Қўқон шаҳрида маданият ва санъат ходимлари учун кўп қаватли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    26 декабрь, 2017 35 fargonavb Fargona vb yangiliklari

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берилган кўрсатма ва топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан 2017 йил 15 июль куни тасдиқланган “Фарғона вилоятининг маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўжаланган ҳудудий дастур”нинг 22-банди ижроси бўйича  Қўқон шаҳар мусиқали драма театрига яқин худуддаги Янги Чорсу кўчасида  1 та кўп қаватли 2-3 хонадан иборат уй қуриб битказилди.

     

     

     

     

     

    2017 йил 26 декабрь куни Қўқон шаҳрида кўп қаватли бинонинг тантанали очилиш маросими  бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ш.Раҳматуллаевалар иштирок этдилар.

     

     

     

     

    Ушбу кўп қаватли бино 12 та 1 хонали, 12 та 2 хонали ва 12 та 3 хонали жами 36 хонадондан иборат бўлиб, бу ҳонадонлар Қўқон шаҳрининг театр, маданият ва санъат аҳли учун узоқ муддатли ипотека кредити асосида топширилмоқда.

    Бугунги кунга келиб Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг 18 нафар ходими ҳамда шаҳарда фаолият юритаётган 6 нафар санъат ва маданият ходимларига уйлар топширилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать