Сирдарё вилоятида 14-январ Ватан химоячилари кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

    11 январь, 2018 72 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 8 январ куни Сирдарё вилояти Гулистон шахрида 14-январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирни вилоят хокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич очиб бериб, вилоятимизда хизмат бурчини ўтаётган барча харбийларни 14-январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан табриклади.

    Тадбирнинг бадиий қисмида жанговор чиқишлар, оркесторларнинг ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган санъат усталари томонидан байрамона куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

    Тадбир давомида вилоят хокими бошчилигида байрам иштирокчилари мотамсаро она хайкали пойига гуллар қўйиб, Ватан тинчлиги равнақи йўлида қурбон бўлган харбийларимизни ёдга олишди.

    Шундан сўнг вилоятимиз хокими харбий сохада фаолият олиб бораётган 18 та харбийлар учун, Гулистон шахар худудида жойлашган, хар томонлама қулай шароитларга эга бўлган, 2-3 хонадан иборат, имтиёзли кредит асосида давлатимиз томонидан қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойларнинг очилиш маросимида, уй эгаларига калитларни тантанали равишда топширди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать