2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик куни байрамларида дам олиш кунлари кўпаяди

    29 декабрь, 2017 168 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йилда 2 январь – сешанба, 20 март – сешанба, 31 август – жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

     

     Фармонга мувофиқ, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

     

     6 январь - шанбадан 3 январь - чоршанбага;

     17 март - шанбадан 19 март - душанбага;

     24 март - шанбадан 22 март - пайшанбага;

     25 август - шанбадан 23 август - пайшанбага;

     26 август - якшанбадан 24 август - жумага;

     8 сентябрь - шанбадан 3 сентябрь - душанбага;

     15 сентябрь - шанбадан 4 сентябрь - сешанбага;

     29 декабрь - шанбадан 31 декабрь - душанбага.

     

    Манба:Uza.uz 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать