshqarmalari va tizim tashkilotlaridan 18 yoshdan 30...

    Ustuvor vazifalar belgilandi

    O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning mamlakatimizni 2014 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2015 yilga mo‘ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar...

    O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VA SPORT ISHLARI VAZIRLIGINI TASHKIL ETI ...

    O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2004 yil 27 sentabr PF-3491-son Farmoni. O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VA SPORT ISHLARI VAZIRLIGINI TASHKIL ETISH TO‘G‘RISIDA...

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Февраль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728 
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni