2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳисобот–концерти” бўлиб ўтди

    12 январь, 2018 38 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 10 январь куни 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 2017-2018 ўқув йили режаси бўйича БМСМнинг концерт залида ўзбек халқ чолғу асбоблари ижрочилиги бўлими ғижжак синфи ўқитувчиси М.Эгамбердиев синфида “Хисобот-концерти” ўтказилди. Хисобот-концерт икки қисмдан иборат бўлиб концертнинг 1 қисмида ғижжак синфи ўқувчиларининг ўқув йили давомида ўрганган чет эл, ўзбек композиторлари ва қардош халқлар асарларини жўрнавозлар билан мохирона ижро этдилар.

    Хисобот-концертининг 2 қисмида ўқувчилар қашқар рубоб, доира, маримбада чолғу асбоблари билан чиройли асарларни тақдим этдилар. Айниқса, ғижжакчилар ансамбли, ўзбек халқ чолғу асбоблари ансамбли, рақс ва дилга яқин қўшиқлар куйланди. Концертда юқори ва профессионал даражада инновацион технологиялар, интерфаол услублар қўлланилди. Ғижжак асбобида тоза ижро этиш махоратига алохида эътибор берилди.

    Концертга Когон, Қоракўл, Олот, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан туман БМСМлар раҳбарлари ва ўқитувчилари ташриф буюрриб концертдан олган таассуротлари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать