“Ёшлар-келажак бунёдкори!”

    12 апрель, 2018 33 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатини самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 11 апрель куни Мирзачўл туман маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан биргаликда туман 1-сон умумтаълим ўрта мактабида “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирни туман маданият бўлими мудири К.Худайбердиев кириш сўзи билан очиб, фестивалнинг мақсади ва вазифалари, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини рўёбга чиқишига қўмаклашиш, ёшларни санъатга муҳаббат рухида тарбиялаш ва маънавий баркамолликка йўналтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

       Фестивалда тумандаги умумтаълим ўрта мактаблари ҳамда коллеж талабалари 4 та “Мумтоз қўшиқ”, “Эстрада”, “Академик хонандалиги”, “опера” йўналишлари бўйича 7-ёшдан 30-ёшгача бўлган ёшлар ўз истеъдодларини намойиш этишди. Фестивал якунида ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

            

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать