MCS.UZ Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 март "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 157-сонли ҳамда 2008 йил 13 октябрь "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарорларга асосан, Ўзбекистон Республикаси маданият, санъат ва мусиқа коллежлари,  ҳамда академик лицей ёш ижрочиларининг Республика танлови 2017 йил 7-15 июнь кунлари ўтказилди.

Мазкур танловда, ҳозирги кунгача қатнашган 12000 нафарга яқин иштирокчиларнинг, 1272 нафари танлов лауретлари бўлишди, улардан аксарияти бугунги кунда давлатимизнинг юқори даражадаги мукофотларига эга бўлишди, шу билан бир қаторда, халқаро майдонда машҳур санъаткор, нуфузли қўшиқчи ва бастакор, хизмат кўрсатган ва халқ артистлари бўлиб етишганлар.

2017 йилги Республика танлови Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 июндаги "Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ёш ижрочиларининг Республика танловини ўтказиш тўғрисида” 291–сонли буйруғига кўра ташкил этилди.

2017 йил Республика танловида мусиқа, санъат ва маданият йўналишидаги ўрта-махсус таълим муассасаларининг 584 нафар ёш ижрочилари қатнашди. Жами иштирокчилар сони (ўқитувчилар ва ўқувчилар) 715 нафарни ташкил этди (Тошкент шаҳри ва вилоятлар).

Танлов 12 та (Фортепиано, Эстрада ижрочилиги, Халқ чолғулари, Торли чолғулар, Дамли ва зарбли чолғулар, Академик хонандалик, Эстрада хонандалиги, Анъанавий чолғу ижрочилиги, Анъанавий хонандалик, Хореография санъати, Театр санъати, Фольклор ижрочилиги) мусиқий йўналишларда ташкил этилди. Бунда ўқувчиларнинг мусиқа соҳасидаги қобилиятлари, ижодкорлик намуналари, хамда маҳоратли ижрочилиги ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.  

"Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ёш ижрочиларининг” Республика танловининг очилиш маросими Ўзбекистон давлат консерваторияси катта йиғилишлар залида, 2017 йил 7 июнь соат 10:00 да ўтказилди. Ёпилиш ва тақдирлаш маросими ҳам айнан ўша муассасада, 2 кун давомида – 13 ва 15 июнь кунлари ўтказилди.

13 июнь куни 9 та: Фортепиано, Торли чолғулар, Дамли ва зарбли чолғулар, Эстрада ижрочилиги, Хореография, Эстрада хонандалик, Анъанавий хонандалик, Академик хонандалик, Фольклор йўналишларида танлов ёпилиш маросими ўтказилди. 

15 июнь куни ўтказилган танловнинг ёпилиш маросимида 3 та: Халқ чолғулари, Анъанавий ижрочилик ва Театр санъати йўналишлари бўйича тақдирлаш жараёни ўтказилди.

Жами бўлиб, жорий йилнинг 7-15 июнь кунлари ўтказилган республика  танловининг 12 йўналишида 200 нафардан ортиқ ўқувчи 1-даражали, 2-даражали ва 3-даражали дипломларни қўлга киритдилар.

Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови

 

Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови

 

Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови

 

Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови

 

Маданият ва санъат коллежлари, ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлар ёш ижрочиларининг Республика танлови