Ватан ягонадир, Ватан биттадир!

    14 январь, 2018 42 fargonavb Fargona vb yangiliklari

         Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев сўзга чиқиб, ҳарбий соҳада юрт тинчлиги учун хизмат қилаётган ҳарбийларни байрам билан қизғин муборакбод этган холда Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар олий бош қўмондонининг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган табрик сўзини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли  Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари куни” га бағишланган  тантанали маросим очиқ дея эълон қилинди.

         Тадбир очилишида барчанинг қалбига ғурур ва ифтихор тўлдириб Юртимиз мадҳияси янгради.

         Юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида ҳизмат қилиб келаётган бир қатор ҳарбийлар Давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

         Тақдирлаш маросимидан сўнг тингчлигимизнинг толмас таянчлари, мард ўғлонлари, Ватан посбонлари байрамига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

         Концерт дастурида элимиз суйган таниқли санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдулҳай Каримов, Илҳом Фармонов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Иқболжон Раҳматов, хонандалар Отабек Мухаммадзоҳид, Хуршид Расулов, Абдужалил Қўқонов, Мафтуна Ғофурова, Баходир Мамажонов, Шохида Зокирова, Жасур Умиров ҳамда “Аср”, “Новель”, “Фаввора”, “Самира”, “Фантазия”, шунингдек Фарғона санъат коллежи рақс жамоалари ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашдилар.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать