MCS.UZ ҲАМЖИҲАТЛИК, ИЗЛАНИШ ВА ЯНГИЛИК ЯРАТИШ – МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИДИР

Бир неча кун аввал Хоразм вилоят маданият бошқармаси томонидан тизим фаолиятини яхшилаш мақсадида ибратли ишга қўл урилди. Ҳар ҳафтанинг шанба куни воҳанинг шаҳар ва туманларидан бирида амалий семинар ўтказиш  йўлга қўйилди.  

Дастлабки семинар Хива туманида бўлиб ўтди. Унда бошқарма ходимлари, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари, Маданият ва истироҳат боғлари раҳбарлари иштирок этди. Ўз навбатида семинар иштирокчилари тумандаги "Соёт” ва "Дошёқ” маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, 5- ва 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда "Нуруллабой” маданият ва истироҳат боғида бўлишиб, ушбу масканлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Муболаға эмас, "Дошёқ” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган  кутубхона барчада илиқ таассурот қолдирди. Кутубхонада 3500 тадан ошиқ китоб мавжуд бўлиб, уларни ёшлар мириқиб мутолаа қилишаётир. Бунинг баробарида, китобларни кекса отахон ва онахонларнинг буюртмасига асосан, уларнинг уйларига элтиб бериш ҳам йўлга қўйилган. "Соёт” маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият юритаётган музей ҳам тадбир иштирокчиларини бефарқ қолдирмади. Музейдан ўрин олган воҳа ўтмиши ва мустақиллик йилларида Хоразмда амалга оширилган ишлардан дарак берувчи сурат-кўргазмалар ва экспонатлар ноёблилиги билан киши ҳавасини келтиради. Шу куни ушбу даргоҳлардаги тўгараклар жараёни, Маданият ва истироҳат боғи ҳамда  Болалар мусиқа ва санъат мактабларида яратилган шарт-шароитлар  диққат билан ўрганилди.

            Амалий семинарнинг якуний қисми Хива шаҳридаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Танқидий ва таҳлилий руҳда кечган йиғилишни Хоразм вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Д. Атабоев олиб борди.  Йиғилиш мобайнида соҳа ходимлари ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли уддалаши, бунинг учун ҳар бири  фидойилик ва жонкуярлик кўрсатиши алоҳида таъкидланди. Фурсатдан фойдаланиб, тажриба алмашинув ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида уюштирилаётган келгуси семинарни ўтказиш жойи белгилаб олинди.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, тизим вакиллари семинар иши мобайнида ҳамжиҳатликда иш юритиш, изланишлар олиб бориш ва янгиликлар яратиш муваффақиятлар сари етаклашига яна бир бор амин бўлишди.

                                                                                                                    И. ХУДОЙБЕРГАНОВ.

ҲАМЖИҲАТЛИК, ИЗЛАНИШ ВА ЯНГИЛИК ЯРАТИШ – МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИДИР