Бухоро вилоят мусиқали драма театрига вилоятнинг ҳокимият тизими ҳамда корхона ва ташкилотлари ходимларининг оилавий ташрифи ташкил қилинди

    13 январь, 2018 34 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Муҳтарам Президентимиз бир гуруҳ ижодкор зиёлилар билан учрашувда юксак маънавиятли, ижтимоий дахлдор инсонни тарбиялашда санъат ва ижод аҳлининг хизмати алоҳида эканлигини қайд этган эдилар.
    Вилоятимизда ҳам ижодкорларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. 
    Жорий йилнинг 12 январ куни мусиқали драма театрида миллий армиямизда офицерлар сулоласининг шаклланиши, уларнинг халқимиз тинч ва осуда ҳаётини муҳофаза этишга оид жасорати, аскарлик қасамёди ва бурчига содиқ мард ўғлонлар тақдирига бағишланган Нурилла Аббосхон ҳамда Валижон Умаров асари асосида саҳналаштирилган Бурч спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.
    Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳокимлигидан вакиллар ҳамда ташкилот раҳбарлари ўз оилалари билан иштирок этдилар.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать