“Буюк саркарда издошлари”

    10 апрель, 2018 202 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Фориш тумани Маданият бўлими томонидан 33-умумтаълим мактабида 2018-йил 10-апрель куни буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682-йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк  саркарда издошлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

       Кўрик-танловда мактабнинг  фаол ўқувчиларидан шакиллантирилган  8А-синфнинг “Темурий издошлари” ва 8Б-синфнинг “Темурий ворислари” жамоалари “Ташрифнома”, “Тезкор саволлар”, “Саҳна кўриниши” шартлари бўйича беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та шарт бўйича жамоаларнинг чиқишлари, саркарда Амир Темурнинг ҳаёт йўли, фаолияти, иштирокчи жамоаларнинг саволларга топқирлиги, саҳна кўринишлари бўйича баҳоланди.

       Танловда  фаол иштирок этганлиги учун “Зуккоо иштирокчи” номинациясига 8А-синф ўқувчиси Амирова Саида, “Фаол иштирокчи” номинациясига 8Б-синф ўқувчиси Жўраева Нигина лойиқ топилиб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди ҳамда ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра “Темурий ворислари” жамоаси 53-балл билан “Билимдон ёшлар” номинациясига, “Темурий издошлари” жамоаси 53-балл билан “Фаол ёшлар” номинацияси бўйича лойиқ топилиб Маданият бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фориш туман Кенгашининг диплом ва совғалари билан тақдирландилар.

          

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать