“Устоз сабоқлари”

    07 апрель, 2018 79 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жорий йилнинг 6 апрель куни Фориш туман 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Жиззах санъат коллежи ўқитувчилари иштирокида “Устоз сабоқлари” номли маҳорат дарслари ташкил этилди.

      Маҳорат дарсларида Жиззах санъат коллежи Анъанавий ижрочилик кафедраси доира синфи ўқитувчилари Бобур Баходиров, “Бобурхон” доирачилар ансамбли раҳбари Адхам Очилов, Шерзод Эргашев, Бегзод Ориповлар иштирокида мактабнинг доира синфи ўқувчиларига устоз санъаткорлар уста Олим Комилов, Тўйчи Иноғомов, Ғофур Аъзимов, Маматқул Муллажонов, Дилмурод Исломовлар ижро этган асарларнинг мазмун моҳиятини тушинтириб, асарлардан намуналар ижро этиб беришди.

             

      Шунингдек Фортепиано йўналиши ўқитувчиси Фарида Бекмуҳаммедова,  Академик хонандалик йўналиши ўқитувчиси Жасур Сиддиқовлар томонидан йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

        Дарсларда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

        Дарслар якунида Коллеж ўқитувчиларига мактаб директори томонидан ташаккурнома тақдим этилди.

           

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать