Азарбайжон Республикаси Баку шаҳрида ўтказилган ёш ижодкорларнинг VII халқаро танловидаги Сирдарёлик ғолиб.

    20 апрель, 2018 304 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги №01-11-10-1452 сонли хати  ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 9-13 апрел  кунлари Азарбайжон Республикаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган, Азарбайжон композитори Кара Караевнинг 100 йиллигига бағишланган ёш ижодкорларнинг VII-Халқаро танловида 10 дан зиёд давлатлар иштирок этди. Турли давлатлардан ташриф буюрган нуфузли ҳайъат аъзолари, маҳорат ва истеъдодга эга бўлган ёш ижодкорларни кўрикдан ўтказиб, академик ижрочилари яъни фортепиано, скрипка, труба, саксафон, кларнет чолғуларининг ёрқин юлдузларини кашф этдилар.

    Мазкур танловда  1-2 ўринлар мезбонларга  насиб этган бўлса, Ўзбекистонлик, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Убайдуллаев Озодбек, Азарбайжон композитори Кара Караевнинг асарларини махорат билан ижро этиб фаҳрли 3- ўринни  қўлга киритди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать