MCS.UZ БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ


Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 

Ҳукуматимизнинг мазкур ҳужжатига асосан, шу кунгача Хоразм  вилоятида 18 та маданият ва аҳоли дам олиш маркаи мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган эди. Эндиликда, ана шундай эъзозли масканлар қаторига яна бири қўшилди.

Бинобарин, Янгибозор туманидаги Бўзқалъа қишлоғида ўз фаолиятини бошлаган "Бўзқалъа” маданият ва аҳоли дам олиш маркази "ШАМС-СБ” хусусий корхонасининг қўли гул усталари томонидан ҳавас қилса арзигулик қиёфага, замонавий ҳолатга келтирилди. Бинони III-ТИП лойиҳа асосида мукаммал таъмирлаш, анжом ва мусиқа асбоблари сотиб олишга 758,7 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни мазкур даргоҳнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ва Янгибозор тумани ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, шаҳар ва туманлар маданият бўлимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С. Абдикаримова, Янгибозор тумани ҳокими О. Мадраҳимов, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Д. Атабаевлар сўзга чиқиб, қишлоқ аҳлини ўзига хос байрам билан қутлашди, келажакда мазкур маданият муассасасидан кўплаб иқтидорли санъаткор ва спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдиришди. Шунингдек, Бўзқаъла қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Қ. Ёқубов аҳолининг, хусусан, ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, маҳоратли касб эгалари бўлиб вояга етиши учун яратиб берилаётган имконият  ва ғамхўрлик учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор қилди.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, "Бўзқалъа” маданият ва аҳоли дам олиш марказида Бўзқалъа, унинг атрофидаги Ширинқўнғирот қишлоқларининг санъат ва касб сирларини ўрганишга иштиёқманд, спортга ошно тутиниш истагида юрган аҳолиси, асосан, ёшлар  бичиш-тикиш, рубоб, доира, ашула ва шахмат-шашка  тўгараклари фаолиятидан баҳраманд бўлади. Бунинг учун тўгаракларда  етарли шарт-шароит яратилган, зарур асбоб-анжомлар билан таъминланган. Марказнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки,  унинг 400 ўринга мўлжалланган томошалар зали келгусида ушбу ҳудуд аҳолисига маданий хизмат кўрсатади. Бу ерда умумхалқ байрамлари ва қутлуғ саналар муносабати концертлар, маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танлов ва фестиваллар ўтказиш йўлга қўйилади. Ҳа айтганча, тантанали маросим поёнига етгач, ушбу залда дастлабки маданий дастур  намойиш қилинди. Унда Янгибозор тумани маданият бўлимининг "Хушнаво” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари ўзларининг ижрочилик маҳорати билан бўзқалъаликларга қувончли дақиқаларни туҳфа этишди.

Насиб қилса, янги фойдаланишга топширилган "Бўзқалъа” маданият ва аҳоли дам олиш маркази келгусида ёшларнинг  маънан етук ва жисмонан соғлом авлодлар қилиб вояга етказадиган эъзозли масканга айланади.

 

                                                                                           Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ

 

БЎЗҚАЛЪАДА ЯНГРАДИ КАРНАЙ-СУРНАЙ САДОСИ