ДЕҲҚОНИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТНИНГ РИЗҚИ ФАРОВОН

    27 декабрь, 2017 48 jizzax Jizzax vb yangiliklari

     

    Мамлакатимизда биринчи марта нишонланаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни  вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида катта кўтаринкилик билан байрам қилинди. Байрамнинг бош тадбири Жиззах шаҳридаги “Шоҳсарой” тантаналар мажмуасида ташкил этилди.

    Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари, илмий муассасалар мутахассислари, олимлар, барча туманлардан миришкор деҳқонлар, илғор фермерлар, томорқа эгалари таклиф этилган  байрам тадбирларида давлатимизнинг   соҳани ривожантиришга  доимий эътибори  туфайли элимиз дастурхонини фаравон қилишда эришилаётган катта самаралар эътироф этилди. Соҳани янада ривожлантиришда Президентимизнинг   “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

    Бугунги кунда вилоятда 12 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритаётир, соҳада 70 мингдан ортиқ ишчи ва хизматчи меҳнат қилаётир. Уларнинг меҳнатлари туфайли 2017 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 2 трилион 444 миллиард сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 103,3 фоизни ташкил қилди.

    Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 68,6 фоизни ташкил қилди. Барча тоифадаги хўжаликларда 401 минг 222 тонна сабзовот, 181 минг 20 тонна полиз, 68 минг 161 тонна мева, 500 минг 343 тонна бошоқли дон йиғиб олинди.

    93 минг 300 гектар пахта экилган майдондан 167 минг тоннадан зиёд ҳосил олинди.

    Чорвачилик соҳасининг имкониятларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилиши ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган тизимли қўллаб-қувватлашлар натижасида қорамоллар бош сонининг ўсишига, ички истеъмол бозорларининг чорвачилик маҳсулотлари билан тўйинишига имкон яратди. Жумладан, 2017 йилнинг 1 октябръ ҳолатига йирик шохли қорамоллар 101 фоизга, қўй ва эчкилар 102,2 фоизга, паррандалар 105,1 фоизга кўпайди.

    Барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазнда 143 минг 600 тонна гўшт, 440 минг 600 тонна тонна сут ва 213 миллион донадан ортиқ тухум ишлаб чиқарилди.

    2017 йилнинг ўтган даври мобайнида қишлоқ ҳўжалиги соҳасида умумий қиймати 101 миллиард 947 миллион сўмлик 647 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1937 та қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

    Фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қорамол, қўй, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларига  96 миллиард сўмга  яқин банк кредит маблағлари ажратилди.

    Йилнинг  ўтган даврида 30 минг тоннага яқин, умумий ҳисобда 30 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар кўпдир.

    Байрам дастурхони устида бўлиб ўтган гурунгда якунланаётган йил сарҳисоб қилиниб, келгуси режалар тўғрисида сўз юртилди. Ўзларининг меҳнати билан халқимиз фаравонлигига салмоқли улуш қўшган соҳа ходимлари, пешқадам фермерлар, томорқа эгалари вилоят хокимининг қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди.

     

    Республика санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг консерт дастури байрам иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

    – Президентимиз ташаббуси билан   мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар фаравонлигимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам туб бурилишга олиб келаётир, – дейди мирзачўллик тажрибакор  деҳқон, “Пангатлик миришкор” фермер хўжалиги раҳбари Олимжон Мавлонов.  –   Бу, аввало, деҳқонга бўлган муносабатларнинг ўзгаришида, уларнинг элимиз олдини қадри кўтарилиб, қадди тикланаётганида намоён бўлмоқда. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни жорий этилиб, “Ҳосил байрами”нинг ўтказилиши элимиз дастурхони фаравон қилаётган деҳқонга кўрсатилган яна бир ҳурмат бўлди. Бугун шаънимизга билдирилган миннатдорчиликлар, берилган совғалар қалбимизни ғурур ва ифтиҳорга тўлдириб, янада баракали меҳнат қилишга рағбатлантирмоқда.

    Байрам тадбирлари доирасида туман хокимларининг қишлоқ хўжалиги масалари бўйича ўринбосарларига хизмат машиналари топширилди.

    “Хосил байрами” тантанасида   вилоят хокими вазифасини бажарувчи Э. Солиев сўзга чиқди.

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари  куни муносабати билан вилоятнинг барча туманларида “Ҳосил байрами” бўлиб ўтди. 

     

    T.BEKNAZAROV

    J.YAROBEKOV olgan surati

    Manba:jizzax.uz

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать