Namangan san'at kollejida An'anaviy ijrochilik kafedrasi qoshida tashkil etilgan "Maqomchilar ansambli"ning taqdimot konserti

    12 апрель, 2018 60 namangan Namangan yangiliklari

    Наманган санъат коллежида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида анъанавий ижрочилик кафедраси қошида “Мақомчилар ансамбли” ташкил этилди. Қарорга асосан бир қатор ишлар амалга оширилди. Анъанавий ижрочилик кафедрасида  фаолият юритаётган созанда ва хонанда ўқитувчилардан хамда иқтидорли ўқувчилардан иборат “Мақомчилар ансамбли” таркиби шакиллантирилди. Мақомчилар ансамблига коллеж директори Н.Ч.Юсупова бадий рахбар, Ф. С. Саримсоқов мусиқа рахбари этиб тайинланди. Ансамбл рахбарлари ва қатнашчилари иштирокида ансамблнинг дастури мухокама этилди ва шу дастур асосида режа ишлаб чиқилди. Режага кўра мумтоз ғазалнавис шоирлар, Ўзбек халқ бастакорлари хаёти ва ижодига бағишланган бадиий мусиқий кечалар ва концерт дастурлари тадбирлар режасига киритилди. Шу йилнинг 11 апрель куни Наманган Санъат коллежининг катта концерт залида “Мақомчилар ансамбли”нинг мумтоз куй ва қўшиқлардан хамда Шашмақом асарларидан иборат концерт дастурининг тақдимоти ўтказилди. Концерт дастурини тайёрлашда Наманган Санъат коллежи директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Н. Ч. Юсупованинг маслахат ва кўмаклари алохида ахамиятга эга. Бундан ташқари “Анъанавий ижрочилик кафедраси”нинг фидойи ўқитувчиларидан: М. Маматқулов, Ю. Боқихонов, М. Нуритдинов, С. Мирзаакбаров, Т. Насриддиновлар дастурни таёрлашда фаол иштирок этишди. Тақдимот кечасига Вилоят ва шахар хокимлигидан, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлимидан, Наманган вилояти Ёшлар иттифоқидан, Наманган Давлат Университетидан вакиллар ва вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорларини таклиф этилди.  Концертда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ва мақом санъатининг тарихий тараққиёти хақида маърузалар ўқилди. Концерт Фарғона Тошкент мақом чолғу йўлларидан “Мушкилоти сегох” куйи билан бошланди. Коцерт давомида Алишер Навоий ғазали, Дони Зокиров мусиқаси  билан “Эй сабо” , Тошкент-Фарғона мақом йўлларидан “Баёт IV”, Ўзбек халқ ашулаларидан  “Эски қўшиқ”, Алишер Навоий ғазали, Жўрахон Султонов мусиқаси билан “Ўлмасин”, Муқимий ғазали , Тошкент-Фарғона мумтоз йўлларидан “Қаландар-I”, Фазлий Намангоний ғазалига Вола мухаммаси, Хожи Абдулазиз Абдурасулов қайта ишлаган, “Бозургоний”, Огахий ғазали Хоразм халқ ашуласи “Феруз-I”, Алишер Навоий ғазали, Орифхон Хотамов мусиқаси  билан “Қошиёсинму дейин”, Алишер Навоий ғазали, Бузрук мақомидан “Насри уззол” хамда Бузрук мақомидан “Қашқарчаи рок”, “Соқийномаи рок”, “Уфори рок”, асарлари тинговчиларга тақдим этилди. Концерт дастурини Наманган вилоят телерадио компанияси ижодий ходимлари томонидан тўлиқ тасвирга туширилди. Коцерт сўнгида Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси М. Дадабоев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими ходимаси, шоира Д. Эргашева ва бир қатор мехмонлар дастур хақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Вилоят Ёшлар иттифоқи томонидан бир қатор ёш ансамбл иштирокчилари “Ташаккурнома”лар билан тақдирландилар. Шудан сўнг концерт дастури якунланди. 

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать