Бошланғич ташкилот етакчиларига семинар ташкил этилди

    10 апрель, 2018 290 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2018 йил 10 aprel куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Шароф Рашидов филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маданият бошқармаси тизимидаги барча бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув семинари ташкил этилди.

       Ўтказилган ўқув семинарида вилоят маданият бошқармаси тизимидаги барча ташкилотлар, таълим муасассасалари ҳамда шаҳар, туман маданият бўлимларининг бошланғич ташкилотлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят ҳамда шаҳар кенгашларининг маъсул вакиллари иштирок этишди.

       

        Семинарда 2018 йилнинг 1-чораги давомида вилоят маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалга ошрилган ишлар сарҳисоби ва 2018-2019 йилларга мўлжаланган истиқболли ҳамкорлик режалари тузиб олинди.

    Шунингдек “Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”нинг ҳар бир бандлари устида алоҳида тўҳталиб унинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар  таҳлили ҳамда вазифалар тақсимоти бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда тақдимотлар ўтказилди.

              Ўқув семинар якунида Жиззах вилоят маданият бошқармаси тизимидаги барча бошланғич ташкилот  етакчилари билан биргаликда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Шароф Рашидов” ҳамда “Ҳамида Олимжон ва Зулфия” филиаларига экскурсиялар ташкил этилди.

     

       
       

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать