“Буюк Соҳибқирон авлодларимиз”

    10 апрель, 2018 297 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат  ва санъат  бўлими ,музей филиаллари  илмий ходимлари   хамда    Жиззах   шаҳар   6-сонли  умумтаълим, 11-сонли умумтаълим , 10-сонли умумтаълим   мактаблари,  2-сонли академик   лицей   ўқувчилари  ва  ўқитувчилар  билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш  янги босқичга кўтариш     тўғрисида”  ги  ПҚ-3160 – сонли қарори ижроси юзасидан музейдаги асори атиқаларни, халқ оммасига  намойиш этиш  ва  уни чуқур  ўрганиш мақсадида  9 апрел Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги  муносабати  билан “Аждодлар мероси хазина”, “Буюк Соҳибқирон авлодларимиз”,  “Соҳибқирон рухи қўллаган-Ватан”, “Аждодлар мероси-бебаҳо маънавий бойлик” мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан  Амир Темурнинг хаёти давомида қилган ишлари, унинг ўгитлари, ватанга бўлган садоқати ҳақида гапириб ўтдилар, ҳамда саҳна кўринишлар билан тадбирни қизиқарли ва мазмунли ўтказдилар. Тадбирга жами бўлиб 675 нафар иштирокчи қатнашди.

     
        
     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать