Ички ишлар ходимига уй-жой ҳамда автомобиллар топширилди

    06 январь, 2018 57 navoiy Navoiy vb yangiliklari

     

    Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан бугунга қадар вилоятимизда 200 нафардан зиёд ички ишлар ходимига уй-жой ҳамда автомобиллар топширилди.

    23 декабрь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида профилактика инс­пек­торларининг қасамёд қабул қилишга бағишланган тантанали маросим ўтка­зилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди раиси ўринбосари Б. Исо­қов, Ўзбе­кистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П. Бобожо­нов, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қиз­лар қўмитаси раи­си ўринбосари Ш. Нур­ма­това, Ўзбе­кистон Республикаси Фуқа­роларнинг ўзини ўзи бош­қариш органла­ри фаолияти­ни муво­фиқлаштириш кенга­ши раиси ўрин­босари Ш. Жалиқулов, Ўзбекистон Респуб­ликаси фахрийларни қўллаб-қувватлаш — "Нуро­ний" жамғар­маси раиси ўринбо­сари Ш. Усмонов ва вилоят ҳоки­ми К. Турсунов иштирок этди.

    Унда 120 нафар профилактика инспек­торига янги уйлар, "Матиз" автомашина­ларининг калитлари ҳам топширилди. Тадбирда ички ишлар соҳасида амалга ошири­лаётган ислоҳотлар, ху­сусан, жи­ноятларнинг олдини олиш бора­сида кўрилаётган чора­лар, профилактика инспекторлари­га алоҳида эътибор қаратилаёт­гани қайд этилди.

    Шундан сўнг профилактика инс­пекторлари ўз фаолиятларини сид­қидилдан ва ҳалол амалга оши­ришда бор куч, билимларини сарф­лашга қасамёд қилишди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать