Бухоро шаҳар 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида семинар тренинг ташкил қилинди

    19 апрель, 2018 287 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Жорий йилнинг 19 апрель куни Бухоро шаҳар 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Болалар мусиқа ва санъат мактабларнинг назарий фанлар ўқув машғулотларида инновацион пед техналогиялардан фойдаланиш шакл ва услублари” мавзусида семинар тренинг ташкил қилинди. Дастлаб семинар иштирокчилари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабининг бўлим ва синфлари иши ҳамда болаларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Семинар давомида “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг назарий фанларида инновацион пед технологиялардан фойдаланиш шакл ва услублари” ҳамда “Болалар мусиқа ва санъат мактабларида инновацион пед технологияларни ўқув жараёни (сольфеджио, мусиқа саводи ва адабиёти гуруҳий дарслари)га киритиш услублари, янгидан ташкил этилган “Минимарказлар” фаолиятидан самарали фойдаланиш методлари” мавзуларида масъуллар томонидан маърузалар ўқилди. Семинар сўнгида “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танловида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг концерт дастури ташкил қилинди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать