Жиззахда Янгидала маданият ва аҳоли дам олиш маркази очилди

    30 декабрь, 2017 110 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 апрел куни Жиззах вилоятига ташрифи давомида Мирзачўл тумани Янгидала қишлоғидаги “Янгидала” маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносини мукаммал таъмирлаш уни замонавий жихозлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида берган кўрсатмасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги “Жиззах вилоят Мирзачўл туман “Янгидала” маданият ва аҳоли дам олиш марказини мукаммал таъмирлаш, уни замонавий жиҳозлаш, ҳудудини ободонлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш чора-тадбирлари хусусида”ги 05-21/1-948-сон йиғилиш баёни тасдиқланди. Мазкур бинони таъмирлаш ва жихозлаш мақсадида Республика бюджетидан 1,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қарийиб 5 ой давомида бинони тўлиқ таъмирлаш ва жихозлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилди.  

    2017 йил 30 декабр куни мазкур марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда туман аҳолиси иштирок этди.   Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Тўхтамишев Ботир Қўнишевич сўзга чиқиб, ушбу муҳташам бинони капитал таъмирланишида сидқидилдан меҳнат қилган барча қурувчиларга, уларнинг ёнида камарбаста бўлган маданият ходимларига ҳамда таъмирлаш ишларида фаоллик кўрсатган “Мамажоновлар” М.Ч.Ж. пудратчи ташкилотига ўз миннатдорчилигини билдирди.

     

      

       

    Тадбирда сўзга чиққан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи  Фахрадов Камол Жамолович туман аҳолиси, айниқса ёшларга яратилган бундай шароит учун муҳтарам Юртбошимизга, вилоят раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирди.

    Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи К.Фахрадов Мирзачўл тумани ҳокими М.Холбўтаев ҳамда тадбир меҳмонлари иштирокида алвон лента қирқилиб, бино ичкариси кўздан кечирилди.

     
    Тадбир давомида марказ бадиий ҳаваскорлари, рақс  ансамбли ҳамда вилоятдаги таниқли санъаткорлар  иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

       

    Ушбу марказда 200 ўринли томоша зали, 12 та маъмурият ва тўгарак хоналари мавжуд бўлиб 12 мингдан зиёд туман аҳолисига маданий хизмат кўрсатади.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать