Андижонда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида тадбир ўтказилди.

    11 январь, 2018 34 andijon Andijon yangiliklari

       11 январь куни Андижон олимпия заҳиралари коллежи манежида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят маданият бошқармаси ҳамда турли ташкилотлар ҳамкорлигида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган югуриш марафони ғолибларини тантанали тақдирлаш ва ёпилиш маросими ўтказилди.

        Тадбирда дастлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган югуриш марафони ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди ва ғолиблар муносиб тақдирландилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

        Сўнгра, вилоят маданият бошқармаси тизимидаги бадиий жамоалар ҳамда эстрада хонандалари иштирокида махсус тайёрланган концерт дастури ҳамда спортнинг турли йўналишлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

     

     

        Концерт дастурида вилоятнинг таниқли хонандалари Муродил Ҳакимов, Ғайрат Исақов, Ғанишер Абдуллаев, Андижон санъат коллежи ўқувчилари ҳамда Андижон горнизони зобитлари томонидан қўшиқлар ижро этилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать