“Ўзбекконцерт” ДМ Андижон вилояти бўлимига Муродил Ҳакимов раҳбар этиб тайинланди.

    27 декабрь, 2017 78 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

         Андижон вилояти маданият бошқармасида “Ўзбекконцерт” ДМ Андижон вилояти бўлимига раҳбар этиб тайинланган Муродил Ҳакимовни таништирув йиғилиши ўтказилди.

        Йиғилишда бошқарма аппарати ходимлари, шаҳар, туман маданият бўлимлари мудирлари, театрлар, музейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, санъат коллежи директорлари, ушбу муассасаларда ишловчи санъаткорлар, шунингдек, вилоятдаги устоз санъаткорлар, таниқли эстрада хонандалари ва умидли ёшлар иштирок этдилар.

        Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Курбанов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг буйруғига асосан “Ўзбекконцерт” ДМ Андижон вилояти бўлими раҳбари Гавҳарой Сoтволдиева 2017 йил 15 декабрдан ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилганлиги, унинг ўрнига жорий йилнинг 15 декабридан Муродил Ҳакимов раҳбар этиб тайинланганлигини айтиб ўтиб ва йиғилиш иштирокчиларига таништирди.

       Йиғилишда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Авазбек Маҳмудов, устоз санъаткор, 7-сон болалар мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Адаҳамжон Исмоилов, эстрада хонандалари Шуҳрат Ҳакимов, Ғайрат Исақовлар сўзга чиқиб, янги тайинланган раҳбарни табрикладилар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ижросини таъминлашда доимо камарбаста бўлишларини айтиб ўтдилар.

       Йиғилиш давомида вилоят маданият бошқармаси ҳамда “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими вилоят санъатини янада юксалтириш, истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларнинг иқтидорларини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар ижроси бўйича келишиб олинди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать