Фарғонада "Атлас байрами"!

    16 октябрь, 2017 30 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Марғилон шаҳридаги ҳунармандлар марказида тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев ҳамда Республика Ҳунармандлар уюшмаси раиси Акобир Азимович Ҳакимов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан қизғин муборакбод этдилар.

     

     

     

     

     

     

    Тадбир давомида фестиваль доирасида ўтказилагн маҳорат дарсларида фаол иштироки учун Республикамизнинг турли худудларидан ташриф буюрган бир қатор малакали ҳунармандлар фестивалнинг махсус сертификатлари ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

    Очилиш маросими якунида йиғилган барча томошабин ҳамда меҳмонлар Марғилон шаҳар “Ёшлар ҳиёбони” да давом этаётган сайлга таклиф этилди.

    Фестивалнинг сайл сифатида ўтказилган иккинчи қисмида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фольклор жамоалари, дорбозлар, спорт усталари ҳамда эл суйган санъаткорлар “Ёшлар ҳиёбони”да жам бўлдилар. Улар томонидан турли хил спорт ҳамда ўзбек миллий кураш, арқон тортиш, оқ теракми кўк теарк, ким олади шугинани, беш тош каби ўйинлар ўтказилди.

    Шу билан биргаликда ҳиёбонда атлас матолари ярмаркаси ташкил этилди. Унда атлас матоларнинг 100 дан ортиқ турларини учратиш мумкин.

     

     

     

     

     

     

     

    Шунингдек, фестивалнинг кулминацион нуқтаси сифатида эътироф этилаётган икки тонналик ош тайёрлаш маросими ўтказилди.

    Яқиндагина бутун дунё назарига тушган ўзбек миллий таоми бўлмиш паловхонтўрани тайёрлаш ишларига Ҳайитбоев Муҳаммадали бошчилигида Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 10 нафар ошпаз ўз ҳиссаларини қўшдилар.

    Мамлакатимизда анъанага айланиб бораётган “тонна”лик ошни Марғилон аҳолисининг кенг қатламига ҳайрия сифатида тарқатилди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать