Navoiy viloyati madaniyat boshqarmasi nizomi

    18 декабрь, 2017 87 jasur Navoiy viloyati boshqarmasi
    1. Умумий қоидалар

     

    1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
      15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4956-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги
      ПҚ-2778-сон қарорига мувофиқ Навоий вилояти маданият бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
    2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи орган ҳисобланади.
    3. Бошқарма фаолияти юзасидан вазириликка, шунингдек, Навоий вилоят ҳокимига ҳисобот беради.
    4. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомга, вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруқлари, кўрсатмалари, топшириқлари, Навоий вилоят ҳокимлигининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
    5. Бошқарма тизимига туман, шаҳар маданият бўлимлари, театрлар, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси вилоят бўлими, “Бадиий экспертиза” вилоят бўлими, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳудудий бўлими, Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейи, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, Навоий вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси, маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа ва санъат мактаблари, Навоий маданият ва санъат коллежи, “Наво” академик жамоаси ва бошқа маданий-маърифий муассасалар киради.
    6. Бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда матнда худудий бўлинма деб юритилади) бошқармага ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳисобот берадилар. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари молия органлари томонидан белгиланган ҳажмлар ва муддатларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳаражатлар сметасининг ижроси бўйича тегишли молия органларига ҳисобот тақдим этадилар ҳамда нусхасини бошқармага топширадилар.
    7. Бошқарма тасарруфидаги барча ташкилот, муассасаларнинг фаолият юритиши учун масъул ҳисобланади.
    8. Бошқарма, унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишдан тушган маблағлар, ҳомийлар маблағлари, грантлар, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
    9. Бошқарма, унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқарма тизимига кирувчи ташкилотлар юридик шахс ҳисобланадилар, улар Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчакли махсус штампга, махсус бланкка, мустақил балансга, ғазначилик бўлимларида тегишли ҳисоб варақларига, банкларда валюта ҳисоб рақамига ҳамда турли атрибутларига эга бўладилар.

    Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга асосан юридик шахс сифатида ташкил қилинмаган, ташкилот, муассасалар бундан мустасно.

     

    1. II. Бошқарманинг вазифа ва функциялари

     

    1. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади.

    Навоий вилоятида:

    маданият соҳасида бошқарувни амалга ошириш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

    аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;

    бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

    маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;

    давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг худудий бўлинмалари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифа ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

    маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

    мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан кенг тарғиб қилиш;

    маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, белгиланган тартибда маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш.

    турар жойлар, маҳаллаларда бевосита иш жойларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш асосида аҳолини маданий жиҳатдан тарбиялашни;

    маданиий, маърифий муассасаларни моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

    маданият, санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

    Бошқарма ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ижро интизомини мустахкамлаш;

    профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, маданий-маърифий ҳамда дастурларни кенг кўламда тарғиб қилиш;

    вилоятда маданият соҳасидаги матбуот нашрларига обуна ташкил этишда матбуот тарқатувчиларга кўмаклашиш ва қонун ҳужжатларига асосан Бошқармага юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

    1. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўла бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади.

    идоралар, муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва санъат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

    бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Маданият вазирлигига тақдим этади;

    маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади, ҳамда бажарилишини таъминлайди;

    театр, мусиқа, хореография, эстрада, халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;

    кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

    кишиларнинг ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;

    бошқарма тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини таъминлайди;

    музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини амалга оширади;

    худуд аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи қадимий буюмлар, шунингдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш воситасида одамларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;

    Миллий музей фонди ҳолати юзасидан, шунингдек маданий ва археологик мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан назоратини амалга оширади;

    маданий ва археологик мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;

    маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликлар бўйича ишларни тасарруфидаги ташкилотлар орқали таъминлайди;

    бошқарма тизимига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини фаолиятини ташкил қилади;

    профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлари, шунингдек кўргазмалар ўтказилишини ташкил қилади;

    Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

    таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва санъат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;

    самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

    иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг республика миқёсида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

    культурология, театршунослик, санъатшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;

    драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширилишини таъминлайди;

    ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, танловлар, фестивалларда бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди;

    манфаатдор идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

    маданият ва санъат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

    маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва санъат соҳасига тааллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;

    ташкилотлар, муассасалар ва бошқа органлари билан биргаликда маданият ва санъат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

    аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

    идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

    барча мавжуд маданият иншоотлари, кутубхоналар, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни хатловдан ўтказилишини таъминлайди;

    маданият ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

    маданият алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради.

    1. Бошқарама ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.

     

                                III. Бошқарманинг ҳуқуқ  ва  мажбуриятлари.

                                                                                                               

    1. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    бошқармалар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳисобот шаклларида назарда тутилган, бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;

    тегишли бошқармалар ва идоралар билан биргаликда бошқарма тизимига кирувчи ташкилотлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Маданият вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимият органига киритиш;

    белгиланган тартибда умумхалқ байрамлари, юбилейлар, маданий тадбирларини ташкил этиш;

    бошқарма тасарруфига кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий, таълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусиқа асбобларини, бошқа зарур жиҳозларни сотиб олиш;

    музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган тасвирий ва декоратив-амалий санъат асарлари ҳамда материалларини, ноёб қадимий буюмларни, шунингдек саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олишни амалга ошириш;

    вилоятда фаолият юритаётган театр, бадиий ва академик жамоалари ишини мувофиқлаштиради ва замон талабларига мос сахна асарларини харид қилиш, маҳаллий драматургларни қўллаб-қувватлаш, ёш талант эгаларини жалб этиш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш;

    вилоятда ўтказиладиган танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашувчи алоҳида ижрочи ва жамоаларни  таклиф этиш;

    бадиий ҳаваскорлик жамоаларини, маданият муассасаларини “Халқ ҳаваскорлик жамоаси”, “Болалар намунали жамоаси” ва бошқа белгиланган унвон ва тоифалар беришга, дипломлар, ёрлиқлар ҳамда совринлар билан мукофотлашга тавсия этиш;

    бошқармага ажратиладиган, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган мавжуд бюджетдан ташқари молиявий маблағларни унинг томонидан ўтказиладиган маданий тдбирларни ташкил этишга, маданият, санъат арбобларини турли танловлар қатнашишга тайёрлаш;

    энг иқтидорли, алоҳида фидокорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият,санъат соҳаси ходимлари номзодларини мукофотлашга белгиланган тартибда тақдим этиш;

    бошқарма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида  назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

    Бошқарма зарур ҳолларда, бошқа бошқармалар, идоралар ва ташкилот, муассасалар  билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Бошқарма маданият, санъат соҳасида ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминланиши учун жавобгар ҳисобланади.

     

    1. IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш.

     

    1. Вилоят маданият бошқармасига вилоят ҳокимлиги тавсиясига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
    2. Бошлиқнинг бир нафар ўринбосари бўлади, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғининг тавсиясига асосан Маданият вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

    17.Бошқарма бошлиғи:

    бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун  шахсан жавоб беради;

    бошқарманинг штат жадвалини, шунингдек ҳаражатлар сметасини тасдиқлайди;

    бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бошқарма тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

    бошқарма аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, шунингдек бошқарма номенклатурасидаги бошқарма тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

    бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

    1. Бошқармада бошқарма бошлиғи раислигида, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бошқарма тасарруфидаги худудий бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа ташкилот раҳбарларидан иборат таркибида кенгаш ташкил этилади.

    Кенгаш қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

    қонун ҳужжатларида белгиланган маданият соҳасидаги худудда амалга оширилишини янада такомиллаштириш бўйича бошқарма фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда юқори турувчи ташкилотлар томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш, бошқарма раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.

    Кенгаш  бошқарма ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

    Кенгаш мажлисига бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот, муассаса, идоралар, раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

    Кенгаш фаолияти тартиби унинг кенгаш тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

    1. Вилоят маданият бошқармаси фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать