Xorazm Viloyati Madaniyat va Sport ishlari boshqarmasi
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
MADANIYAT VAZIRLIGI
XORAZM VILOYATI
MADANIYAT ВOSHQARMASI

Madaniyat

Bugun
...
Tez kunda
...

Sport

Bugun
...
Tez kunda
...

    СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

    Bo'lim: Xorazm Side Slider, Xorazm slider, Xorazm viloyati, Xorazm vb yangiliklari. Sanasi: 16-01-2017, 19:48

    Жорий йилнинг 16 январь куни Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Бошқарма ходимлари, шаҳар ва туманлар маданият ва спорт ишлари бўлимлари бошлиқлари, театр ва музейлар раҳбарлари, ўқув муассасалари, жумладан, Урганч олимпия захиралари коллежи, Урганч санъат коллежи, шунингдек, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг директорлари иштирок этган мазкур йиғилишда 2017 йилнинг14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг нутқида белгиланган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

    Бунинг баробарида, бошқарма бошлиғи Ш.Мадаминов 2016 йил давомида вилоятда маданият ва спорт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб, 2017 йил мобайнида кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида сифатли ва тўлақонли ниҳоясига етказиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Қолаверса, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тўгараклар ишини янада жонлантириш, маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини талаблар даражасида мустаҳкамлаш лозимлигига ҳам жиддий эътибор қаратди. Бу борада шаҳар ва туманлар маданият ва спорт ишлари бўлимларининг рейтинги аниқланиб борилиши, бўлимлар фаолияти бошқарма томонидан мунтазам тарзда мониторинг қилиниши ҳақида ҳам тўхталди. Хато ва камчиликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини қайд этди.

    Шунингдек, йиғилишда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Нурметов, вилоят Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлари илмий-методик маркази директори Б.Бекметов, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими директори Ҳ.Сапаев, бошқармабош ҳисобчиси С.Қаландаровлар сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарорининг жойлардаги ижроси, тизим ташкилотларида ижро интизоми, фуқаролар мурожаатини кўриб чиқиш, e-хат ҳимояланган электрон почта тизимини жорий қилиш каби долзарб масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    Ўз навбатида кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар режаси белгиланди.
    Manba: Boshqarma matbuot xizmati

    16-01-2017, 19:48 | Batafsil o'qiganlar soni: 132

    МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЙЎЛИДА

      Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорини амалда...

    УРГАНЧДА ТЕГИШЛИ ҚАРОРЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМАСИ

      Бир неча кун аввал Тошкент шаҳрида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди....

    УРГАНЧДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

      Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида, жойларда ибратли ишлар амалга ошириляпти. ...

    БОШҚАРМАДА КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ

      Вилоят ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма,  вилоят Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлари илмий-методик маркази, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят...

    СОҲА ИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

        Урганч шаҳрида Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик маркази ходимлари, шаҳар ва туманлар маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиқлари,...

    ×

    Информация

    Комментировать статьи на сайте возможно только в течении 5 дней со дня публикации.

Manzilimiz


Manzil:  220100, Xorazm viloyati, Urganch shaxri, Al-Xorazmiy ko`chasi, 27 uy.

Ish vaqti: Dushanbadan - Jumagacha, soat 9.00 dan - 18.00 gacha

Mo'ljal: Xorazm viloyati hokimligi

Transport: Viloyat hokimligi bekati

  • telefon: (0.362) 223-20-16, 223-20-11, 223-20-12
  • email: xorazmvb@mcs.uz

Interaktiv xizmatlar


  • img01

    my.gov.uz

    Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Kirish
  • img04

    Qonun hujjatlari

    O`zbekiston Respublikasda Sport-madaniyatga oid qonunlar jamlanmasi Kirish
  • Onlayn konsultant

    Siz onlayn tarzda bizning operatorimiz bilan bog`lanib o`z savollaringizni berishingiz mumkin Kirish
  • img05

    Internet qabulxona

    Siz bu bo`lim orqali vazirlikning mas`ul xodimlariga xabar qoldirishingiz mumkin Kirish
  • img01

    Davlat axborot resursi

    O`zbekiston Respublikasi sport inshootlari reestri Kirish
  • img04

    Davlat axborot resursi

    Trenerlik faoliyati bilan shug`ullanish yuzasidan ruxsatnomaga ega bo`lgan shaxaslar reestri Kirish
  • Tarixiy obidalar

    Madaniy meros Kirish
  • img05

    San'atkorlar ro'yxati

    Litsenziyaga ega san'atkorlar Kirish
Davlat dasturlari:
Boshqa ma'lumot:
Arxiv:
«    Июнь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

2005-2010 © O’zbekiston Madaniyat vazirligi Xorazm viloyati boshqarmasi. Barcha huquqlar himoyalangan.
Saytda joylаshtirilgаn mа’lumotlаrdаn nusxа olish (ommаviy аxborot vositаlаridа u yoki bu mа’lumotlаrdаn yoki xаbаrlаrdаn sitаtа keltirish) ushbu mа’lumotning mаnbаi ko‘rsаtilgаn holdа ruxsаt etilаdi.
Fuqarolar murojaati Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni