Ҳаваскорлик халқ театрларининг республика фестивали

    07 апрель, 2018 382 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси билан ҳамкорликда   2018 йил 5-6 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида “Ҳаваскорлик халқ театрлари”нинг республика фестивали бўлиб ўтди.

       Республикамизда фаолият кўрсатаётган ҳаваскорлик халқ театрлари ижодий жамоалари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек номлари ҳали кўпчиликка таниш бўлмаган ёш истеъдодларни кашф этиш ҳамда уларнинг катта саҳналарда ўз маҳоратларини кўрсатишга кенг йўл очиб бериш мақсадида ташкил этилган фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 13 та “Халқ” театри жамоалари иштирок этди.

       Фестивалда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Халқ театри” жамоаси ўзларининг “Болажоним, жон болам” номли спектакли билан иштирок этди.

     

       Ушбу спектаклда гиёҳвандликга қарши курашиш, унинг келтириб чиқарадиган зарарли иллатлари, ота-оналарга етказиладиган маънавий зарари ва оилани парокандаликга олиб келиш каби оқибатлар кенг ёритиб берилган.

       Шунингдек спектаклда оила бошлиғи турмуш ўртоғидан эрта жудо бўлган она фарзандларини ўзи вояга етказади. Улар олий маълумотли бўлишлари учун тиним билмай ишлайди. У бутун умрини фарзандларига ва ўзи ишлаётган қўғирчоқ театрига бағишлайди. Онанинг катта ўғли Собиржон ва ўртанча ўғли Салимжонлар институтда кичик қизи Сабоҳат эса коллежда ўқийди, уларнинг ҳаёти рисоладагидек давом этарди. Кичик қизи Сабоҳат уй рўзғор ишларини бажарар, онасига ёрдам бўлишини истарди. Аммо бора-бора у онаси рўзғор учун берган пулларини йўқолаётганини сезади. Сабоҳат, Салим акасининг дўсти,  ён қўшниси Муроджони ўғриликда айиблайди аммо кейинчалик маълум бўладики, уйдаги пулларни катта акаси Собиржон ўғирлаб кетаётган экан. Собиржон аллақачон ўзи таҳсил олаётган олийгоҳни ташлаб, гиёҳвандлик кўчасига кириб кетган эди.

      

       Она ўғлини бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилади. Укалари ҳам маҳалладан, ички ишлар ходимларидан ёрдам сўрайди. Бу ботқоқга ботиб қолган Собиржон онасининг не ҳасратда йиққан терганларини олиб  чиқиб кетади. Ўз ўғлини ёмон йўлдан қайтара олмаган она юрак ҳуружи билан касалхонага тушади. Ўз қилмишларининг оқибатини кўрган суянган тоғи – онасидан ажраб қолишига бир бахя қолганини кўрган Собиржон кириб қолган йўлидан қайтишга астойдил қарор қилади. У онаси ғурурланадиган фарзанд бўлишга барчанинг олдида вада беради.

       Ҳайъат аъзоларининг қарорига кўра мазкур спектакл “Энг фаол жамоа” йўналишида ғолиб деб топилиб, ташкилотчиларнинг Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать