Жиззах шаҳрида "Янги йил" байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда

    27 декабрь, 2017 94 jizzax Jizzax vb yangiliklari

         Жиззах вилояти ҳокимининг 2017 йил 6 октябрдаги “Президент арчаси” ҳамда “Янги йил” байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 271-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Маданият бошқармаси томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:

    Бошқарма томонидан ишлаб чиқилган режа асосида Жиззах шаҳрининг “Форум”  мажмуаси олдига ўрнатилган янги йил арчаси атрофида махсус саҳна ташкил этилиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун 2017 йилнинг 18 декабр кунидан бошлаб соат 10:00дан 20:00 га қадар тизимидаги  вилоят қўғирчоқ театри, вилоят мусиқали драма театри, вилоят Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси,  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, Жиззах санъат коллежи, Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 1, 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари ўзларининг  ўз сценарийси, концерт дастури билан иштирок этиб, байрам шоу дастурларини оммага намойиш этишмоқда. 

       

     Тадбирда  вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан ҳажвий интермедиялар  ҳамда эртак қахрамонларининг чиқишлари, вилоят Қўғирчоқ театри бадиий жамоаси эртак қахрамонларидан иборат “Қорбобонинг саргузаштлари” номли театрлаштирилган томоша  дастури, вилоят Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар байрам концерт дастури томошабинларга олам-олам завқ улашмоқда.

    Ушбу тадбирлар халқ сайли тарзида ташкил этилиб, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларнинг мароқли дам олишларини таъминламоқда.

    Байрам тадбирлари 2018 йил 5 январга қадар давом этади. 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать