Xorazm viloyati Xiva shahrida Ogoxiy tavalludining 208 yilligi nishonlandi

    05 январь, 2018 61 xorazm Xorazm Yangiliklari


      

    Хива шахар маданият бўлими 2017 йил 17-декабрь куни “Эски Қиёт” қишлоғидаги Огохий уй музейида буюк ўзбек шоири, таржимон, тарихчи, давлат арбоби Мухаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огохий таваллудининг 208 йиллигига бағишлаб “Қолур боқий жахон ичра сўз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбир қатнашчилари эрталаб соат 10-00 да Эски Қиёт қишлоғида Огохий қабри жойлашган Шайх Мавлон бобо қабристонини зиёрат қилдилар.



       

    Соат 11-00 да Огохий уй музейи олдида мехмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Мехмонлар ва тадбир иштирокчилари Шоир номидаги боғда жойлашган Огохий хайкали пойига гуллар қўйдилар. Шоир уй музейидаги кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг маънавий-маърифий тадбирни Хива шахар Хокими Эркин Яқубов очиб берди. Шоир ижоди ва фаолияти хақида вилоят ёзувчилар ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавхар Ибодуллаева, Хива шахар “Нуроний ” жамғармаси раиси Отаназар Пирназаров, “Олтин мерос” раиси Комилжон Нуржонов, Шоир Сотим Аваз, Ўктам Давлетовлар нутқ сўзладилар ва ўзларини ижодларидан намуналар ўқиб бердилар.

    Шоирлардан Отабек Исмоилов, Рахимбой Каримов, Давлатёр Рахимов ва бошқалар шоир хаёти ва ижоди хақида гапириб ўз шеърларидан наъмуналар ўқиб бердилар. Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.

    Тадбирда 350 нафар қатнашчи иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать