“ШУ ВАТАНГА ҚАНОТ БЎЛИБ ЯШАЙЛИК БИЗ!”

    29 декабрь, 2017 102 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ўзбекистон—меҳр-мурувват, саховат диёри. Бу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир Ватандошимизнинг шаъни, қадр-қиммати юксак даражада улуғланади. Шунинг учун ҳам ҳаётимиз файзли, баракали,  кунларимиз нурафшон, тунларимиз тинч-осуда. Бундай шароитда яшаш, бағрибутун элга замондош бўлиш олий бахт.

    Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинади. Бу эътибордан болажонлар ҳам мосуво эмас.

     2017 йилнинг 28 декабрь куни Шароф Рашидов туман саноат ва сервис коллежида Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, Ш.Рашидов тумани ҳокимлиги, Ш.Рашидов тумани прокуратураси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ш.Рашидов тумани бўлими, Ш.Рашидов туман халқ таълими бўлими, Ш.Рашидов туман саноат ва сервис коллежи, вилоят телерадиокомпанияси ва  “Жиззах ҳақиқати”, “Джизакская правда” ҳамда “Жиззах овози” газеталари ҳамкорлигида вилоятдаги имконияти чекланган болалар иштирокида “Шу Ватанга, қанот бўлиб яшайлик биз” мавзусида маънавий-маърифий БОЛАЛАР ФОРУМИ ўтказилади.

      

    –Тадбирдан кўзланган асосий мақсад– имконияти чекланган, меҳр-мурувватга муҳтож болажонларнинг ўз тенгдошларидан кам эмасликларини, давлатимиз томонидан ҳамиша ғамхўрлик ва эътиборда эканликларини ҳис қилдириш, улар қалбида меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтиришдан иборат, –дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ш.Рашидов туман бўлими раҳбари Заҳро Мўминова.–Фарзандларимизнинг аждодларимизга, жонажон Ватанимизга муносиб ворислар бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда барча шароитлар муҳайё. Шундай экан, амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни улар онгига сингдириш, уларни соғлом болалар қаторига қўшиш ҳам вазифамиз, ҳам бурчимиздир.

      

    Кўркам қилиб ясатилган янги йил арчаси атрофида болаонлар қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари билан қиш, қор ҳақидаги шерларини айтиб барчага бир олам завқ бағишлади. Имконияти чекланган бўлсада, юксак иқтидорга ва салоҳиятга эга ўғил-қизлар қўшиқ куйлаб рақсга тушишди.

    Болалар форуми якунида болажонларга Президент совғаси ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари улашилди. Тадбирда Шароф Рашидов туман ҳокими Сайфиддин Исмоилов иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать