“ФОРИШ ТУМАНИДА НИШОНЛАНАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ ШОДИЁНАЛАРИ”

    27 декабрь, 2017 97 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ҳар йили мамлакатимизда “Янги йил” байрами кўтаринки руҳда нишонланади. Болалар ҳамда катталар  учун бу байрам янада қизиқарли ва жозибадорлиги билан барча байрамлар ичида ажралиб туради. Барчага  янги йил завқи ва байрам кайфиятини улашиш мақсадида Фориш тумани маданият бўлимининг янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва уни юқори савияда ўтказишга қаратилган тадбирлар режасига асосан  2017-йилнинг 18-декабридан  маданият ва аҳоли дам олиш марказида болаларга мўлжалланган “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театрининг Қорбобо ва Қорқиз, шунингдек турли эртак қахрамонлари иштирокидаги “Янги йил cаргушатлари”, “Салом янги йил”, “Арча атрофидаги қувонч” каби бир қанча мавзули театрлаштирилган томошалари соат    10-00дан 12-00гача, ҳамда  16-00дан   19-00га қадар туман аҳолиси, ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган “Аъло кайфият”, “Ассалом янги йил” каби ёшлар шоу дастурлари кўтаринки рухда ўтказилди.

    Ташкил этилган тадбирларга 350 нафардан ортиқ турли ёшдаги томошабинлар жалб этилди.

       Шунингдек  маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият юритаётган “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театри томонидан ўқувчиларнинг маънавий онгини ўстириш, анъаналаримизга хурмат ва тарихимизга бўлган эътибор рухини мустахкамлаш мақсадида  туман ҳудудидаги Нурак МФЙ, Қоратош қишлоғидаги 4-8-умумтаълим мактаби, ҳамда туман марказидаги 1-5-12-55-умумтаълим мактабларида ўзбек халқ эртакларидан “Ур тўқмоқ” эртаги асосида театрлаштирилган томошаларини  тайёрлаб намойиш этдилар. Қўғирчоқ театри томошасига  300 нафардан ортиқ вояга етмаган ўқувчиларнинг иштироки таъминланди. Шунингдек Қўғирчоқ театрининг “Тўғривой ва Эгривой” номли театрлаштирилган томошалари сахналаштирилмоқда ва ўқувчиларнинг қишки таътил кунларида намойиш этиш режалаштрилган.

       

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилаётган “Янги йил шодиёналари”га бағишланган байрам дастурлари 2018-йил 7-январ кунига қадар давом этади. Байрам дастурида болаларга мўлжалланган “Янги йилингиз билан”, “Қорбобонинг саргузаштлари”, “Янги йил завқи” каби Қорбобо ва Қорқиз, ҳамда эртак қахрамонлари иштирокидаги қизиқарли викторина ўйинлари ҳамда ёшлар учун мўлжалланган “Янги йил кайфияти”, “Бизларни дараклаб келар янги йил”, “Янги йилда янгича” номли мавзули шоу дастурларни намойиш этиш режалаштирилган.

      

    Тумандаги  иқтидорли ўқувчилар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари учун ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбири ва янги йил томошалари учун “Янги йилнинг саргузаштлари” номли байрам сценарийси тайёрланиб шу сценраий асосида марказ бадиий ҳаваскорилк тўгаракларининг иштирокчилари жалб этилган бўлиб, тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. 2017-йил 31-декабр куни туман аҳолиси ва турли ёшдаги иштирокчилар учун ташкил этиладиган карнавал шоу кечасига ҳам алоҳида “Ассалом янги йил” номли дастур тайёрланиб, дастурга қизғин тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать