“Соҳибқирон руҳи қўллаган Ватан”

    12 апрель, 2018 46 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        Жиззах вилоят маданияти ва тарихи давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик музейи илмий ходимлари ҳамда Жиззах Давлат Педагогика Институти билан ҳамкорликда 9 апрел Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Соҳибқирон руҳи қўллаган Ватан” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

        Давра суҳбатида Жиззах вилоят маданияти ва тарихи давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик филиал бошлиғи М.Язилова, илмий ходим Ш.Ибрагимова, Жиззах Давлат Педагогика Институтининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари  Мухаммадиев Хуршид ва ўзбек тили ва адабиёти факулътети талабалари қатнашди.

       Давра суҳбатини Жиззах Давлат Педагогика Институтининг, маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари  Мухаммадиев Хуршид очиб берди. У ўз сўзда Мустақиллик йилларида қадимий бой тарихимизни, шу жумладан тарихий шахсларнинг фаолиятини ўрганиш ва тарғиб этишга чинакам имконият яратилди. Натижада кўплаб  илмий ва оммабоп фильмлар яратилди, улар орасида Амир Темурга бағишланган асарлар алоҳида ўрин эгаллаб туради. Бироқ аждодларимизнинг фаолияти шу даражада серқирра ва кенг қамровлики , бу мавзу ҳақида  ёритилмаган қирралари жуда кўп. Маълумки, одатда у ёки бу хукумдорнинг ақл-идроки, феъл-атвори, билими ва дунёқарашига унинг фаолияти шакилланади. Буни Амир Темур мисолида ҳам кўриш мумкун деб ўз сўзини якунлади.

      

        Шунданг сўнг Жиззах вилоят маданияти ва тарихи давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик филиали  илмий ходими  Ш.Ибрагимова сўзга чиқиб. Амир Темур табиатан   ўта қобилиятли, ўткир зеҳинли, мард жасоратли, тадбиркор ва халқпарвар бўлганидек узоқ вақт мўғил мустамлакаси остида қолган мамлакатда қудратли салтанат барпо этади. Лекин баъзи бир тарихий асарларда ҳақиқатга мутлақо зид равишда, Амир Темур “каллакесар”, “ваҳший”, хукумдор сифатида таърифланади. Бундай фикрларнинг сохта, асоссиз эканини кўрсатиш учун ушбу китобда Соҳибқирон юксак одоб-ахлок, адолат,  инсонпарварлик ва раҳм-шафқат сингари олий фазилатлари ҳақида маълумотлар берилди деб ёзиб келган маърузасини ўқиб эшитирди.

        Давра суҳбат сўнгида Жиззах вилоят маданияти ва тарихи давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик филиали бошлиғи М.Язилова Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов хаёти ва ижоди хақида маълумотлар берди. Бугунги кунда музейларда қандай янгиликлар ўзгаришлар хақида талабалар билан фикир алмашдилар. Музейларга талабаларни жалб қилиш мақсадида “Музейларга ташриф”акцияси ташкил этилганлиги бу акция март ва апрел ойларига қадар давом этиши ҳақида маьлумотлар берилди. Музейда Шароф Рашидовнинг киоск ва видеороликларини томоша қилиш, тарихимизга назар ташлаш, шаҳар ва туманда музей филиаллари борлиги унда кўплаб тарихий экспонатлар борлиги ва қизиқарли маълумотларга эга бўлишлиги хақида ўз фикирлари билан ўртоқлашди.

       


     
       

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать