“Камалак билимдонлари”

    12 апрель, 2018 508 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жорий йилнинг 12-апрель куни Дўстлик туман болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги барча умумтаълим мактаблари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари   ўртасида “Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

        Ушбу кўрик-танловда  Ёшлар иттифоқи  туман кенгаши раиси Ш.Ахмедов, туман кенгаши бош мутахассиси Ш.Ахматов, ЎзМТДП дўстлик туман партия ташкилоти раиси С.Қуролов, 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директор М.Рахмонова, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири ўринбосари М.Норбоевлар сўзга чиқиб, кўрик-танловнинг мақсади, туманда Ёшлар иттифоқи кенгашига келиб тушган таклифлар, Ёшлар иттифоқининг  олиб бораётган ишлари, асосий принсп ва мақсади, 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан олиб борилаётган ижтимоий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ташкилот аъзоларининг  фаолият тизимини янада мустахкамлаш хамда ижтимоий нуфузини ошириш, Харакатнинг ривожига муносиб ҳисса қўшишлари ва келажакда мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган деб гапириб ўтдилар.

         Ушбу кўрик-танловда умумтаълим мактабларидан 178 нафар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар иштирок этди.

        Танлов низомида белгиланган “Тақдимот”,  “Сахна кўриниши”, “Савол-жавоб”, “Ижтимоий лойиха” каби шартлар асосида бўлиб ўтди.

         

         Танлов якунига кўра 3-ўринни Дўстлик туман 18-умумтаълим мактабининг “Камалак юлдузи” жамоаси, 2-ўринни Дўстлик туман 8-умумтаълим мактабининг “Камалак ёғдулари” жамоаси, 1-ўринни 3-сон Болалар мусиқа ва санъат  мактабининг “Бўлажак чемпионлар” жамоалари эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать