8-март байрам тадбири

    09 апрель, 2018 283 toshv28bmsm 28 BMSM Yangiliklari

     “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбир.

    28 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 4-март куни “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Махалла Фуқаролар Йиғини ва 28сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан байрам тадбири ўтказилди. Байрамда ота-оналар, махалла фуқаролари, ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этишди.28 БМСМ директори сўзга чиқиб ўз табрикларини билдириб тадбирни очиб бердилар

    Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир бўлган муҳтарама зот ҳисобланади. Шу боис, истиқлол йилларида  юртимизда хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўринлари йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда. Дилбар ва латофатли аёлларимизни 8 — Март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан барча аёлларимизга соғлик саломатлик оилавий хотиржамлик хамда ишларига омад ва зафарлар тилаб сўзни Мираалимов Т.М га бердилар.

    Йиғилишни мактаб директори ўринбосари Т.Миралимов давом эттирдилар.У ўз чиқишида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан арча мактабимиз аёлларини табриклаб уларга. 8 март байрами яқинлашгани сари, Кимдир онаси, яна кимдир вафодор ёрини, яна кимдир бўлажак турмуш ўртоғи, опа-синглиси, устози, синфдоши, қўйингки ўзи таниган-билган нозик ҳилқат вакилларини табриклашга, бир оғиз ширин сўз билан кўнглини олишга ошиқади. Гулларнинг энг нафисини, совғанинг энг сарасини ахтарамиз. Унга қалбимизни, бор меҳр муҳаббатимизни жо этамиз. Нега? Шу чоқ онамизнинг тунларни бедор ўтказиб, йўлимизга кўз тикиб утирган суврати гадаланади. Ёримизнинг илиқ сўзлари қулоғимиз остида жаранг сочгандек, меҳрибон опамиз, синглимизнинг кўзларида нур қалбимизни ёритгандек бўлади деб сўзларини якунладилар ва шундан сўнг 28 Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари барча кеган мехмонларни хушнуд этиш учун ўз чиқишларини бирин-кетин намойиш этишди. Биринчи бўлиб халқ чолғу бўлими ўқитувчиси Юнусов Ихтиёраканинг ўқувчилари доирада куй чалишди

       Концерт давомида байрамга севимли санъаткоримиз Юлдуз Абдуллаева ташриф буюрдилар. Байрамни бир неча гўзал қўшиқлари билан янада чиройли ва қизиқарли ўтишига ўз хиссаларини қўшдилар хамда байрамга келган барча мехмонлар бундан жудаям мамнун бўлишди.

                28 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби Хореграфия ўқитувчиси Мўминжонова Ферузапанинг 3 ва 4-синф ўқувчилари турли хил рақслари билан байрамни кўтаринки рухда ўтишига ўз хиссаларини қўшишди.

    Яна бир қанча 28 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишларини намоён этишди хамда  “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” га бағишлаб шер хамда ғазаллар ёд олишди.

    Байрам сўнгида мактаб рахбари ўринбосари Миралимов Т.М сўзга чиқиб мактабимиз ўқувчиларини  “Тошкент вилояти кўрик –танлови”да фахрли II ўринни олганликлари учун фахрий ёрлиқ билан тақдирладилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать