MCS.UZ БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ ДАМЛАРИ


Ҳар йили мамлакатимиз миқёсида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланади. Шу муносабати билан жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар уюштириш анъанага айланган.

Жумладан, Урганч шаҳридаги  Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида байрам  тадбири уюштирилди. Тантанада Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан  ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси бўйича амалга оширилаётган ибратли ишлар, ўғил-қизларнинг маънан ва жисмонан соғлом руҳда вояга етиши йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар хусусида атрофлича тўхталди.

Маданият ва истироҳат боғида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни доирасида "Ҳар бир болага меҳр ва эътибор” шиори остида хайрия акцияси бўлиб ўтди. Акция мобайнида  кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалар фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари аттракционларда бепул учиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришди. Болажонларга ўқув қуроллари, китоблар ва ширинликлар совға қилинди.

Шу куни ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳам турли тадбирлар ўтказилди. "Ер куррасида тинчлик” мавзусидаги расм чизиш танлови, шахмат-шашка мусобақаси, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Боғ ҳудудида ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат асарлари ҳамда спортнинг техник ва амалий турлари кўргазмаси  ҳам тадбир иштирокчиларини бефарқ қолдирмади. Бунинг баробарида, китоблар ярмаркаси китобсевар халқимизга манзур бўлди.

Бинобарин, "Ниҳол” мукофоти соҳиби Бунёдбек Саидовнинг бир-биридан шўх ва ўйноқи қўшиқлари, Урганч шаҳар маданият бўлими қошидаги "Хоразм” фольклор-этнографик халқ ансамбли, Урганч шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 24-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби жамоаларининг мусиқий дастури, вилоят қўғирчоқ театрининг томошалари ҳам жажжи болажонлар қалбига чексиз шодлик ва қувончли лаҳзаларни бағишлади.

 

                                                                                          Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ

 

БОЛАЛИКНИНГ ЗАВҚЛИ  ДАМЛАРИ