“Ёшлар келажак бунёдкори!” Республика фестивалининг Вобкент туман босқичи ташкил қилинди

    11 апрель, 2018 46 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Жорий йилнинг 9 апрел куни Вобкент туман Маданият марказида “Ёшлар келажак бунёдкори!” Республика фестивалининг “Ёш қўшиқ ижрочилари” ва “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркесторлари” номенациялари бўйича тумандаги 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган санаътга ихлосманд ёшлар ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вобкент туман кенгаши билан ҳамкорликда туман босқичи ташкил қилинди.

     

      

         Фестивални ташкил қилишдан асосий мақсад, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадрятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини рўёбга чиқаришдан иборатдир.

     

     

     

    Фестивалда фаол қатнашган иштирокчилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Вобкент туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирда 210 нафардан ортиқ тумандаги соха ёшлари жалб қилинди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать