“Ёшлар фестивали”нинг Сайхунобод туман босқичи бўлиб ўтди

    17 апрель, 2018 63 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 16 апрел куни Сайхунобод тумани 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида туман маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими, мактаб маъмуриятлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестивали”нинг туман босқичи ўтказилди.

     “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этишдан асосий максад ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садокат, миллий ва умумбашарий қадриятларга хурмат рухида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодлари рўёбга чиқишига кумаклашишдан иборат.

    Фетивал  аъзолари Низомга асосан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро беллашишди: 

    1. “Ёш қўшиқ ижрочилари” фестивали:

    - мумтоз (анъанавий),

    -эстрада,

    -академик (опера),

    -бахшичилик,

    1. “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари” фестивали:

    -ўзбек миллий чолғу (анъанавий ва академик) ансамбли,

    -дамли торли чолғу ансамбли,

    -эстрада чолғу ансамбли,

    -ўзбек миллий чолғу оркестри,

    -дамли, торли чолғу оркестри,

    -симфоник чолғу оркестри.

      Шунингдек фестивалда Сайхунобод маданият ва аҳоли дам олиш марказининг бадиий жамоалари ўзларининг ажойиб куй-қўшиқларини тақдим этиб, иштирокчиларга янада юқори кайфият улашишди.

    Фестивал якунида Ҳакамлар Ҳайъати томонидан белгиланган йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди. Жумладан:

     

    1. “Ёш қўшиқ ижрочилари” фестивали:

     

     

    - Мумтоз (анъанавий) йўналиши бўйича:

     

    I-ўрин

    Нуров Обиджон

    Сайхунобод тумани 34-сонли умумтаълим мактаби

    II-ўрин

    Умматқулова Нафосат

    Сайхунобод тумани 1-сонли умумтаълим мактаби

     

     

     

     

     

     

     

    -Эстрада йўналиши бўйича:

     

    I-ўрин

    Ибрагимов Самандар

    Сайхунобод тумани 11-сонли умумтаълим мактаби

    II-ўрин

    Мамаражабов Шохжахон

    Сайхунобод тумани Пахтакор маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

    III-ўрин

    Холиқулова Махлиё,

    Исонов Исломбек

    Сайхунобод тумани 6-сонли умумтаълим мактаби

     

     

    -Академик (опера) йўналиши бўйича:

     

    I-ўрин

    Элбеков Олтинбек

    Сайхунобод тумани 6-сонли умумтаълим мактаби

     

     

    1. “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари” фестивали:

     

    -Ўзбек миллий чолғу (анъанавий ва академик) ансамбли йўналиши бўйича:

     

    I-ўрин

    Сайхунобод тумани 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси

     

     

    -Дамли торли чолғу ансамбли йўналиши бўйича:

     

    I-ўрин

    Сайхунобод тумани 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси

     

     Ғолиблар  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом ва эсталик совғалари тақдирланишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать