Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 

    НИЗОМИ

     

     

    1-боб. Умумий қоидалар

    1. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби (бундан буён матнда 10-сонли БМСМ деб юритилади) мактабдан ташқари таълим муаccаcаcи ҳисобланиб, унинг асосий фаолияти болаларга мусиқа ва санъат турларини ўргатиш, униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон мусиқалари ҳамда тасвирий санъатнинг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.
    2. 10-сонли БМСМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (бундан буён матнда - вазирлик деб юритилади) Ҳайъати қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари, шунингдек ўз низоми амал қилади.

       3.10-сонли БМСМ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз низомига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисоб варақларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.

    1. 10-сонли БМСМнинг низоми намунавий низом асосида ишлаб чиқилган. Унда муассасанинг тўлиқ ва қисқаpтиpилган номи, таълим туpига тегишлилиги, таълим фаолияти йўналиши, ўқиш шакли, мулкчилик шакли, муассислар тўғрисидаги маълумотлар (номи, муассаса жойлашув манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси), юpидик манзили, фаолиятини бошқариш тартиби, шунингдек, муассасани ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатнинг реквизитлари кўрсатилади.

    Таълим муассасанинг тўлиқ номи

    Ўзбек тилида: Ангрен шаҳар 10-сонли Болалар мусика ва санъат мактаби.

    Қискартирилган номи (10-сонли БМСМ)

    таълим турига тегишлилиги-мактабдан ташқари таълим муассасаси;

    таълим фаолиятига йуналиши-мусиқа ва санъат;

    ўкиш шакли-кундузги (08:00-19:00);

    мулкчилик шакли-давлат таълим муассасаси;

    Тошкент вилояти хокимлиги 10-сонли Болалар мусика ва санъат мактабининг муассиси хисобланади.

    10-сонли БМСМ нинг идентификация раками

    (СТИР) 205325511;

    ОКОНХ-92310

    Х/Р-100022860274074096600075001

    Ш/Р-400622860274077950100056004;

    Ангрен газначилик

    Х/Р-23402000300100001010, ИНН: 205325511

    Почта индекси: 110200

    Сиғими: 1-типли 250 нафар ўқувчи мўлжалланган.

    Юридик манзили: Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 31 квартал 30 уй.

    1. 10-сонли БМСМнинг низоми Тошкент вилояти Маданият бошқармаси (бундан кейин матнда Маданият бошқарув органлари деб юритилади) томонидан тасдиқланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.

     2-боб. Муассасанинг мақсади ва вазифалари

    1. 10-сонли БМСМнинг мақсади ёш авлоднинг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, болаларга мусиқа ва санъат турларини ўргатиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни халқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий ва маърифий савиясини ҳар томонлама оширишдан иборат.
    2. 10-сонли БМСМ нинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

        -ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш;

      -ўқувчиларнинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, маданий савиясини юксалтириш;

       -ўқувчиларни миллий ва жаҳон мусиқаси, тасвирий санъатнинг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш;

      -миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни узвий бирлаштириш асосида ўқувчиларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

       -ўқувчиларга умумий мусиқа, хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш орқали уларни мусиқа ва санъат оламига жалб этиш;

       -иқтидорли ўқувчиларни мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишини давом эттириш учун тайёрлаш.

    1. 10-сонли БМСМ ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра мусиқа ва санъат турларига ўргатиш, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга йўналтирилган мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат) йўналишларида (кейинги ўринларда таълим йўналишлари деб аталади) фаолиятни амалга оширади.

     3-боб. Муассасанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

    1. 10-сонли БМСМнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

       -ходимлари ҳамда ўқувчилардан унинг низоми ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

       -таълим-тарбия жараёнида янги педагогик технологияларнинг  такомиллашган ва замон талабларига мос шакллари, воситалари ҳамда усулларини қўллаш;

      -моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим мазмуни ва самарадорлигини ошириш бўйича Маданият бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклиф киритиш;

      -ўз фаoлияти такомиллаштириш мақcадида қoнунчиликка мувофиқ тарзда кўчар ва кўчмаc мулкларни ижарага oлиш;

      -молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган турли манбалар ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш.

    1. Қуйидагилар 10-сонли БМСМ нинг мажбуриятлари ҳисобланади:

        Маданият бошқарув органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш;

        -маънавий етук, иқтидорли, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш;

        -ўз низомида белгиланган вазифаларни бажариш;

       -йўналишлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида мактабнинг йиллик ўқув режасини, дарс ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;

      -мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

      -таълим-тарбия жараёнини санитария қоидалари ва меъёрлари ҳамда гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;

         -ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб этиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

         -ўқитувчи, жўрнавоз ва ўқувчилар тoмoнидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур шарт-шарoитлар яратилишини таъминлаш;

         -ўқитувчи ҳамда жўрнавозларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

        -моддий-техник базанинг таъминоти, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

         -кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;

        -ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён ота-оналар деб юритилади) билан шартнoмалар тузиш;

         -амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатиш;

    йўналишлар бўйича ўқувчилар, ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг туман (шаҳар), вилoят, рecпублика ва халқарo кўрик-танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари, маҳорат дарслари ҳамда бoшқа мусиқа ва санъат тадбирларида иштирoк этишларини таъминлаш.

    1. 10-сонли БМСМнинг ишини ташкил этиш ва иш таpтиби унинг ички меҳнат тартиби қоидасида белгиланади.
    2. 10-сонли БМСМнинг зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    4-боб. Муассасада қабул жараёнини ташкил этиш

    1. 10-сонли БМСМнинг раҳбарияти ҳар йили август ойида ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этади.

       Ўқувчилар муассасага йўналишлар кесимида вазирлик томонидан ажратилган қабул квоталари доирасида ўқишга қабул қилинади. Қабул квоталари муассасанинг қуввати, моддий-техник базаси, мутахассис кадрлар билан таъминланганлик даражаси, таълим йўналишлари бўйича талаб ва эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

    1. 10-сонли БМСМнинг қабул синовлари ўтказиш учун директорнинг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда қабул комиссияси тузилади.
    2. Қабул комиссияси таркибига муассаса директори, масъул котиб, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тажрибали педагоглар киритилади.
    3. 10-сонли БМСМ ўқишга кириш учун ўқувчининг ота-онаси томонидан
      1 августдан 26 августгача қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

       а) ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш бўйича ариза (таълим йўналиши кўрсатилган бўлиши керак);

         б) ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

         в) тиббий маълумотнома;

         г) 3 х 4 ўлчамли 2 та фотосурат.

    1. 17. Қабул синовлари ҳар йили 31 августгача ўқувчининг ижодий қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

        Қабул синовлари қабул комиссияси ҳузурида ўтказилади. Қабул синовлари бир марта топширилади, қайта топширишга йўл қўйилмайди.

    1. 18.Қабул комиссияси ўқувчининг ота-онасини аризасида кўрсатилган таълим йўналиши бўйича унинг қуйидаги ижодий қобилиятини қабул синовларида аниқлайди:

        мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) йўналиши бўйича мусиқа ритмига мослашиши, қўшиқ айтиши, мусиқани эшитиши ва эслаб қолиши;

         санъат йўналишлари:

        хореография бўйича жисмонан маъқуллиги (тана ва оёқларнинг эгилувчанлиги), ритмга мослашиши, мусиқани эшитиши;

       тасвирий ва амалий санъат мутахассисликлари бўйича тасаввуридаги нарса-буюм ёки манзарани чиза олиши;

        театр санъати мутахассисликлари бўйича шеър ёки монологни ёддан ифодали ўқиши ва овоз ёки ҳаракатга нисбатан тақлид қила олиши.

    1. Ўқувчининг синовдан ўтган ёки ўтмаганлиги қабул комиссияси аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Қабул комиссияси аъзоларининг кўпчилиги ижобий овоз берган тақдирда ўқувчи қабул синовидан ўтган ҳисобланади.

        Қабул комиссиясининг раиси барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда қабул комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

    1. 20.Қабул комиссияси ўқувчини ўқишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Қабул комиссиясининг ижобий қарорига асосан муассаса директори ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
    2. Ўқувчиларни ўқув йили давомида ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, бошқа болалар мусиқа ва санъат мактабидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар бундан мустасно.
    3. 10-сонли БМСМнинг ўқувчилар контингенти бир йилда бир маротаба - сентябрь ойида тасдиқланади.

     5-боб. Ўқувчилар ўқишини кўчириш ва тиклаш

    1. Ўқувчининг ота-онаси ўз хоҳиши (аризаси)га кўра ўқув йили давомида
      ёки тугагандан сўнг фарзандини у таълим олаётган болалар мусиқа ва санъат мактабидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Ўқувчи бошқа муассасага фақатгина ўзи таълим олиб келган йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.
    2. Таълим олаётган муассасадан бошқасига ўтказилган ўқувчилар томонидан ўқишни давом эттириш учун танланган муассасага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    таълим олган жойидан маълумотнома;

    ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

    якка тартибдаги иш режаси (мусиқа йўналишлари учун).

    1. Ўқувчини бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига ўтказиш таълимнинг фақатгина биринчи ва иккинчи босқичида амалга оширилади (ота-онасининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб кетиши ёки ишга ўтиши бундан мустасно).
    2. Бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказиш муассаса директорининг буйруғига асосан беш кишидан иборат таркибда тузиладиган ўқувчиларнинг ўқишини бир таълим йўналишидан бошқасига кўчириш комиссиясининг (бундан буён матнда кўчириш комиссияси деб юритилади) қарорига асосан амалга оширилади.

       Кўчириш комиссияси таркибига муассаса директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тажрибали педагоглар киритилади. Директор кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади. Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.

    1. 27.Кўчириш комиссияси томонидан ўқувчини бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказишда унинг таълим олаётган йўналиши бўйича мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.
    2. 28.Кўчириш комиссиясининг қарори ўқувчига дарҳол эълон қилинади. Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, унга асосан директор ўқувчини танлаган таълим йўналишига ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

     

    6-боб. Таълим олувчилар

    1. 10-сонли БМСМнинг директори билан ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўқиш муддатига шартнома тузилади.
    2. 10-сонли БМСМнинг ўқувчиларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

       -мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ихтиёрий равишда таълим олиш;

         -қизиқишига кўра таълим йўналишини танлаш;

         -бир неча таълим йўналиши бўйича билим олиш;

        -инсоний қадр-қимматнинг ҳурмат қилинишини талаб қилиш, виждон эркинлиги, ахборот эркинлиги ва ўз қарашларини ифодалаш.

       Муассаса ўқувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМнинг ўқувчиларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

        -ички тартиб қоидаларига риоя қилиш;

        -моддий-техник базадан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлаш;

        -жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш;

       -ўз ижодий қобилиятини ривожлантириш, билимларни мустақил эгаллаш кўникмасини ҳосил қилиш ва уни амалда қўллаш.

     

    7-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

    1. 10-сонли БМСМнинг ўқув-тарбия ишлари вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
    2. Таълим жараёнининг мақсади болаларнинг ижодий салоҳиятини янада кенг очиб бериш, мусиқа ва санъатнинг бошқа турларини чуқурроқ тушуниши ҳамда уларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, мусиқа ва тасвирий санъат соҳаларида жаҳон буюк меросини ўрганиб билишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
    3. Таълим жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

      -ўқувчиларга ўзларининг мактабдан ташқари таълим бўйича назарий ва амалий билимларини шакллантиришда ёрдам бериш;

      -ҳар бир ўқувчининг билим даражаси ва ижодий имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;

       -ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-тарбия ва услубий ишларни такомиллаштириш;

       -ўқувчилар ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарнинг бошланғич сирларини эгаллашларида ота-оналарга кўмаклашиш;

     -ўқувчиларнинг мустақил билим олишлари ва ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароитлар яратиш;

       -мактабдан ташқари таълим сифатини янада ошириш;

      -мактабдан ташқари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

    1. 10-сонли БМСМнинг ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

       -ўқувчилар билан гуруҳда ва якка тартибда машғулотлар олиб бориш;

       -ўқувчиларнинг мустақил иши;

       -назорат дарслари;

       -академик концертлар, техник синовлар;

       -мустақил равишда ишланган ижодий маҳсулотлар кўргазмаси;

       -кўрик-танлов, фестиваль, устоз сабоқлари, маҳорат дарслари;

       -синфдан-синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари.

    1. Ўқувчиларнинг билими ва ижодий маҳорати қуйидаги тартибда баҳоланади: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), 2 (қониқарсиз).
    2. Якка тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар
      ҳар бир ўқувчига ўқув йили учун шахсий иш режа, гуруҳ билан ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар тақвимий иш режа тузадилар.
    3. 10-сонли БМСМда мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, театр санъати) таълим йўналишлари бўйича болаларни 1-синфга қабул қилиш ёши ҳамда ўқиш муддатлари қуйидагича белгиланади:

     

    Т/р

    Таълим йўналишлари

    Қабул ёши

    Ўқиш муддати

    Мусиқа йўналиши

    1.

    Фортепиано

    6 - 9

    7 йил

    2.

    Торли чолғулар

    6 - 9

    7 йил

    3.

    Дамли ва зарбли чолғулар

    6 - 11

    5 йил

    4.

    Халқ чолғулари

    6 - 11

    5 йил

    5.

    Академик хонандалик

    6 - 11

    5 йил

    6.

    Анъанавий чолғу ижрочилиги

    6 - 11

    5 йил

    7.

    Анъанавий хонандалик

    6 - 11

    5 йил

    8.

    Эстрада чолғу ижрочилиги:

    фортепиано, торли чолғулар;

    дамли ва зарбли чолғулар

    6 - 9

    6 - 11

    7 йил;

    5 йил

    9.

    Эстрада хонандалиги

    6 - 11

    5 йил

    Санъат йўналиши

    10.

    Хореография

    6 - 11

    5 йил

    11.

    Тасвирий санъат

    6 - 11

    5 йил

    12.

    Амалий санъат

    6 - 11

    5 йил

    13.

    Театр санъати

    6 - 11

    5 йил

     

    1. Ўқув йили муассасада 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 май кунига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.
    2. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

    ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;

    ўқув ҳафтасининг давомийлиги - 6 кун;

    дарс машғулотининг давомийлиги - 45 дақиқа;

    дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5 дақиқа этиб белгиланади.

       Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

    1. Ўқув йили давомида таътиллар муддати қуйидагича белгиланади:

    кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

    қишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

    баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

    ёзги таътил - 1 июндан бошлаб 2 сентябргача.

       Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

       Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида педагог ходимлар томонидан ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар билан қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш, ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида мусиқа ва санъатнинг инсон маънавий ва маданий савиясини оширишдаги ўрнини тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвимий иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.

    1. 10-сонли БМСМнинг синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари ҳар йили 11 майдан 31 магача ўтказилади.
    2. 10-сонли БМСМнинг битирувчиларига июнь ойида ўқишни тугатганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
    3. 10-сонли БМСМнинг тугатишига бир йил қолган, иқтидорли, барча фанлардан ўзлаштириши юқори бўлган, ўз йўналиши бўйича таълимнинг кейинги босқичида ўқиш истагини билдирган ўқувчига мутахассислик ўқитувчисининг тавсия хати ва ота-онаси аризаси, ўқиш даврида академик таътилда бўлганлигини, умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси эканлигини, шунингдек, ижро дастурини тўлиқ бажара олишини ҳисобга олиб, педагогик кенгаш қарори билан ўқиш муддати бир йилга қисқартирилиши мумкин.
    4. Ўқувчилар 10-сонли БМСМдан қуйидаги ҳолатларда директор буйруғи билан четлаштирилиши мумкин:

    ота-онанинг аризасига кўра;

    ўқувчининг ўз хоҳишига биноан;

    ўқишнинг бошқа муассасага кўчирилиши муносабати билан;

    саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

    академик ўзлаштира олмаганлиги учун;

    ўқув интизомини ва ички тартиби қоидаларини бузганлиги учун;

    ўқиш учун белгиланган тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўловдан озод этилган ўқувчилар бундан мустасно);

    ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

    педагогик кенгаш қарори билан;

    вафот этганлиги сабабли.

    1. Ота-оналарнинг аризаси асосида ўқувчига муассаса директорининг буйруғига мувофиқ бир йил муддатга академик таътил берилиши мумкин.
    2. Битирув имтиҳонларини топшира олмаган ўқувчиларга муассасада ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
    3. 10-сонли БМСМ Тошкент вилояти ҳокимлиги қарори билан ташкил этилади.
    4. 10-сонли БМСМда таълим жараёни давлат тилида ёки бошқа тилларда олиб борилади.

     

    8-боб. Муассасанинг тузилиши

    1. 10-сонли БМСМнинг таркибий тузилишини директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими, хўжалик бўлими ташкил этади.
    2. 10-сонли БМСМда ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида директорнинг буйруғи асосида таълим йўналишлари бўйича бўлимлар ташкил этилиши мумкин.
    3. 10-сонли БМСМ директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

       10-сонли БМСМ директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазирлик билан келишилган ҳолда Маданият бошқарув органлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

    1. 10-сонли БМСМ директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

    ўқув-тарбиявий ишлар ва иш ҳужжатларининг ижроси таъминланишини назорат қилиш;

    ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш;

    ўқитиш услубини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларини кузатиш;

    педагог ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишини назорат қилиш;

    ўқув-тарбиявий, услубий иш режалари, дарс жадвали, очиқ дарслар ва маҳорат дарслари режаси, синов имтиҳонлари, педагоглар ҳақида маълумотлар, ўқув машғулотлари тарификациясини тузиш ва тасдиқлаш учун муассаса директорига тақдим этиш;

    директор бўлмаган вақтда (меҳнат таътили, касаллиги, хизмат сафари ва бошқа ҳолатларда) унинг вазифасини бажариб туриш;

    педагог ходимлар томонидан дарс машғулотлари ўтказилишини, ўқув-услубий, тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;

    ўқув-тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш;

    педагог кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда иштирок этиш;

    педагог ходимларга методик ёрдам кўрсаташ, педагог ходимларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилиш;

    педагог ходимларнинг мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича тақвимий иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотлари жадвалини тузиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

    педагог ходимларнинг иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув-тарбиявий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

    ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш;

    якка тартибдаги ва гуруҳ журналларининг белгиланган тартибда юритилишини таъминлаш;

    ўқув йили давомида педагог ходимларнинг ўқув юкламаларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштириб бориш;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

    1. 10-сонли БМСМ директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари маъмурий-хўжалик фаолияти бўйича тажрибага эга бўлган, бакалавр даражасидаги олий маълумотли (истисно тариқасида ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассис), ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, мутахассислик бўйича уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган мутахассислардан тайинланади.

      Муассаса директорининг хўжалик ишлар бўйича ўринбосари Маданият бошқарув органлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

    1. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

    хўжалик фаолиятини бошқариш, муассасада ўқув машғулотлари ўтказиш учун хоналар тайёр ҳолда сақланишини таъминлаш;

    маблағлардан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ўз ваколати доирасида ишлаб чиқиш ҳамда улардан тўғри фойдаланилишини таъминлаш;

    молиявий фаолият натижаларини таҳлил қилиш, шартнома мажбуриятларининг белгиланган муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш, молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

    товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олиш;

    муассасага қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб этиш ҳамда ходимлар ва ўқувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

    моддий-техник базани ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;

    етказиб берилаётган жиҳозларни белгиланган тартибда қабул қилиш, жиҳозларнинг синф хоналари ва бошқа хоналар бўйича тўғри тақсимланишини амалга ошириш;

    куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишли равишда кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва маълумотларни муассаса директорига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлаш;

    муассасага бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлим ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишларини назорат қилиш;

    санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этиш.

    1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳамда молиявий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилади, бухгалтерия ҳисобини юритишни белгиланган тартибда олиб боришга, муассасанинг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларининг назорат қилиниши тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш ишларини амалга оширади.

      10-сонли БМСМ бухгалтери Маданият бошқарув органлари билан келишилган ҳолда муассаса директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

     

    9-боб. Педагог ходимлар  

    1. 10-сонли БМСМда тегишли маълумотга ҳамда касбий тайёргарликка, юксак фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.

        Педагогик фаолият билан шуғулланиши суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг ушбу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

    1. Ўқитувчи лавозимига ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлган мутахассислар (жойларда олий маълумотли ва юқори малакага эга бўлган педагоглар етишмаслигини ҳисобга олиб, истисно тариқасида ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар) муассаса директорининг буйруғи билан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
    2. 10-сонли БМСМ ўқитувчисининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

    фаолиятининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул қилинишида қатнашиш;

    меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатлари билан танишиш;

    ўзининг касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат таътилидан ўз вақтида фойдаланиш;

    иш берувчидан меҳнат интизомини таъминлаш ва иш ҳақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

    ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

    машғулотларнинг ўзига хос ижодий дастурларини ишлаб чиқиш;

    касб фаолияти учун шароитлар билан таъминланиш;

    ўқув машғулотининг шакли, услуби ва воситаларини мустақил танлаш.

    10-сонли БМСМ ўқитувчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМ ўқитувчисининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

    педагог ахлоқ-одобига қатъий риоя қилиш, ўқув-тарбиявий ишларни юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашиш;

    ўзининг малакасини ошириш, зарур ҳолда қайта тайёргарликдан ўтиш;

    ўқувчининг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, ўқувчиларни она Ватанга садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

    ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш, ўз устида мунтазам ишлаш, ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

    таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, ўқув режалари ва дарс бераётган йўналиши бўйича ўқув дастурини, ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш услубларини, ўқув ва тарбия сифатини, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиш;

    ўқувчиларни кўрик-танловлар, олимпиадалар ва фестивалларда иштирок этишга тайёрлаш, якка дарсларни олиб борувчи педагог ходимлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузиш;

    ўқувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам ҳамкорлик қилиш, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

    10-сонли БМСМ ўқитувчиси зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМ жўрнавози (концертмейстери) лавозимига ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлган мутахассислар (жойларда олий маълумотли ва юқори малакага эга бўлган концертмейстерлар етишмаслигини ҳисобга олиб, истисно тариқасида ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар) директорнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
    2. 10-сонли БМСМ жўрнавози (концертмейстери)нинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

    фаолиятининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул қилинишида қатнашиш;

    ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

    меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатлари билан танишиш;

    ўзининг касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

    меҳнат таътилидан ўз вақтида фойдаланиш;

    иш берувчидан меҳнат интизомини таъминлаш ва иш ҳақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

    касбий фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини иш берувчидан талаб қилиш.

    10-сонли БМСМ жўрнавози (концертмейстери) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМ жўрнавози (концертмейстери)нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;

    мусиқа ва санъат намуналари асосида ўқувчиларнинг мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлаши;

    педагог ходимларга ўқув дастурлари асосида дарсларни тайёрлаш ва ўтказишда амалий ёрдам бериши;

    ўзининг малакасини ошириши ёки қайта тайёрловдан ўтиши;

    дарс бераётган йўналиши бўйича дастурий талабларни, ўқув ва тарбия сифатини, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиши;

    ўқитишнинг илғор шакл ва услублари асосида дарсларни ташкил этиши ва ўтказиши;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиши.

    10-сонли БМСМ жўрнавози (концертмейстери) зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    10-боб. Муассасага pаҳбаpлик қилиш

    1. Раҳбарият таркибига муассасанинг директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари киради.
    2. 10-сонли БМСМнинг умумий фаолияти Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади. Муассаса бошқаpувининг юқоpи оpгани Маданият бошқарув органлари ҳисобланади.
    3. БМСМга бевосита раҳбарликни тегишли равишда Маданият бошқарув органлари томонидан вазирлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.

    БМСМ директори мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга, имкон даражасида хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга тажрибали мутахассислардан тайинланади.

    1. 10-сонли БМСМ директори унинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.
    2. 10-сонли БМСМ директорининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

    муассаса фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда уни такомиллаштириш;

    таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш, давлат ва жамоат ташкилотларида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

    муассисга моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

    йиллик ўқув-тарбия режасини тасдиқлаш ва педагогик жамоа томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилиш;

    мусиқа ва санъат соҳасидаги янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этишга, унинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилиш;

    педагог ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, педагог ходимлар аттестациясини ташкил қилиш;

    таълим олаётган ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш;

    ўқувчиларни муассасага қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилиш;

    ота-оналар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш;

    ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш, ходимларнинг вазифалари ва лавозим мажбуриятларини белгилаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш;

    корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шартномалари тузиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;

    Муассаса директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМ директорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, умумий фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқариш ҳамда ўқув ва тарбия сифатини яхшилаш усулларини билиш;

    умумий фаолиятни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини излаш;

    кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг заҳирасини шакллантириш;

    педагоглар ва бошқа ходимларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар ҳамда улар ўртасида қулай психологик ва ижодий муҳит яратиш;

    ўқувчиларнинг интизоми, билим савияси ҳамда мактаб ва ўқишдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши ва мазмуни юзасидан назоратни амалга ошириш;

    ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш учун зарур бўлган ишларни ташкил қилиш;

    харажатлар сметасига риоя этилишини назорат қилиш;

    меҳнат интизоми, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

    болаларга йил мобайнида маслаҳат дарслари ўтилишини ва уларни мактабга кириш имтиҳонларига тайёрлашни назорат қилиш;

    умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари билан ўзаро алоқалар ўрнатиш, ота-оналар ва жамоатчилик билан иш олиб боришни ташкил қилиш;

    педагог ҳамда маъмурий-хўжалик ходимлари билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

    Муассаса директори зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    11-боб. Муассаса педагогик кенгашининг фаолияти

    1. Давлатнинг мусиқа ва санъат йўналиши бўйича таълим сиёсатини амалга ошириш, мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, уни такомиллаштиришда педагогик жамоанинг фаолият йўналишини белгилаш, таълимдаги ютуқларни ва илғор педагогик тажрибаларни амалиётга жорий этишда педагогик жамоани бирлаштириш, демократия, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида бошқарувни амалга ошириш мақсадида муассасада педагогик кенгаш ташкил қилинади.

    Педагогик кенгаш муассасанинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

    1. Муассасанинг директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кенгаш котиби педагог ходимлар орасидан тайинланади.

    Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган, хизмат сафарига кетган ва ҳоказо) ҳолатларда унинг вазифалари директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

    1. Педагогик кенгаш таркиби муассаса директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Муассасанинг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.
    2. Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, йиғилишга тегишли Маданият бошқарув органлари, ота-оналар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
    3. Педагогик кенгашнинг фаолияти тегишли Маданият бошқарув органлари (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) томонидан назорат қилинади.
    4. Педагогик кенгаш фаолияти муассаса йиллик иш режасида махсус банд билан акс этади. Иш режа педагогик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан сўнг педагогик кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
    5. Педагогик кенгаш йиғилишида муассасанинг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинади.
    6. Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруриятга кўра, навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаси унинг котиби томонидан юритилади. Баённома педагогик кенгаш раиси ва котиби томонидан имзоланади.

    Баённомаларнинг рақами, санаси ва йиғилишда кўрилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади. Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари рақамланади, ип ўтказиб тикилади ҳамда тегишли Маданият бошқарув органи (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) томонидан имзоланиб, муҳрланади.

    1. Баённоманинг кириш қисмида педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилган сана, баённома тартиб рақами, иштирок этганлар ва уларнинг сони ёзилади.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарида кун тартибига киритилган масала муҳокамаси, педагогик кенгаш аъзолари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд этиб борилади.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини рақамлаш ҳар ўқув йили бошида (август ойида) янгидан бошланади.

    1. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари, агар уларда барча кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми, навбатдан ташқари йиғилишда эса учдан бир қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
    2. Педагогик кенгаш қарорларини қабул қилиш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.

        Педагогик кенгаш қарори унинг йиғилишида иштирок этган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда педагогик кенгаш раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

    1. Педагогик кенгаш йиғилишини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби бир ҳафта олдин эълон қилинади (навбатдан ташқари педагогик кенгаш йиғилиши бундан мустасно).
    2. Педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича тайёрланадиган материаллар йиғилиш бошланишидан камида бир ҳафта олдин ижрочилар томонидан раҳбариятга ёки йиғилиш котибига топширилиши шарт.
    3. 10-сонли БМСМнинг педагогик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    ўқув жараёнини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қарорлар қабул қилиш;

    ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синфда қолдириш масалаларини ҳал этиш;

    ўқув, маънавий-маърифий, илмий-методик ва тажриба-синов ишларида фаол иштирок этган педагог ходимларни моддий рағбатлантириш юзасидан муассаса ҳузуридаги махсус комиссияга таклиф киритиш;

    педагог ходимлар орасидан муассаса ҳузуридаги махсус комиссиянинг камида икки нафар аъзосини тайинлаш;

    педагог ходимнинг малака тоифасини ошириш бўйича тавсия бериш;

    кўрик-танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари, маҳорат дарслари ҳамда бoшқа мусиқий ва санъат тадбирларида ўқитувчи-ўқувчиларнинг иштирoк этишлари учун номзодларни тавсия этиш;

    ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

    муассасанинг истиқбол режасини белгилаш.

    Педагогик кенгаш қонун ҳужжатларига ҳамда ўз вазифаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. 10-сонли БМСМнинг педагогик кенгаши қуйидагиларга мажбур:

    муассасанинг иш режаси ижроси бўйича белгиланган тартибда ҳисоботлар тинглаш;

    педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

    умумий фаолиятга оид энг муҳим ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш;

    ҳар чоракда методик кенгашнинг фаолиятига доир ҳисоботини кўриб чиқиш;

    таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича берилган ҳар қандай таклифни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

    дарс машғулотлари ўқув режасини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришга қулай бўлиши нуқтаи назаридан такомиллаштириш;

    таълим-тарбияга оид мунозарали масалаларни муҳокама қилиш ва якуний қарор қабул қилиш;

    замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича педагогик изланишларни ва ижодий ташаббускорликларни қўллаб-қувватлаш;

    ўқув жараёнини самарали ташкил қилишнинг турли шакл ва услубларини муҳокама қилиш ва амалиётга татбиқ этиш;

    педагог ходимларга мактабдан ташқари таълимга оид норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатларнинг етказилиши ва тушунтириш ишларининг олиб борилишини назорат қилиш.

        Педагогик кенгаш фаолияти қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар ва вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. Муассасада педагогик кенгаш фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

        Маданият бошқарув органи (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) томонидан тасдиқланган муассасанинг педагогик кенгаши тўғрисидаги низом;

    педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари.

      Кенгаш қарорларини ижрога йўналтириш ёки талаб этилганда педагогик кенгаш йиғилиши баённомасидан кўчирма тайёрланиши мумкин.

    1. Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарининг сақланишига педагогик кенгаш раиси ва котиби жавобгар ҳисобланади.

        Педагогик кенгаш йиғилиш баённомаларини қайд этиш дафтари юритилишга қараб (бир неча қисмли дафтарлар ҳам тутилиши мумкин) 5 йил давомида сақланади  ҳамда ўрнатилган тартибда архивга топширилади.

    1. Педагогик кенгаш қарорларини бажариш белгиланган ходимлар учун мажбурий бўлиб, қарорлар ижросининг умумий назорати педагогик кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.
    2. Педагогик кенгашда муассаса фаолиятига оид турли қарорлар, шунингдек, кенгаш аъзолари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

     

    12-боб. Жамоат ташкилотлари

    1. 10-сонли БМСМнинг касаба уюшма қўмитаси жамоат бирлашмаси ҳисобланиб, унинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
    2. 10-сонли БМСМнинг касаба уюшма қўмитаси маънавий-маърифий ишларни яхшилаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш шароитларини яхшилаш, дам олишини ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби масалаларни кўриб чиқади.
    3. 10-сонли БМСМнинг касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан муассаса ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг бошқарув органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.

     

    13-боб. Муассасанинг мол-мулки ва маблағлари

    1. 10-сонли БМСМнинг молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

         Муассаса ўзига бириктирилган мол-мулкдан ва харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланади.  

    1. 10-сонли БМСМнинг молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

          Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

          ота-оналар тўлови маблағлари;

          асосий машғулотлардан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар,
          асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

        хўжалик фаолиятидан, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

       жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган ҳомийлик ёрдамлари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

    қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

    1. Қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мол-мулки таркибига киритилади.

        Муассасанинг мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита унинг директори жавобгар ҳисобланади.

    1. 10-сонли БМСМ томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва статистик ҳисобот юритилади.
    2. 10-сонли БМСМ ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақига устамалар қўшиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

          Муассаса ходимлари сони унинг намунавий штат бирликларига мувофиқ белгиланади.

    1. 10-сонли БМСМнинг моддий-техник таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган меъёрларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.

     

    14-боб. Муассасани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

    1. 10-сонли БМСМ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.
    2. 10-сонли БМСМни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис томонидан амалга оширилиши мумкин.

         Тугатилган муассасанинг муассиси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа болалар мусиқа ва санъат мактабига ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этади.  

    1. Муассаса тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар амалга оширилгандан сўнг, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш бўйича муассис томонидан тегишли қарор қабул қилинади.

     15-боб. Якуний қоидалар

    1. 10-сонли БМСМ қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

       Халқаро ҳамкорлик шартномалари асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ва тажриба ошириши ташкил этилиши мумкин.  

    1. 10-сонли БМСМда унинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ҳамда фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
    2. Мазкур уставда акс этмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
    3. 10-сонли БМСМ уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда қайтадан тасдиқланади.
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart