“Аскар оналарини шарафлаймиз”

    13 январь, 2018 27 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

     

    2018 йил 9 январь куни Қарши шаҳридаги “Фаровон” тўйхонасида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг                  26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб  “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. 

    Вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, маданият бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида  ташкил  этилган  тадбирда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди. 

    Тадбир аввалида меҳмонлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятидан ҳикоя қилувчи кўргазма билан танишдилар.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикасига хизмат курсатган артист           Ойгул Халилова, “Шухрат” медали соҳиби Умриузоқ Қувватов ва вилоятимизнинг ёш умидли хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать