ЮРТ ҲИМОЯЧИЛАРИ УЛУҒЛАНДИ

    14 январь, 2018 64 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 13 январь куни вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганининг         26 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

     

    Тантанали тадбирга вилоятимиз фаоллари, аскар ва сержантлар, офицерлар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.антанада Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эргаш Салиев  ўқиб эшиттирди.

     

    14 январ 1992 йилдан бери Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади. Худди шу куни биринчи Президентимиз Ислом Каримов  қарорига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилган эди.

    Ўтган 26 йил тарих учун киприк қоққанчалик қисқа фурсат бўлсада, Ўзбекистон Қуролли кучларининг ташкилий ва таркибий жиҳатдан замон талаблари даражасида такомиллашувида муҳим рол ўйнади. Тузилмаларнинг жанговарлиги ошди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги юксалди. Қисм ва бўлинмалар замонавий қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминланди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мудофаа қудрати йилдан йилга мустаҳкамланиб бораяпти. Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг фаоллиги ва ролини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар  сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтарилди. “Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз” тамойили асосида ҳудудларда мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлаш мақсадида ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди.

    Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, резервга бўшатилган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз эътиборда. Ҳарбий хизматчилар учун янги турар жойлар қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструксия қилиш  йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 январдаги фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари—орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Тантанали тадбирда мукофотлар ўз эгаларига гулдирос қарсаклар остида топширилди.

     

    —Юртимизнинг тинчлиги, осмонимизнинг мусаффолиги халқимизнинг энг катта бойлигидир, – дейди «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чеггараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг Чегара қўшинлари минтақавий штаби хизмат бошлиғи  Султон Санаев. –Бу мукофот менга куч-ғайрат бахшида этди. Мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, чегараларимиз даҳлсизлигини ҳимоя қилиш учун бор билим ва кучимни аямайман.

     

    Тантанали тадбир вилоят Маданият бошқармаси тизимидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси, Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳонанда ва созандалари, Жиззах Санъат коллежи бадиий жамоалари Пойтахтдан ташриф буюрган эстрада хонандалари ҳамда  ижрочи ёшлар ва санъат усталарининг катта консерт дастури билан ниҳоясига етди.

     

    Бекпўлат ТОҒАЕВ

    Манба:jizzax.uz 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать