НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.

2. Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Вазирликка мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

3. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;

давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;

таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;

шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;

аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаат;

мурожаатнинг дубликати — айнан бир жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати нусхаси;

такрорий мурожаат — аввалги мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилинган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган мурожаат;

электрон мурожаат — электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклидаги мурожаат.

5. Мурожаатлар оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкин.

Вазирликнинг «ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

Вазирликнинг расмий веб-сайти орқали ёки Вазирликнинг расмий электрон почта манзилига (шу жумладан Вазирликнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган марказий аппарат бошқармалари расмий электрон почта манзилларига) келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

6. Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этишлари мумкин.

7. Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

8. Жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Ёзма мурожаат мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат қилувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат қилувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

9. Мурожаатларни бериш муддатлари, қоидага кўра, белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар вазирликнинг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра, мурожаатни бериш муддати вазирлик томонидан белгиланиши мумкин.

Бўйсунув тартибида юқори органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

10. Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

11. Вазирлик ушбу Низом талабларига мувофиқ мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий қилиши мумкин.

II. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

12. Вазирликда мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш Маданият вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис (кейинги ўринларда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис деб аталади) томонидан амалга оширилади.

13. Электрон мурожаатлар тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.

14. Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси пастки чап қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис томонидан рўйхатга олинади.

Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг манзили, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган давлат органи таркибий бўлинмаси номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади.

Қайд этиш штампида вазирликнинг расмий номи (агар вазирликнинг номи расмий номи узун бўлса умумқабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин), мурожаатнинг келиб тушган санаси ва қайд рақами кўрсатилади.

Мурожаатларнинг тартиб рақамлари ҳар йил бошидан янгидан ҳисобланади.

15. Мурожаат почта орқали конвертда келиб тушганда конвертда мурожаат ва унинг иловалари борлиги текширилади.

Конвертда мурожаатнинг мавжуд эмаслиги ёки унинг яроқсизланганлиги, шунингдек мурожаатда кўрсатилган иловаларнинг йўқлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассисда қолади, иккинчиси мурожаат қилувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади.

Келиб тушган мурожаатлар конвертлари мурожаат этувчининг манзилини, мурожаатнинг жўнатилган ва олинган вақтини аниқлаш учун сақлаб қолинади.

16. Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис, шунингдек Вазирликнинг таркибий бўлинмаларининг (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) раҳбарлари ёхуд бошқа масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.

17. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат органига оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тўлдирилган ҳисобга олиш карточкасига илова қилиниши керак.

18. Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай вазирлик раҳбарига, унинг ўринбосарига ёки таркибий бўлинма раҳбарига киритилади, у масъул таркибий бўлинмани (ходимни) белгилаган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш бўйича резолюцияни (топшириқномани) қўяди.

19. Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис мурожаатни ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий бўлинмага (ходимга) имзо қўйдирган ҳолда ёки Е-ХАТ ҳимояланган почта орқали беради.

20. Вазирликка келиб тушган мурожаатлар вазирликнинг иш юритувига қабул қилиниши, бўйсуниш тартибида вазирликнинг қуйи бўлинмасига (ташкилотга) (кейинги ўринларда қуйи орган деб аталади) юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилиши мумкин.

21. Қўйилган масалаларни ҳал этиш Вазирлик ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай Вазирлик раҳбари ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга юборилади, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Мурожаатни кўриб чиқиши учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчиларга қайтарилади.

22. Қуйи орган томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар унга келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан ёки Вазирликнинг раҳбари ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар берилиши керак.

23. Агар мурожаатда бир нечта таркибий бўлинмага тегишли масалалар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ижро этувчилар этиб белгиланади. Ижро этувчилар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган таркибий бўлинма бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда мурожаат кўриб чиқилишини таъминлайди.

24. Мурожаатни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурият юзага келган тақдирда мурожаатни кўриб чиқувчи таркибий бўлинма мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек Вазирликнинг ваколатлари доирасида — белгиланган тартибда бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.

25. Агар мурожаатда жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда Вазирлик мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқишни таъминлаши мумкин. Мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқиш Вазирлик раҳбарининг топшириғи ёки унинг розилиги билан амалга оширилади.

26. Мурожаатни мурожаат қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат қилувчи келмаган тақдирда давлат органининг мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборади.

27. Агар мурожаатда ўртага қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун Вазирлик томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.

28. Зарур ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш учун Вазирлик томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.

29. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилувчига хабар берилади.

Мурожаатни қониқтирмасдан қолдириш тўғрисидаги қарорни Вазирлик раҳбари, унинг ўринбосарлари қабул қилади.

Мурожаатга жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) бўлиши керак.

30. Мурожаатга жавоб хати Вазирлик ёки унинг таркибий бўлинмаси раҳбари томонидан имзоланади.

Мурожаатларга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади.

31. Жисмоний ёки юридик шахслар жамоа бўлиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг мурожаатлари Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилади. Бунда мурожаатга жавоб мурожаат қилганларнинг рўйхатида биринчи бўлиб кўрсатилган шахсга ёки, уларнинг талабига кўра, бошқа шахсга юборилади.

32. Мурожаат, унда кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади.

Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис мурожаатларни рўйхатга олиш журналига ва ҳисобга олиш карточкасига белги қўяди.

Оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар ижродан ёки назоратдан олинмайди.

33. Агар мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида мурожаатнинг дубликати келиб тушса, ушбу мурожаат аввал тушган мурожаат билан биргаликда кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича ягона жавоб берилади.

Агар мурожаатнинг дубликати мурожаат кўриб чиқилган ва жавоб юборилгандан кейин келиб тушса, у ҳолда давлат органи мурожаат қилувчини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.

34. Назоратга олинган мурожаат ушбу мурожаатни назоратга олган раҳбар ёки мансабдор шахс томонидан назоратдан ва ижродан олинади.

35. Юқори давлат органининг назоратида турган мурожаатлар бўйича мурожаатни кўриб чиққан давлат органи мурожаат қилувчига юборилган жавоб хатининг нусхасини илова қилган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида юқори давлат органига ёзма шаклда хабар беради.

36. Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунга қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунга қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш йўли билан қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат Вазирликнинг хати билан мурожаат қилувчига қайтарилади.

Мурожаатни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза давлат органлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

37. Кўриб чиқилган мурожаатларни ва улар билан боғлиқ материалларни сақлаш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

III. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

38. Ариза ёки шикоят масалани мазмуни бўйича ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

39. Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

40. Айрим ҳолларда давлат органининг раҳбари ёки унинг ўринбосарлари мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришлари мумкин.

41. Мурожаатлар билан ишлаш муддатлари улар давлат органига келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва байрам кунларига тўғри келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.

IV. Мурожаатларни кўрмай қолдириш

42. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

43. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки мурожаатни кўриб чиқувчи таркибий бўлинма томонидан амалга оширилади.

Мурожаат аноним деб эътироф этилганда бу ҳақда хулоса тузилади. Хулосада мурожаатни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

Вазирликнинг «ишонч телефонлари»га тушган мурожаатлар Қонунда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аноним деб эътироф этилиши мумкин.

Аноним деб эътироф этилган мурожаатлар хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб назоратдан ёки ижродан олинади.

44. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки таркибий бўлинма уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини текширади.

Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.

Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди, бу ҳақда мурожаат қилувчи ёзма равишда хабардор қилинади.

V. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш

45. Вазирликда ва унинг таркибий бўлинмаларида белгиланган кунлар ва соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг юридик вакилларини қабул қилиш Вазирлик раҳбари ёхуд бошқа ваколатли шахс томонидан амалга оширилади.

46. Вазирликда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари Вазирлик раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан қабул қилинади.

Вазирликда, зарурият бўлганда, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилади.

47. Қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот, шунингдек қабул қилиш тартиби Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса — ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.

48. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис қабулга келган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни, шунингдек жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.

49. Давлат органида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки тегишли таркибий бўлинма ходимлари иштирокида амалга оширилади.

50. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилувчи раҳбар ёки ваколатли шахснинг кўрсатмаси бўйича Вазирликнинг бошқа ходимлари ҳам қабул қилиш жараёнига жалб этилиши мумкин.

51. Агар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш пайтида мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш Вазирликнинг ваколатига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилади. Бунда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.

52. Вазирлик раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин.

53. Сайёр шахсий қабуллар вақтида мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ва Вазирликнинг бошқа масъул ходимлари иштирок этиши мумкин.

54. Сайёр шахсий қабуллар Вазирлик раҳбари томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ ўтказилади.

Зарур ҳолларда жадвалда назарда тутилмаган сайёр шахсий қабуллар ўтказилиши мумкин.

55. Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот ушбу Низомнинг 47-бандида белгиланган тартибда манфаатдор шахслар эътиборига етказилади, шунингдек маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

56. Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллар вақтида берилган оғзаки мурожаатлари ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

VI. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва Вазирликнинг мажбуриятлари

57. Мурожаат Вазирлик томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишда бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.

58. Вазирликнинг мурожаатни кўриб чиқувчи мансабдор шахслари ёки бошқа ваколатли шахслари:

жисмоний ва юридик шахсга уларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан, агар уларда давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар мавжуд бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши;

мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши, шунингдек агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;

мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг зудлик билан ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилиши шарт.

Мурожаат юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор ёки бошқа ваколатли шахси, агар жисмоний ёки юридик шахс қарорга рози бўлмаса, унинг юзасидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.

VII. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш.

Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш

59. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида Вазирлик раҳбарини дарҳол хабардор қилади.

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис мониторинг натижалари бўйича ҳар ҳафта Вазирлик органи раҳбарига мурожаатлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган Вазирлик ходимларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.

60. Вазирлик жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳар ойда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди.

Таҳлил натижалари бўйича мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ёки таркибий бўлинма Вазирлик раҳбарига Вазирликда мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

VIII. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик

61. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

62. Қонун ва ушбу Низом талабларига риоя этишни таъминлаш учун жавобгарлик Вазирлик раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ва тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларига юкланади.

 



Yulduzlarga savolingiz bormi?

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

    Bo'lim: Madaniyat yangiliklari, Slider main. Sanasi: 15-02-2017, 16:12

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

     "Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан қатор тааллуқли ташкилотлар ҳамкорлигида "Эътироф” мукофотини топшириш тантанали маросими ўтказилди.
    Халқнинг маънавий бойликларини яратадиган ижод аҳли ва мамлакат шаънини юксалтирадиган спортчиларнинг энг муносиблари "Эътироф” мукофоти билан тақдирландилар. 

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Мазкур мукофот чинакам истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, мумтоз қўшиқчилигимиз, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, миллий ва замонавий дизайн, журналистика соҳалари ривожига сидқидилдан ҳисса қўшиб, навқирон авлодга ибрат бўлаётган санъаткорларни янада илҳомлантириш, халқаро майдондаги муваффақиятлари билан халқимиз ғурурини ошираётган спортчиларимизни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган. 

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Тантанали тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мукофотга талабгор номзодлардан тортиб барча ижод ва спорт аҳли, шунингдек ҳар бир томошабин қалбини ҳаяжон чулғаб олди.

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ташкил этилган мукофотга маданият, санъат, бадиий ижод ва спорт соҳаларининг 120га яқин вакиллари даъвогарлик қилди.

    ТЕАТР, КИНО ВА ОММАВИЙ ТОМОШАЛАР ЙЎНАЛИШИ

    "Йилнинг энг яхши спектакли” номинациясига 
    Ғолиб- Самарқанд вилояти мусиқали драма театри.
    ("Мирзо Улуғбек” спектакли)
    Номзодлар - Ўзбек Миллий академик драма театри ("Алишер Навоий” спектакли учун), 
    Фарғона вилояти мусиқали драма театри ("Ал-Фарғоний” спектакли учун) 
    "Йилнинг энг яхши театр актёри”
    Ғолиб- Тоҳир Саидов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри 
    ("Тартюф”спектаклидаги роли учун)

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Номзодлар - Суръат Артиков, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри актери 
    ("12 стульев”спектаклидаги роли учун)
    Фарҳод Болтаев, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актери  
    ("Алишер Навоий” спектаклидаги роли учун)
    "Йилнинг энг яхши театр актрисаси”
    Ғолиб - Дилором Абдуолимова, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси 
     ("Лайли ва Мажнун”спектаклидаги роли учун)
    Номзодлар - Шоҳсанам Раҳимова, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актрисаси 
    ( "Мирзо Улуғбек” спектаклидаги роли учун)
    Олтиной Бердибаева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри актрисаси 
    ("Имон” спектаклидаги роли учун)
    "Йилнинг энг яхши театр режиссёри”
    Ғолиб - Олимжон Салимов, Ўзбек Миллий академик драма театри режиссёри 
    ("Мирзо Улуғбек” спектакли учун)
    Номзодлар - Ахад Пармонов, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри режиссёри   ("Тоҳир ва Зуҳра” спектакли учун)
    Марат Азимов, Фарғона вилояти мусиқали драма театри режиссёри ("Ал-Фарғоний”спектакли учун)
    Ғофир Мардонов, Ўзбекистон давлат драма театри режиссёри ("Саббаи сайёр” спектакли учун)
    Акмал Тўраев, Фарғона вилояти қўғирчоқ театри режиссёри ("Самоларда учган аллома” спекьакли учун)
    "Йилнинг энг яхши драматурги”
    Ғолиб - Эркин Аъзам, туркум драмалри учун
    Номзодлар - Қўчқор Норқобилов, Ўзбекистон давлат драма театрида саҳналаштирилган
    "Атиргуллар қисмати” асари учун
    Шерезданов Руслан, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида саҳналаштирилган "Куда сбежала ёлка”  эртаги учун 
    Набижон Ҳошимов, Наманган вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган  
    "Разолат қурбонлари” асари учун
    "Йилнинг энг яхши саҳна рассоми”
    Ғолиб - Сергей Чернов, Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош рассоми 
    Номзод - Зубайдулло Ботиров, А.Навоий номидаги давлат академик катта театри бош рассоми 
    "Йилнинг энг яхши кинофильми”
    Ғолиб - "Барон” бадиий фильми. "Давр-премеьер”МЧЖ. Режиссёр – Рустам Саъдиев
    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
    Номзодлар - "Маъсума” бадиий фильми. "Ўзбекфильм” киностудияси. Режиссёр – Ёлқин Тўйчиев

     "Устюртга йўл” бадиий фильми. "Қорақалпоқфильм” киностудияси. Режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев

    "Йилнинг энг яхши кино актёри”
    Ғолиб – Фарҳод Абдуллаев,  "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги ижроси учун
    Номзодлар - Жавоҳир Зокиров, "Барон” бадиий фильмидаги ижроси учун
    Акбархўжа Расулов,  "Устюртга йўл” бадиий фильмидаги ижроси учун
    "Йилнинг энг яхши кино актрисаси”
    Ғолиб - Ильмира Раҳимжонова, "Тўмарис”даги бош рол ижроси учун
    Номзодлар - Наргиза Салмонова, "Устюртга йўл” бадиий фильмидаги ижроси учун
    Шаҳзода Матчанова, "Маъсума” бадиий фильмидаги ижроси учун
    "Чет мамлакатлардаги энг яхши филмлар актёри”
    Ғолиб – актёр Фарҳод Маҳмудов 
    "Йилнинг энг яхши кино режиссёри”
    Ғолиб - Рустам Саъдиев, "Барон” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун
    Номзодлар - Шуҳрат Маҳмудов, "Ҳаким ат-Термизий” номли ҳужжатли фильмидаги режиссёрлик иши учун
    Абдухалил Мигнарев, "Зурриёт” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун
    "Йилнинг энг яхши кино сценаристи”
    Ғолиб - Зулфихар Мусаков,  "Хазонрезги" ҳамда "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги муаллифлик иши учун 
    Номзод - Ёлқин Тўйчиев, "Маъсума” бадиий фильмидаги муаллифлик иши учун
    "Йилнинг энг яхши кино оператори” 
    Ғолиб - Рустам Муродов, "Барон” бадиий фильмидаги операторлик иши учун
    Номзодлар - Азизбек Арзикулов, "Устюртга йўл” ҳамда "Дадам бетоб” бадиий фильмларидаги операторлик иши учун
    Жаҳонгир Ибрагимов, "Мажнун” бадиий фильмидаги операторлик иши учун
    "Йилнинг энг яхши цирк артисти”
    Ғолиб - Анжелика Юнусова
    Номзодлар - Рустам Халикназаров,  Камила Хаметова 

    ЭСТРАДА, АНЪАНАВИЙ, ОПЕРА ХОНАНДАЛИГИ, МУСИҚА ИЖРОЧИЛИГИ ВА РАҚС САНЪАТИ ЙЎНАЛИШИ
    "Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси”
    Ғолиб - Шохруҳ Йўлдошев (Шохруҳхон)

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     Номзодлар - Алишер Турдиев, Сардор Раҳимхон

    "Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”
    Ғолиб - Зилола Мусаева (Шахзода)
    Номзодлар - Манзура Йўлдошева, Райхон Ғаниева 
    "Йилнинг энг фаол гуруҳи”
    Ғолиб – "Сурхон” гуруҳи
    Номзодлар - "Садо” гуруҳи, "Шарқ” гуруҳи
    "Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси”
    Ғолиб - Яхё ва Мухсин Мўминовлар
    Номзодлар- Ниёзов Соибжон, Элмурод Аҳмедов, Фурқатбек Аширалиев, Бобур Кенжаев 
    "Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси”
    Ғолиб - Рахила Розумова  
    Номзодлар - Дилором Абдуазимова, Умида Йўлдошева, Нодира Пирматова
    "Йилнинг энг яхши опера хонандаси”
    Ғолиб - Раҳим Мирзакамолов, "Трубадур” операсидаги граф Ди Луна образи учун
    Номзодлар - Малика Норматова, "Садоқат” операсидаги Зулфия образи учун
    Рустам Алимардонов, "Майсаранинг иши” операсидан Чўпон образи учун
    Маъсума Болтабоева, "Майсаранинг иши” операсидан Ойҳон образи учун
    "Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси”
    Ғолиб - Икром Матанов (Қўшнай)
    Номзодлар - Муҳаммад Мараҳимов (Ғижжак), "Ўзбек миллий мумтоз” ашула ансамбли созандаси
    Хадича Ҳасанова (Қонун), "Дуторчилар” ансамбли созандаси
    "Йилнинг энг яхши балетмейстери”
    Ғолиб - Қодир Мўминов, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари
    Номзодлар - Гавхар Матёқубова, Хоразм "Гавхар” ансамбли бадиий раҳбари
    Елена Надирова, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқитувчиси
    Ноила Артиқова, "Булбулча"  болалар хор ва рақс жамоаси саҳналаштирувчи балетмейстери
    "Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”
    Ғолиблар - Шерзод Кенжабаев, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли балет артисти,  Дилноза Ортиқова, Хоразм лазги ансамбли)
    Номзодлар - Феруза Азодова, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли балет артисти
    Сеҳриё Мирзаева, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси
    "Йилнинг энг яхши бастакори”
    Ғолиб - Шуҳрат Зокиров, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси
    Номзод - Жамшид Изамов,  МТРК етакчи мутахассиси
    "Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси”
    Ғолиб - Фарҳод Абдуллаев 
    Номзодлар - Мирабзал Ҳусанов, Дониёр Аъзамов 

    ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ
    "Йилнинг энг яхши рассоми”
    Ғолиб  - Ҳаким Мирзааҳмедов 
    Номзодлар - Файзулла Аҳмадалиев, Бахтиёр Маҳкамов 
    "Йилнинг энг моҳир ҳунарманди”
    Ғолиб - Рахматулла Зокиров (Созгар)
    Номзодлар - Йўлдош Қосимов (наққош), Тоир Файзуллаев (ёғоч ўймакори), Акмал Азларов  (ёғоч ўймакори), Мансур Асадов  (ёғоч ўймакори), Неъматжон Солиев  (кулол)
    "Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши”
    Ғолиб - Қурбон Норхўрозов 
    Номзодлар - Тўлаган Яркулов, Камол Жабборов 
    "Йилнинг энг яхши санъатшуноси”
    Ғолиб - Камола Оқилова, санъатшунос 
    Номзодлар - Зуҳра Раҳимова, Миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори, санъатшунос
    Нигора Аҳмедова, Низомий номидаги педагогика университети профессори 
    Шоҳалил Шоёқибов, санъатшунос
    БАДИИЙ ИЖОД, ЖУРНАЛИСТИКА ВА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ЙЎНАЛИШИ
    "Йил телелойиҳаси”
    Ғолиб - Севара Ўринбоева, "Менинг овозим” ток-шоу лойиҳаси ("Менинг юртим” телеканали)
    Номзодлар - Улуғбек Рустамов, "Сеҳрли созлар” (Наво телеканали)
    Дониёрбек Арипов, "Анъана” (Маданият ва маърифат телеканали)
    Жамила Нуржанова, "Пресс клуб” лойиҳаси, ("Менинг юртим”)
     "Йил радиолойиҳаси”
    Ғолиб - Гулноз  Мўминова, "Асл санъат хақида ўйлар” ("Ёшлар” радиоканали)
    Номзодлар - Хилола Болтаева, "Мақомот” ("Ёшлар” радиоканали) 
    Салтанат Шодиева, "Яхши кайфият” ("Ўзбекистон” радиоканали) 
    "Йилнинг энг яхши бошловчиси”
    Ғолиб - Маъруфжон Хўжақулов,  "Спорт” телеканали

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Номзодлар - Нодирхон Муҳаммедхонов, "Ўзбекистон” телеканали
    Илҳом Абдураҳимов, "Ёшлар” телеканали
    Нодира Юсупова, FM 103.5 «Radio Poytaxt»
    "Йилнинг энг яхши телерадио журналисти”
    Ғолиб - Азиза Қурбонова, "Ёшлар” телерадиоканали  
    Номзодлар - Малика Муродова, "Спорт” телеканали 
    Азизахон Мавлян-Кариева, "Тошкент” телерадиоканали
    "Йилнинг энг яхши шоири”
    Ғолиб - Зебо Мирзаева, "Ишқ” шеърлари тўплами ва матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун
    Номзодлар - Зулфия Мўминова, "Биринчи ўқитувчим” шеърлар тўплами ва матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун
    Бахтиёр Генжамуродов, "Сайланма” шеърий китоби учун
    "Йилнинг энг яхши ёзувчиси”
    Ғолиб - Хуршид Дўстмуҳамедов, 2016 йил "Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган "Донишманд Сизиф” романи учун
    Номзодлар -  Исажон Султонов, "Ёшлик”журналининг 2016 йил 10-11 сонларида чоп этилган "Генетик” романи учун
    Зулфия Йўлдошева, "Қадимий қўшиқ” китоби ва матбуотда эълон қилинган ҳикоялари учун
    "Йилнинг энг яхши публицисти”
    Ғолиб - Бегзод  Шукуров, туркум публицистикк мақолалари учун
    Номзодлар - Сафар Остонов, туркум публицистикк мақолалари учун
    Ирина Рибар, маданият ва санъат йўналишидаги туркум мақолалари учун
    "Йилнинг энг яхши мунаққиди”
    Ғолиб - Наим Каримов 
    Номзодлар - Нўъмон Раҳимжонов, "Истиқлол ва бугунги адабиёт” адабий тадқиқотлар китоби учун
    Сувон Мелиев, матбуотдаги чиқишлари учун
    Қозоқбой Йўлдошев, "Камалак” нашриётида чоп этилган "Бадиий таҳлил асослари” китоби ва матбуотдаги чиқишлари учун

    СПОРТ ЙЎНАЛИШИ
    "Йил спортчиси”
    Ғолиб -  Ҳасанбой Дўсматов, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

    “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

     

    Номзодлар - Руслан Нурудинов, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
    Диёрбек Ўрозбоев, Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
    "Йилнинг спорт мураббийи”
     Ғолиб – Баҳром Абдумаликов, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи
    Номзодлар - Марат Қурбонов, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи
    Камиль Фаткулин, Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи 
    "Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси”
     Ғолиб - Хуснуддин Норбеков, Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси
    Номзодлар - Миран Cахатов, Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси
    Сервер Ибрагимов, Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси
    "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”
    Ғолиб - Фотимахон Амилова, Сузиш бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси
    Номзодлар - Оксана Чусовитина, Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
    Нигора Турсунқулова, Таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
    ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ, ЭЪЗОЗ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
    "Йил эътирофи” номинациясига муносиб топилганлар:
    Ўлмас Саиджонов,  Пўлат Саидқосимов, Галина Мельникова, Анор Назаров, Равшан Миртожиев, Қундуз Миркаримова, Насиба Мақсудова.

    Manba: Vazirlik matbuot xizmati

    15-02-2017, 16:12 | Batafsil o'qiganlar soni: 307

    ВАЗИРЛИКНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

       Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами кечалари зўр тайёргарлик ила ташкил этилмоқда. Байрам шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолигию,...

    “ШИРОҚ” СПЕКТАКЛИ – ФЕСТИВАЛЬ ҒОЛИБИ

      Ўзбек Миллий академик драма театрида Ёшлар ҳафталиги доирасида ташкил этилган талабалар театр-студиялари фестивали ғолиблари тантанали тақдирланди. ...

    Музей. Номинантлар тақдимоти

    18 май-халқаро музейлар куни муносабати билан номинантлар тақдимоти...

    Фестиваль. Ёшлик завқи

    "Туркистон” саройида 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган якка ижрочи ва жамоалар ўртасидаги "Ёшлик завқи” номли балет ва замонавий рақс ижрочилари фестивалининг якуний босқичи ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди....

    “Ёшлик завқи”нинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган "Ёшлик завқи” номли балет ва замонавий рақс ижрочилари фестивалининг ҳудудий босқичлари юқори савияда ўтказилмоқда....

    ×

    Uzr so'raymiz

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Yuridik va jismoniy shaxslardan ariza, shikoyat va murojaatlarni qabul qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligida tеlеfon aloqa tizimi to’g’risida
NIZOM-RЕGLAMЕNT

I. UMUMIY QOIDALAR

1. Mazkur Nizom tеlеfon aloqa tizimi orqali (kеyinchalik – "ishonch tеlеfoni”) yuridik va jismoniy shaxslardan arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va ko’rib chiqish tartibini bеlgilaydi.
2. "Ishonch tеlеfoni”ni tashkillashtirishning asosiy maqsadi yuridik va jismoniy shaxslardan o’rnatilgan tartibda murojaatlarni olish, umumlashtirish va ko’rib chiqishdir:
kombinat mansabdor shaxslari tomonidan noqonuniy harakat (harakatsizlik)lari; kombinatning normativ va lokal dalolatnomalarining yuridik va jismoniy shaxslarning
faoliyatiga salbiy ta'siri, shuningdеk boshqa masalalar.
3. "Ishonch tеlеfoni” orqali quyidagilar qabul qilinadi:
Arizalar – ularning qonuniy huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini amalga oshirishda yordam ko’rsatish to’g’risidagi iltimoslari;
Shikoyatlar – poymol qilingan qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarini tiklash to’g’risidagi talablar;
Boshqa murojaatlar.
4. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlar mas’ul shaxs tomonidan soat 09-00 dan 13-00 gacha va 14-00 dan 18-00 gacha dushanbadan jumagacha (bayram kunlaridan tashqari) qabul qilinadi.
5. Takliflardan iborat murojaatlar tushgan kundan boshlab bir oy davomida ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganishlarni talab qiladigan takliflar bundan istisno.
6. Ariza va shikoyatlar tushgan kundan bir oy muddatda ko’rib chiqiladi, qo’shimcha o’rganish va tеkshiruvlarni talab qilmaydigan murojaatlar esa – o’n bеsh kundan kеchikmagan xolda.
Ariza va shikoyatni ko’rib chiqish uchun tеkshiruv, qo’shimcha matеriallarni talab qilish yoki boshqa choralarni qabul qilishni o’tkazilishi zarur bo’lgan xolatlarda arizalarni yoki shikoyatlarni ko’rib chiqish muddatlari istisno tartibda shikoyat bеrgan shaxsni habardor qilgan xolda bosh dirеktor tomonidan bir oydan oshmagan xolda uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza yoki.

I. ”ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHAЕTGAN MUROJAATLARNI QABUL QILISH VA RASMIYLASHTIRISH TARTIBI

7. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat tegishli tеlеfon raqami orqali amalga oshiriladi.
8. "Ishonch tеlеfoni” orqali tеlеfon qo’ng’iroqlariga mas’ul shaxs javob
bеrayotganda:
FIOni aytishi;
anonim murojaatlar; jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari orqali berilgan murojaatlar, ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo’lmagan taqdirda; qonunda belgilangan boshqa talablarga muvofiq bo’lmagan murojaatlar ko’rib chiqilmasligini ma’lum qilishi;
qo’ng’iroq qiluvchiga mazkur nizomning 12 bandida ko’rsatilgan ma'lumotlar haqida aytib o’tishi lozim.
9. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushayotgan murojaatlarni yig’ish va ishlov bеrish uchun tеlеfonda gaplashgan gaplarni yozib olish funktsiyasi bilan jihozlangan tеlеfon apparatlar ishlatiladi.
10. Barcha murojaatlar elеktron tashuvchiga yoziladi va bir yil davomida saqlanadi.
11. "Ishonch tеlеfoni” orqali murojaat etganda yuridik va jismoniy shaxslar o’zining familiyasini, ismini otasining ismini, yashash manzili to’g’risida, nomini, yuridik shaxsining ular taqdim etadigan STIR, javobi yuborilishi lozim bo’lgan pochta manzili, aloqa uchun tеlеfon raqamini aytishlari shart, shuningdеk murojaatning mazmunini bayon etishlari lozim.
12. "Ishonch tеlеfon” orqali tushgan murojaatlar, bosh dirеktor yordamchisi tomonidan umumlashtiriladi va mazkur Nizomning 1-ilovasiga ko’ra shakli bo’yicha "ishonch tеlеfoni” orqali murojaatlarni qayd etish jurnalida ro’yxatga olinadi, va arizalarni, shikoyatlarni va boshqa murojaatlarni ko’rib chiqish bo’yicha komissiyasiga (kеyinchalik - Komissiya) kiritiladi.
13. Murojaatda mazkur Nizomning 12 bandida qayd etilgan ma'lumotlar ko’rsatilmaganda, ular ro’yxatga olinmaydi va ko’rib chiqilmaydi.
14. Qabul qilingan murojaat bo’yicha bosh dirеktor yordamchisi usha kuniyoq mazkur Nizomning 2-ilovaga muvofiq shakl bo’yicha "nazorat kartochkani” to’ldiradi.
Mazkur Nizomning 12 bandida nazarda tutilgan xolatlarda nazorat kartochkasi to’ldirilmaydi.

III. "ISHONCH TЕLЕFONI” ORQALI TUSHGAN MUROJAATLARNI KO’RIB CHIQISH TARTIBI

15. "Ishonch tеlеfoni” orqali tushgan murojaatlar Komissiya tomonidan ko’rib chiqiladi.
Zarur xollarda murojaatda ko’rsatilgan xolatlar murojaat qiluvchini jalb etilishi bilan joylarga chiqqan xolda o’rganib chiqilishi mumkin.
16. Mas’ul shaxs murojaat ko’rib chiqilishi natijalari bo’yicha qabul qilingan qarorlar ijrosini nazorat qilishga majbur.
17. Agarda kombinatning mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari bo’yicha murojaat tushsa, mazkur murojaatlarni ko’rib chiqilishi bеvosita mazkur shaxslarga yuklanishi taqiqlanadi.
18. "Ishonch tеlеfoni” orqali kombinat rahbariyatining vakolatlariga kirmaydigan masalalar bo’yicha murojaat tushganda Komissiya tomonidan o’rnatilgan tartibda tеgishli tashkilotlarga murojaat etilishi bo’yicha tushuntirish va tavsiyalar bеriladi.
19. Komissiya murojaatni ko’rib chiqqandan so’ng, murojaat etuvchiga yozma shaklda ko’rib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmuni to’g’risida habardor qiladi.
20. Bosh dirеktor yordomchisi o’rnatilgan tartibda umumlashtirilgan arizalarni, takliflarni va shikoyatlarni jismoniy va yuridik shaxslarni qonuniy huquq, erkinliklari va manfaatlarni buzilishini kеltirib chiqarayotgan sabablarni o’z vaqtida aniqlash va bartaraf qilish maqsadida taxlil qiladi.

IV. YAKUNIY QOIDALAR

21. "Ishonch tеlеfoni” orqali olingan ma'lumot bilan ishlayotgan shaxslar, olingan ma'lumotlar mahfiyligiga rioya qilish uchun qonunchilikka muvofiq shaxsiy javobgardirlar.
22. Mazkur Nizomni buzilishida ayblangan shaxslar, qonunchilikka muvofiq javobgardirlar.
 ishonch telefoni madaniyat va sport sohalari xizmatlari sifatli ko‘rsatilish darajasini muntazam nazorat qilish, sifatini yanada oshirish, madaniyat va sport tizimi xodimlarining nojo‘ya harakatlanishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida ishonch telefoni joriy etildi.

Manzil:  100159, O'zbekiston, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5 uy

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Mustaqillik maydoni, "Mustaqillik” metro bekati

Transport: "Mustaqillik” metro bekati, №97-, №57-, №37-, №44-, №155-, №148-, №28-sonli avtobuslar va 8-,129-sonli yo’nalish taksilari

Xarita
Qabulxona:

Telefon: (998-71) 239-83-31

Faks: (998-71) 239-47-86

E-mail: minister[@]mcs.uz


Matbuot xizmati:

Telefon: (998-71) 239-44-78

Faks: (998-71) 239-44-78

E-mail: press[@]mcs.uz, info[@]mcs.uz



Arxiv:
«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni