14 январь кунига бағишланган байрам тадбири

    14 январь, 2018 40 surxondaryo Surxondaryo yangiliklari

           2018 йил 13 январь куни соат 9.00 да Термиз шаҳридаги Моматсаро она ҳайкали атрофи вилоят аҳолиси билан тўлиб кетди. 14 январь Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазир А.Азизов ва бошқа расмий кишилар она ҳайкал пойиги гулчамбарлар қўйишди. Маросимдан сўнг ҳарбий техникалар ва ҳарбийлар паради ташкил этилди. 

           Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Термиз шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ватанимиз сарҳадларида қаҳрамонларча ҳалок бўлганларнинг оиласи ва фидокорона хизматлари учун бир қатор харбий хизматчиларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

           

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     Тантанали маросим "Grand Almaz" тантаналар саройида бир пиёла чой устида давом эттирилди.

    Тадбирда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Рахимова, "Ниҳол" мукофоти совриндори Юлдуз ТУрдиева ҳамда "Сурхон" гуруҳи тадбир иштирокчиларини байрам билан қизғин табриклаб, ўз концерт дастурларини намойиш этишди. 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать