мактаб тарихи

    12 апрель 2018, Четверг
    40

        Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 1955 йил 18 майда ташкил этилган бўлиб, мактабнинг биринчи директори Степанов Николай Осиповичдир. У 48 йил узлуксиз равишда директор лавозимида фаолият кўрсатган. Бу пайтда мактабда учта ўқитувчи ва иккита мусиқа асбоби-фортепиано ва баян мавжуд бўлган.

       2003 йилдан бошлаб 2016 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Кулыгина Лидия Николаевна директор лавозимида фаолият кўрсатиб, мактабнинг равнақи йўлида жонбозлик кўрсатди.

         2017 йилдан 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори этиб Фурман Михаил Эвальдович тайинланди.

    йиллар давомида мактабда ўқитувчилар хамда ўқувчилар сони салмоқли равишда ошди. 1971 йил мусиқа мактаби алохида бинога кўчирилди. 

        1975 йилда мактабда 800 нафар ўқувчи мусиқа санъатидан таълим олган.

        1980 йил якунига кўра мусиқа мактаби Республика миқёсида  энг намунали мактаб сифатида эътироф этилган ва бугунги кунга қадар шу мақомда қолмоқда.

        1997 йилда мусиқа мактабида тасвирий санъат ва хореография синфлари ташкил этилиб, мактаб санъат мактаби дея юритила бошлади.

        2000 йил мактаб "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан капитал таъмирланди.

        2007 йилда эстрада чолғу ижрочилиги йўналиши ташкил этилди.

        2008 йил мактаб 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби дея номланди.

        2011 йил эстрада ижрочилиги йўналиши ташкил этилди.

       2012 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "2009-2014 йилларда мусиқа ва санъат мактаблари моддий-техника базасини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 910-сонли Фармонига мувофиқ капитал реконструкция ишлари амалга оширилди. Мактаб моддий-техника базаси мустаҳкамланди, турли хил мусиқа асбоблари ҳамда мебел жихозларои билан таъминланди. 

       8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби кутубхонасида хозирги кунда 13500 та илмий ва бадиий китоблар мавжуд бўлиб, хозирги кунда кутубхонани янада бойитиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

        2013 йил театр, зардўзлик, 2014 йил дутор ҳамда анъанавий ҳонанадалик, 2017 йил чанг синфлари ташкил этилди.

    ҳозирги кунда 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 55 та ўқитувчи бўлиб, улардан 25 нафари олий, 33 нафари ўрта-махсус маълумотлидир. Ўқувчилар сони 653 тани ташкил этади.

       Мусиқа йўналиши бўйича:

       Фортепиано-13 та ўқитувчи, 193 та ўқувчи.

       Торли чолғулар (скрипка, виолончел)-4 та ўқитувчи, 50 та ўқувчи.

       Халқ чолғулари (доира, дутор, рубоб, гижжак, чанг)-8 та ўқитувчи, 90 та ўқувчи.

       Гитара-1 та ўқитувчи, 26 та ўқувчи.

       Анъанавий хонандалик-2 та ўқувчи, 19 та ўқувчи.

       Эстрада ижрочилиги-1 та ўқитувчи, 10 та ўқувчи.

       Эстрада вокали-1 та ўқитувчи, 10 та ўқувчи.

       Санъат йўналиши:

       Тасвирий санъат-7 та ўқитувчи, 134 та ўқувчи.

       Зардўзлик- 1та ўқитувчи, 13 та ўқувчи.

       Театр- 1 та ўқитувчи, 23 та ўқувчи.

       Хореография-3 та ўқитувчи, 65 та ўқувчи.

       Мактабда тахсил олган ўқувчилар Халқаро, Республика хамда вилоят миқёсида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаганлар.

       2014 йил Санк-Петербург шаҳрида шаҳрида ўтказилган "Солют талантов" Халқаро танловда Тер-Варданян ғолибликни қўлга киритди.

    Шунингдек, 80 нафар ўқувчи вилоят хамда 25 нафар ўқувчи Республика миқёсида ўтказилган турли хил кўрик-танлов хамда фестивалларда  ғолибликни қўлга киритганлар.

      Таълим-тарбия жараёнини педагогик ва услубий жихатдан самарали ташкил этиш мақсади болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган услубий қўлланмалардан фойдаланиб келинмоқда.

     

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart