XОРАЗМДА “ЗАРБ СЕХРИ” ДОИРАЧИЛАР КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

    12 январь, 2018 37 xorazm Xorazm Yangiliklari

    Хоразм вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Аҳмад хожи Исмоилов хотирасига бағишланган “Зарб сеҳри” номли доирачилар вилоят кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 122-сонли буйруғига асосан 2018 йил 10 январь куни вилоят ёшлар маркази залида “Зарб сеҳри” доирачилар кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

    Мазкур ўтказилган кўрик-танлов вилоятнинг ҳаваскор доирачилари, вилоят маданият бошқармаси тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Урганч санъат коллежи ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар уч гуруҳда, яъни, биринчи кичик гуруҳ 10-15 ёшлилар, иккинчи катта гуруҳ 16-25 ёшлилар, учинчи гуруҳ доирачилар ансамбллари беллашдилар.

    Шунингдек кўрик-танлов натижалари юзасидан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Қазақович Сапаев тадбирда иштирок этиб, ғолибларни республикадан ташриф буюрган мехмонлар билан биргаликда
    1-2-3-даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

     

    Жумладан, кўрик-танлов ғолиблари: олий ўрин -  Шихназаров Маъруф (Урганч санъат коллежи ўқувчиси),

     

    (10-15 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин - Отабоев Фаррух (15-сон БМСМ), 2-ўрин – Хаитбоев Жўрабек (9-сон БМСМ), 3-ўрин – Бекберганов Азиз (2-сон БМСМ);

    (16-25 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – Омонгалдиев Санъат (Урганч шаҳри), 2-ўрин – Шомуродов Хурсанд (9-сон БМСМ), 3-ўрин – Рўзметов Магамед (Хива тумани);

    Доирачилар ансамбллари (10-15 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – “Тарона” гуруҳи, 2-ўрин – “Зарб” гуруҳи, 3-ўрин – “Садо” гуруҳи;

    (16-25 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – “Зарб” гуруҳи, 2-ўрин – санъат коллежи доирачилар гуруҳи, 3-ўрин – “Дўстлик” гуруҳи.

       

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать